24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 августдаги ПФ-6280-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сонли Фармонига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 06/20/6098/1432-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 августдаги ПФ-6280-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 06/20/6098/1432-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро

муддати

Масъул ижрочилар

I.МҲХСни жорий этиш жараёнини тизимлаштириш ва унинг натижадорлигини ошириш

1.

МҲХС ва унга тушунтиришлар матнларини давлат тилига таржима қилиш.

1. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва уларга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

2020 йил 1 июнь

Молия вазирлиги (Д. Султанов),

2. МҲХС ҳужжатларини давлат тилида талаб қилиш ҳуқуқларидан воз кечиш бўйича МҲХС фонди билан келишув тузиш.

2020 йил 1 июль

бухгалтер ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари
(М. Тулаходжаева, Н. Каримов)

3. МҲХС ва унга тушунтиришлар матнларини давлат тилига таржима қилиш, шунингдек, уларни Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштириш.

келишувга мувофиқ

4. МҲХСнинг ҳар йили янгиланишини ҳисобга олган ҳолда, давлат тилидаги МҲХС ҳужжатларининг долзарблигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш.

Доимий равишда

2.

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини МҲХСга уйғунлаштиришни ҳисобга олган ҳолда уларни такомиллаштириш.

1.Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари ва МҲХС ўртасидаги муҳим фарқланишлар бўйича кенг қамровли ахборотлар тайёрлаш.

2020 йил

1 март

Молия вазирлиги (Д. Султанов),

бухгалтер ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари
(М. Тулаходжаева, Н. Каримов)

2.Бухгалтерия ҳисобининг янги миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва амалдаги миллий стандартларга ўзгартишлар киритиш.

Доимий равишда

3.

МҲХСни жорий этишни ҳисобга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш.

1. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги, жумладан:

МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисоботларни ўз вақтида эълон қилмаслик;

МҲХС бўйича сертификатга эга мутахассислар сони энг кам миқдор талабларига мувофиқ эмаслиги бўйича маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2020 йил 1 июль

Молия вазирлиги (Д. Султанов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Солиқ ҳисоботи шаклларини МҲХС бўйича тузилган молиявий ҳисоботларга асосан қайта кўриб чиқиш ва унга мослаштириш.

2020 йил 1 октябрь

Давлат солиқ қўмитаси
(Б. Мусаев),

Молия вазирлиги (Д. Султанов)

4.

Давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузишни МҲХС асосида амалга оширишга ўтиш.

1. Давлат активларини бошқариш агентлиги веб-сайтида давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузишни МҲХС асосида амалга оширишга ўтиш графигини эълон қилиш.

Ҳар йили
1 июнгача

Давлат активларини бошқариш агентлиги
(С. Бекенов),

Давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари

2. Давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишни МҲХС асосида амалга оширишни ташкил этиш.

Графикка мувофиқ

3. Давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарининг МҲХС асосида эълон қилинадиган молиявий ҳисоботлари шаффофлиги ва сифатини ошириш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, мазкур соҳада амалга оширилган ишлар тўғрисида Молия вазирлигига маълумот тақдим этиш.

Ҳар йили

1 апрелгача

5.

Ҳар йили акциядорлик жамиятларининг эълон қилинадиган молиявий ҳисоботи МҲХСга мувофиқлиги бўйича сифат назоратини амалга ошириш.

1. Акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳисоботи МҲХС асосида эълон қилинишини таъминлаш чораларини кўриш.

Ҳар йили

Молия вазирлиги
(О. Исаков)
акциядорлик жамиятлари

2. Акциядорлик жамиятларида МҲХС жорий қилинганлиги тўғрисида Молия вазирлигига ахборот тақдим этиш.

Ҳар йили
1 апрелгача

6.

МҲХСга босқичма–босқич ўтиш чора-тадбирларини муваффақиятли амалга ошириш учун халқаро молия институтларининг техник кўмагини жалб этиш масаласини кўриб чиқиш.

1. Халқаро молия институтларига миллий бухгалтерия ҳисоби тизимини диагностикадан ўтказиш ва баҳолашга кўмаклашиш ҳамда МҲХСни қўллаш инфратузилмасини яратиш масалалари бўйича қуйидагиларни ўз ичига олган сўровнома юбориш:

МҲХСга ўтиш жараёнида тадбиркорлик субъектларини услубий қўллаб-қувватлаш;

қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари молиявий ҳисоботларининг ахборот бериш даражасини ошириш;

давлат секторида МҲХС бўйича кадрлар салоҳиятини ошириш.

