1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер;
2.Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш;
3.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 24 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом қоидалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аввал фойдаланишга қайтарилган ер майдонларида амалга оширилган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига ҳамда мавжуд ирригация ва мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш ишларига нисбатан татбиқ этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонининг 3-иловасида келтирилган туман (шаҳар)нинг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ирригация объектлари — сув ресурсларини бошқариш, тўплаш ва уларни сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига етказиш, суғориладиган ерларни сув билан таъминлашга кўмаклашадиган, гидроузеллар, сув оқимини йўналтириш, дарёлар ва каналлар ўзанларини ҳимоя қилиш, сув омборлари, сел-сув омборлари, ирригация тизими каналлари ва суғориш тармоқлари иншоотлари билан, насос станциялари, суғориш вертикал қудуқлари, сув олиш, сув ташлаш, сув чиқариш ва бошқа иншоотларни ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мелиорация объектлари — коллектор-дренаж ер усти ташлама сувларини тўплаш ҳамда уларни суғориладиган ерлардан ташқарига чиқариб ташлашга кўмаклашадиган коллекторларни ва коллектор-дренаж тармоғини, вертикал дренаж қудуқларини, мелиорация насос станцияларини (агрегатларини) ва кузатув тармоғини ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш — ирригация ва мелиорация объектларини тўлиқ ёки қисман қайта қуриш ва қуриш. Объект реконструкция қилингандан кейин унинг дастлабки лойиҳа параметрлари ва иншоотлар таркиби янги лойиҳага мувофиқ қисман ёки тўлиқ ўзгариши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ташаббускори — қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритувчи ва шу мақсадда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция ишларини ўз маблағи ҳисобидан амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, қишлоқ хўжалиги корхоналари, Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш (кейинги ўринларда қуриш ва реконструкция қилиш объектлари деб аталади) билан боғлиқ харажатларни қоплаш инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ошмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб аталади) маблағлари ҳисобидан (субсидия сифатида) тузилган инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битими доирасида бир марта қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда лойиҳа ташаббускорларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция ишлари харажатларининг қолган қисми уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ Давлат бюджетидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатлар учун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига марказлашган харажатлар сметасида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига асосан мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган маблағларнинг 5 фоизи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланадиган қўшимча маблағлар назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лойиҳа ташаббускорларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман (шаҳар) ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳудудий органлари ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда ҳисобот йилида қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектларнинг манзилли рўйхатини ҳисобот йилининг 1 февралига қадар шакллантиради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манзилли рўйхатни шакллантиришда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш прогноз кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланишга киритилаётган ирригация ва мелиорация объектларининг номи, ер майдони, қуввати, уларнинг дастлабки қиймати ва лойиҳа ташаббускорлари номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ унумдорлиги, ерларнинг балл бонитети ҳамда инфратузилма объектлари (дала шийпони, маҳсулотлар сақланадиган омборхоналар, суғориш иншоотлари ва бошқалар) билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тақдим этилган манзилли рўйхатни белгиланган тартибда умумлаштириб, ҳисобот йилининг 1 мартига қадар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган манзилли рўйхатни кўриб чиқади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳисобот йилининг 1 апрелига қадар тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ бўлган қуриш ва реконструкция қилиш ишлари учун Давлат бюджетидан ҳар бир гектар ерга 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ошмаган ҳолда қопланадиган қисмини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бўйича тасдиқланган манзилли дастурига асосан мазкур мақсадлар учун марказлашган харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳисобот йилида қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатини, ҳисобот йилининг 15 апрелига қадар оммавий ахборот воситаларида ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Қуриш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича инвестиция шартномасини ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари (кейинги ўринларда Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органлари деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган манзилли дастурларга асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда инвестиция шартномаси ёки «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларидан келиб чиқиб лойиҳа ташаббускорлари билан инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим имзолайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Давлат бюджетидан ҳар бир гектар ерга ажратиладиган субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ер майдонларини инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланганидан сўнг ваколатли давлат органи қарорига асосан лойиҳа ташаббускорига ушбу Низомда белгиланган тартибда ажратиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Инвестиция шартномасида ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ташаббускори томонидан бажариладиган қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари рўйхати ва унга талаб этиладиган маблағлар дастлабки миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнес лойиҳа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетидан ҳар бир гектар ерга ажратиладиган субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори ва бошқа мажбуриятлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Қуриш ва реконструкция қилиш харажатларини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Лойиҳа ташаббускорлари қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланиб, сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга маблағ олиш учун тегишли равишда Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза-талабнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган қуриш ва реконструкция ишлари харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (ҳисоб-фактура ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари раислигида тасдиқланадиган фойдаланишга қабул қилиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан расмийлаштирилган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига лойиҳа ташаббускори томонидан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаганда, уларни уч иш кунида лойиҳа ташаббускорига тўлиқ ҳолда тақдим қилиш учун қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органлари лойиҳа ташаббускорларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш бўйича бажарилган мелиорация ва ирригация тадбирларини қоплаб бериш юзасидан келиб тушган ҳужжатларни уч иш куни ичида кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг Давлат бюджетидан қопланадиган қисмини уч иш кунида Сув хўжалиги вазирлигининг марказлашган харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида шахсий ғазна ҳисобварағи орқали лойиҳа ташаббускорларининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорлар маблағлари ҳисобидан қуриш ва реконструкция қилиш ишлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича келишувлар амалга оширилган ҳолларда, эришилган келишувлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига икки томонлама молиялаштиришни ва Давлат бюджети маблағларини мақсадлилигини таъминлаш бўйича ҳар чоракда бир марта ахборот киритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорлар маблағлари ҳисобига қуриш ва реконструкция қилиш ишлари билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилиши ҳамда Давлат бюджети маблағлари ажратилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан тизимли равишда назорат амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа ташаббускорларининг ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларини Давлат бюджетидан қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимликлари
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектлар манзилли рўйхатини шакллантиради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига киритади.
Ҳисобот йилнинг 1 февралига қадар
2-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тақдим этилган манзилли рўйхатларни умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
Ҳисобот йилнинг 1 мартига қадар
3-босқич
Сув хўжалиги вазирлиги
Республика бўйича фойдаланишга киритиладиган ерлар рўйхати ҳамда майдонини кўриб чиқади ва манзилли рўйхатни тасдиқлайди.
календарь йилнинг 1 апрелига қадар
4-босқич
Сув хўжалиги вазирлиги
Ҳисобот йилида қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатини оммавий ахборот воситаларида ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб боради.
Ҳисобот йилининг
15 апрелига қадар
5-босқич
Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органлари
Тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан лойиҳа ташаббускорлари билан инвестиция шартнома ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзолайди.
қонунчиликка мувофиқ ўрнатилган тартибда
6-босқич
Лойиҳа ташаббус-корлари
Ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланиб, сарфланган харажатларнинг Давлат бюджетидан бир қисмини қоплаш учун Сув хўжалиги вазирлигининг вилоят ҳудудий органларига Низомда кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади.
қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунлангандан сўнг уч кун мобайнида
Лойиҳа ташаббускорлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни умумлаштириб ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
уч кун мобайнида
8-босқич
Сув хўжалиги вазирлиги
Ер майдонларини фойдаланишга киритишда қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг Давлат бюджетидан қопланадиган қисмини лойиҳа ташаббускорларининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.