Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Микрокредит ташкилотларининг кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 27 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2230-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, ҳамда «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2011 йил 30 апрелдаги 13/5-сонли «Микрокредит ташкилотларининг кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2230, 2011 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 217-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 январь,
2/9-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2020 й., 10/20/2230-1/0219-сон)