2020 йил март

Молия вазирлиги (Д. Султанов)

2. Юқорида келтирилган масалалар бўйича экспертлар билан ҳамкорлик қилиш ва грант шартномалари имзолашни муҳокама қилиш.

3. Бухгалтерларни миллий сертификатлаш тизимини жорий қилиш бўйича таклифлар киритиш.

2021 йил давомида

II. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва олий таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар

7.

Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида мутахассисларни МҲХС бўйича ўқитиш чора-тадбирларини иш берувчилар ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

1. Акциядорлик жамиятлари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи юридик шахсларда ходимларнинг МҲХС бўйича ўқиш ва малака ошириш харажатларини иш берувчи томонидан кафолатли қопланиши механизмини жорий этиш.

2020 йилдан бошлаб

Акциядорлик жамиятлари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи юридик шахслар

2. Акциядорлик жамиятлари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи юридик шахсларда МҲХСнинг амалий қўлланилиши натижаларини ҳар йили ўрганиш ва аниқланган муаммоларни таҳлил қилиш.

Ҳар йили

3. Олий таълим муассасалари педагог кадрлари ва давлат органлари ходимларини МҲХС бўйича ўқитиш эҳтиёжларини аниқлаш.

Ҳар йили

Молия вазирлиги (Д. Султанов)

4. Олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари, талабалар, битирувчилар (олий таълим муассасасини тугатгандан сўнг олти ой давомида) ва давлат органлари ходимларининг бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида ўқитиш ва имтиҳонларни топшириш бўйича харажатларини республика бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплашнинг ҳар йиллик чекланган қийматларини белгилашни назарда тутувчи вақтинчалик тартибини тасдиқлаш.

2020 йил 1 июль

8.

Тажриба-синов олий таълим муассасаларида «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» фанлари бўйича ўқув дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш ва мазкур тажриба лойиҳасини босқичма-босқич республикадаги соҳага оид бошқа олий таълим муассасаларида амалга ошириш.

1. Олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларини аккредитациядан ўтказиш масалалари бўйича МҲХС соҳасида етакчи халқаро профессионал ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш.

2020 йилдан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов),

Молия вазирлиги (Д. Султанов),

Тажриба олий таълим муассасалари

2. Олий таълим муассасалари вакиллари иштирокида ўқув дастурларини аккредитациядан ўтказишнинг асосий тартиб-таомиллари ва босқичлари билан боғлиқ масалаларни ишлаб чиқиш учун халқаро экспертларни таклиф этиш.

3. Ўқув дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича тажриба-синов олий таълим муассасалари ва аккредитациядан ўтган ўқув марказлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.

4. Ўқув дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш учун тажриба-синов олий таълим муассасалари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг масъул ходимларини белгилаш.

5. «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» фанлари ўқув дастурлари мазмунини мониторинг қилиш тизимини шакллантириш, шунингдек, МҲХСни қўллаш бўйича оммабоп ўқув ва амалий материалларни кўпайтириш.

9.

Республикадаги олий таълим муассасалари ўқитувчилари таркибининг МҲХС бўйича касбий билимларини оширишда хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш.

1. Тизимли асосда ўқув жараёнига ва педагог ходимлар малакасини ошириш курсларига хорижий мутахассис ва ўқитувчиларни жалб қилиш.

Ҳар йили

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов),

соҳага оид олий таълим муассасалари

2. Халқаро ва республика даражаларида МҲХС бўйича амалий семинарлар ва танловлар ташкил этиш.

10.

МҲХС соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш асосида «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва фан дастурларини қайта кўриб чиқиш.

1. МҲХС бўйича халқаро профессионал сертификатлаштириш дастурларига мос келадиган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

2020 йил 1 август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов),

соҳага оид олий таълим муассасалари

2. МҲХСни чуқур ўрганиш, уни амалда қўллаш кўникмаларини шакллантиришни назарда тутувчи «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» фанлари бўйича янгиланган ўқув дастурларини тасдиқлаш ва таълим жараёнига жорий қилиш.

Ҳар йили

3. Уч йиллик ўқиш муддатидан келиб чиққан ҳолда «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқитишнинг кундузги шакли ўқув дастурлари ва режаларини қайта кўриб чиқиш.

2020 йил 1 август

11.

Олий таълим муассасаларининг «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» йўналишлари бўйича педагог ходимларини тезлаштирилган тарзда ўқитиш махсус курсларини ташкил этиш, шунингдек, МҲХС бўйича педагог ходимларнинг узлуксиз малака ошириш тизимини такомиллаштириш.

1.«Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқитувчиларни бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотдан аккредитациядан ўтган таълим муассасаларида МҲХС бўйича ўқитиш графигини тасдиқлаш.

Ҳар йили

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов),

олий таълим муассасалари

2. Қуйидагиларни:

аккредитациядан ўтган ўқув марказлари ва хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартлари асосида МҲХС бўйича малака ошириш жараёнини ташкил этишда масофавий ва вебинар технологиялар дастурлари;

2022 йилдан бошлаб

ўқитиш, имтиҳон топшириш ва малака ошириш ҳамда «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» йўналишлари
ва мутахассисликлари бўйича педагог кадрларнинг касбий фаолият натижалари бўйича электрон маълумотлар базаси тизими;

2022 йилдан бошлаб

бухгалтерия ҳисоби ва аудит фанларини фақат халқаро сертификатлаш доирасида «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» ёки «Аудит» фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд халқаро бухгалтер сертификатига (АССА, АССА DipIFR, СРА, CIPA) эга бўлган педагог ходимлар томонидан ўқитиш тартибини;

2021/2022 ўқув йилдан бошлаб

Халқаро бухгалтер сертификати (АССА, АССА DipIFR, СРА, CIPA) мавжуд «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» йўналишидаги педагог ходимларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш тизимини жорий қилиш.

Доимий

равишда

3. Халқаро бухгалтер сертификати (АССА, АССА DipIFR, СРА, CIPA) мавжудпедагог ходимларнинг малакасини ошириш харажатлари учун иш берувчи томонидан кафолатли тўловларни амалга ошириш.

Ҳар йили

12.

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит фанлари бўйича ўқув ва ўқув-услубий адабиётларни такомиллаштириш.

1. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит фанлари бўйича хорижий олий таълим муассасалари амалиётида жорий этилган замонавий ўқув адабиётларни сотиб олиш, жумладан электрон кутубхонани яратиш.

Доимий равишда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

олий таълим муассасалари

2. Олий таълим муассасалари талабаларининг Интернет глобал ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда мустақил чуқур билим олишларини таъминлаш учун уларни МҲХСга доир янгиликлар билан тезкор таништириб борадиган виртуал майдон (веб-сайт) яратиш.

2020 йилда вомида

13.

Ўқув жараёни, имтиҳон ўтказиш ва унинг натижаларини баҳолаш ҳамда сертификат бериш шаффофлигини таъминлайдиган МҲХС бўйича мақсадли ўқитиш дастурларини ташкил этиш орқали халқаро стандартлар асосида касбий сертификатлашнинг замонавий тизимини жорий этиш.

1. Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида МҲХС бўйича ўқитишни давом эттириш бўйича аккредитациядан ўтган ўқув марказлари билан халқаро аккредитациядан ўтишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш.

2020 йил давомида

Молия вазирлиги (Д. Султанов),

аккредитациядан ўтган ўқув марказлари

Молия вазирлиги

(Д. Султанов)

2. Халқаро профессионал ташкилотлар билан бухгалтерларни сертификатлаш бўйича қуйидагиларга йўналтирилган ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва АССА (Аssociation of Chartered Certified Accountants) ўртасида тузилган меморандум ва қўшма ҳаракатлар режаси ижроси бўйича;

олий таълим муассасалари ўқув дастурларини аккредитациядан ўтказиш;

мутахассисларнинг кенг доираси учун МҲХС бўйича молиявий ҳисоб соҳасидаги халқаро касбий сертификатлаш бўйича ўқитиш ва имтиҳон топшириш дастуридан фойдаланиш имкониятини таъминлаш.

Меморан-думга мувофиқ

Молия вазирлиги (Д. Султанов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов),

3. Қуйидагилар учун МҲХС бўйича ўқитиш ва сертификат олиш учун имтиҳон топширишнинг графигини тасдиқлаш:

давлат органлари ходимлари;

олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари.

Ҳар йили

манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. МҲХСнинг аҳамияти ва мазмунини тушунтириш бўйича чора-тадбирлар

14.

Ташкилотлар раҳбарлари ва бухгалтерия ҳисоби хизмати ходимлари учун МҲХСни қўллаш масалалари бўйича фаол ахборот-услубий қўллаб-қувватлашни амалга ошириш.

Мавзули семинарлар, «давра суҳбатлари» ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.

График асосида

Молия вазирлиги (Д. Султанов), бухгалтер ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари

(М. Тулаходжаева, Н. Каримов)

15.

Ушбу қарор талабларини етказиш ва тушунтириш бўйича тадбирлар ташкил этиш.

МҲХСнинг аҳамияти тўғрисидаги ахборотларни давлат органлари ҳамда бухгалтер ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари веб-сайтларида жойлаштириш.

Медиа-режага мувофиқ

Молия вазирлиги (Д. Султанов),

Марказий банк (И. Норкулов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги
(С. Бекенов),

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги
(О. Назиров)

16.

Тадбиркорлик субъектлари молиявий ҳисоботни МҲХС бўйича тайёрлаганда, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари асосида тайёрланадиган молиявий ҳисоботни тақдим этишдан озод этилиши тартиби белгиланганлиги ҳақида тадбиркорлик субъектларини хабардор қилиш.

Тадбиркорлик субъектларига «солиқ тўловчининг шахсий кабинети» орқали хабарлар йўналтириш.

2020 йил давомида

Давлат солиқ қўмитаси
(Б. Мусаев)

17.

Акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи юридик шахсларни қуйида белгиланган янги талаблар тўғрисида хабардор қилиш:

2021 йилдан бошлаб ҳисоб юритиш ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни тайёрлаш фақат МҲХС асосида амалга оширилиши;

бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» фанини муваффақиятли топширганлик тўғрисида ҳужжатга ёхуд халқаро бухгалтер сертификатига (АССА ва АССА DipIFR, СРА, CIPA, 2022 йил 1январдан бошлаб эса — ACCA ва ACCA DipIFR, CPA) эга бўлган камида уч нафар мутахассис миқдорида МҲХСни сифатли қўллаш учун етарли бўлган ходимлар сонини босқичма-босқич таъминлаш.

1. Акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи юридик шахсларга хабарномалар юбориш.

2020 йил давомида

Давлат активларини бошқариш агентлиги
(С. Бекенов),
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (О. Назиров),

Марказий банк (И. Норкулов)

Давлат солиқ қўмитаси

(Б. Мусаев)

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи тегишли ички ҳужжатларни (ҳисоб сиёсати, лавозим йўриқномаси, функционал мажбуриятлар) қабул қилиш:

бухгалтерия хизмати ходимларининг малакасини ҳар йили тегишли лавозим учун талаб этиладиган даражада оширишни таъминлаш;

МҲХС асосида тузилган молиявий ҳисоботни МҲХС соҳасида сертификатга эга бўлган мутахассис томонидан имзоланиши;

сертификатланган ходимлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш тизимини жорий этиш;

ушбу қарордан келиб чиқадиган янги талаблар.

Акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари,
давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятлари

18.

Бухгалтер ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан МҲХС фонди билан биргаликда МҲХСни жорий қилиш ва амалда қўллаш бўйича илғор халқаро тажрибани тарқатишда фаол иштирок этиш.

1. МҲХС фонди ва Бухгалтерларнинг халқаро федерацияси (БХФ) билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.

Доимий равишда

Молия вазирлиги (Д. Султанов),
бухгалтер ва аудиторларнинг республика жа?оат бирлашмалари
(М. Тулаходжаева, Н. Каримов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, тадбиркорлик субъектлари

2. Халқаро ташкилотларнинг мутахассисларини жалб этган ҳолда қуйидагилар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш:

МҲХСни дастлаб ва келгусида қўллаш;

МҲХС асосида молиявий ҳисоботни тузиш.

2020 йил давомида

3. Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда МҲХСни қўллашнинг долзарб масалаларига доир семинар
ва тренингларни ўқитувчилар, талабалар ва бухгалтерия ҳисоби хизмати ходимлари иштирокида ташкил этиш.

Медиа-режага мувофиқ

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 августдаги ПФ-6280-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон)
1. Биринчи хатбошидан «2020 йил 1 январдан» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. «а» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: