19.02.2020 йилдаги 99-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.02.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш, фитосанитария чораларини қўллаш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш, фитосанитария чораларини қўллаш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи И.К. Эргашев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 19 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 99-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш, фитосанитария чораларини қўллаш ва бекор қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом фитосанитар хавфни таҳлил қилиш, фитосанитария чораларини қўллаш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмий кураш — карантиндаги зарарли организмларни йўқ қилиш ёки тарқалган ҳудудини чеклаб қўйиш, шунингдек, тартибга солинадиган, карантин остида бўлмаган зарарли организмларни бошқариш мақсадида мажбурий фитосанитария тартиб-қоидаларини қўллашни таъминлаш бўйича фаол чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фитосанитар таҳлил натижаси — зарарли организмнинг хавфлилик даражасини аниқлаш ва унга қарши қўлланиладиган зарур фитосанитария чоралари интенсивлигини белгилаш мақсадида ўтказиладиган биологик ёки бошқа илмий ва иқтисодий маълумотларни баҳолаш натижаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фитосанитария чораси — карантиндаги зарарли организмларнинг кириб келиши ёки тарқалишининг олдини олишга, шунингдек, тартибга солинадиган, карантин остида бўлмаган зарарли организмларнинг иқтисодиётга таъсир кўрсатишини чеклашга қаратилган (кўздан кечириш, таҳлил, назорат, тақиқ қўйиш ва бошқалар) қонун ҳужжатлари, регламент ёки расмий тартиб;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фитосанитар хавф — зарарли организмнинг кириб келиши ва тарқалиш эҳтимоли ҳамда у билан боғлиқ иқтисодий оқибатлар даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фитосанитар хавфни баҳолаш — зарарли организмларнинг карантиндаги зарарли организм деб белгиловчи мезонларга мувофиқлигини аниқлаш, унинг кириб келиши, мослашиши ва тарқалиш эҳтимолини баҳолаш, шунингдек, потенциал иқтисодий ва экологик оқибатларни аниқлаш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фитосанитар хавфни бошқаришни баҳолаш — фитосанитар хавфни таҳлил қилишнинг баҳолаш босқичида аниқланган хавфга таъсир қилиш йўлларини белгилаш, уларни қўллаш самарадорлигини баҳолаш ва энг мақбулини танлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан амалга оширилади ҳамда организм зарарли эканлигини, тартибга солиниши кераклигини ва унга қарши фитосанитария чоралари қандай даражада таъсирчан эканлигини аниқлаш мақсадида биологик ёки бошқа илмий ва иқтисодий маълумотларни баҳолаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатини шакллантириш ва қайта кўриб чиқиш жараёнидан иборат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш методикаси Инспекция томонидан тасдиқланади ва фитосанитар хавф таҳлили тизимига доир халқаро талабларига мувофиқ унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш методикасида фитосанитар хавфни таҳлил қилишнинг тегишли босқичида чоралар ва уларни амалга ошириш тартиби белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш уч босқичда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфни таҳлил қилиш жараёнини бошлаш (дастлабки босқич);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фитосанитар хавфни баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фитосанитар хавфни бошқаришни баҳолаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Инспекция томонидан фитосанитар хавфни таҳлил қилиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарарли организм кириб келишида потенциал хавф мавжуд бўлиши ва тарқалиш йўллари аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фитосанитария чораларини қўллашни талаб қиладиган зарарли организм аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Инспекция фитосанитар хавфни баҳолашда тегишли вазирликлар ва идоралар, ўсимликлар ҳимояси ва карантини соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасалари, аккредитациядан ўтган лабораториялар, шунингдек, хорижий экспертлар ва маслаҳатчиларни белгиланган тартибда шартнома асосида жалб қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фитосанитар хавфни баҳолаш натижасига кўра, Инспекция томонидан Фитосанитар хавфни бошқаришни баҳолаш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Фитосанитар хавфни таҳлил қилишнинг дастлабки босқичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фитосанитар хавфни таҳлил қилишнинг дастлабки босқичи зарарли организмни аниқлаш ва унинг муайян фитосанитар хавфли зоналарда (ҳудудларда) тарқалиш йўлларини аниқлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Зарарли организм кириб келиши хавфи мавжуд бўлган янги тарқалиш йўллари аниқланганда, Ўзбекистон Республикасига илгари олиб кирилмаган карантин остидаги маҳсулот олиб кирилишида, илмий-тадқиқот ва селекция мақсадида ўсимликларнинг янги турларини импорт қилишда, қадоқлаш орқали, почта жўнатмалари, чиқинди, юк, қўл юки ва бошқа йўллар билан табиий тарқалганда, фитосанитар хавф таҳлили ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда зарарли организмнинг тарқалиш йўллари аниқланганлиги тўғрисидаги маълумот ҳар қандай расмий манбалардан, маълумотлар базаларидан, илмий ва бошқа адабиётлардан олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Фитосанитар хавф таҳлили маълум бир ҳудудда (минтақада) зарарланиш ўчоғи аниқланганда, импорт қилинадиган маҳсулотларда, илмий-тадқиқотлар натижасида ва бошқа ҳолатларда зарарли организмлар аниқланганда, фитосанитар хавф таҳлили ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарарли организм аниқланиши билан боғлиқ фитосанитар хавф таҳлили маълум бир ҳудудда (минтақа) зарарланиш ўчоқлари аниқланганда, зарарли организм импорт қилинаётган маҳсулотларда ёки илмий-тадқиқот натижасида ва бошқа ҳолларда аниқланганда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти, Фанлар академиясининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ўрганиш ёки мониторинг натижасида аниқланган зарарли организмлар ҳақида Инспекцияга ҳар чоракда ёки зарарли организмлар аниқланган вақтда маълумот берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолларда ёки зарарли организм аниқланган вақтдан эътиборан тўқсон кун ичида Инспекция фитосанитар хавфни таҳлил қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча маълумот тўплаш, илмий-тадқиқотлар ўтказиш зарурати туғилганда, фитосанитар хавфни таҳлилини тайёрлаш икки йилгача бўлган муддатга Инспекция томонидан узайтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Фитосанитар хавфни бошқаришни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Фитосанитар хавфни бошқаришни баҳолаш қуйидаги принципларга асосланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фитосанитария чораларининг иқтисодий самарадорлиги ва амалга ошириш имконияти» принципи — фитосанитария чоралари қўлланилишининг устунлиги зарарли организм кириб келмаслигидан ва фитосанитар хавф ўтказилаётган ҳудуднинг иқтисодий оқибатлар таъсири остида қолмаслигидан иборат. Хавфсизликни таъминлашга эришиш учун минимал чораларнинг ҳар бири бўйича самарадорлик даражаси таҳлил қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фитосанитария чораларининг «минимал таъсир» принципи — қўлланиладиган чоралар кераклигидан ортиқча савдони чегарамаслиги, хавф остида қолган ҳудудни самарали ҳимоя қилиш учун зарур бўлган минимал ҳудудга чоралар қўлланилишидан иборат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«эквивалентлик» принципи — бир хил натижага эга фитосанитария чоралари муқобил сифатида кўрилиши лозим, агар қўлланилган чоралардан бирида ижобий натижаларга эришилса, қўшимча чоралар қўллаш талаб этилмаслигидан иборат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«камситишга йўл қўймаслик» принципи — ўрганилаётган зарарли организм фитосанитар хавф ўтказилган ҳудудга мослашган бўлса, импорт жараёнида қўлланиладиган чораларнинг фитосанитар хавф таҳлили ўтказилган ҳудудда қўлланилаётган чоралардан юқори даражада бўлмаслиги керак. Худди шу тарзда, бир хил фитосанитар мақомга эга бўлган экспорт қилувчи давлатларга турли хил фитосанитария чоралари қўлланилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Фитосанитар хавфни бошқаришни баҳолаш босқичида Инспекция томонидан «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, ўсимликлар карантини қоидалари ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида қуйидаги фитосанитария чоралари кўрилиши мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларга нисбатан уларни олиб киришда ва олиб киргандан сўнг кўздан кечиришда қўлланиладиган текширув ўтказиш шакли, юкни зарасизлантириш, товарга, ундан фойдаланиш ёки унинг тақсимланишига доир чекловлар жорий этиш, шунингдек, муайян маҳсулотни олиб кириш муддатларини белгилаш йўли орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карантин остидаги маҳсулотга нисбатан уни олиб кириш, транзит олиб ўтиш, олиб чиқиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, сотиш ва йўқ қилишга доир фитосанитария талабларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга тақиқ ўрнатиш ва уни бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ёки унинг алоҳида ҳудудларида карантин назоратини ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бирор бир мақбул чоралар бўлмаганлигини исботлаш, хавфни бошқаришнинг бир ёки бир нечта усулларини танлаш фитосанитар хавфни бошқаришни баҳолаш босқичининг натижаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Фитосанитария чоралари қўлланилгандан сўнг Инспекция томонидан доимий мониторинг ва фитосанитария чораларини қайта кўриб чиқиш амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш натижалари маълум бўлган кундан эътиборан фитосанитария чоралари оммавий ахборот воситаларида, Инспекциянинг расмий веб-сайтида ва «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Транзит юкларга нисбатан фитосанитар хавфни таҳлил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Транзит юкларга нисбатан фитосанитар хавфни таҳлил қилиш соддалаштирилган тартибда, импорт қилувчи ва экспорт қилувчи бир томоннинг ёки иккала томонларнинг ваколатли органлари томонидан олинган ва/ёки ишлаб чиқилган ахборот билан алмашиш орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Транзит юкларда потенциал фитосанитар хавфни аниқлаш мақсадида Инспекция қуйидаги мавжуд маълумотларни тўплайди ва таҳлил қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона хизмати органлари томонидан юкга нисбатан қўлланиладиган тартиб-таомиллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит тарзида олиб ўтилаётган карантин остидаги маҳсулот тури, шунингдек, унинг келиб чиқиш мамлакати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит маҳсулотларни фитосанитар сертификатларини мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит юкларини ташиш воситалари ва усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит юкларга алоқадор бўлган бошқариладиган зарарли организмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ўсимликлар орқали зарарли организмларнинг тарқалиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит йўналиши тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарарли организмларнинг юкга боғлиқ бўлмаган ҳолда кириб келиш эҳтимоли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит тарзида олиб ўтилаётган юкларга нисбатан тегишли фитосанитария чоралари кўрилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қадоқлаш турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни ташиш шартлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Потенциал фитосанитар хавф аниқланган тақдирда, фитосанитария чораларини техник асослантириш ва зарурлигини белгилаш мақсадида Инспекция транзит тарзида олиб ўтилаётган муайян карантин остидаги маҳсулотга ёки зарарли организмга нисбатан хавф таҳлилини амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Хавфни баҳолаш натижаларига кўра, фитосанитар хавфни бошқаришда Инспекция транзит юкларни фитосанитария чоралари қўлланилиши талаб этиладиган ёки талаб этилмайдиган тоифаларга ажратади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш ёки транзит тарзида олиб ўтишга тақиқ ўрнатиш ва уни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Бир ёки бир нечта давлатлар, уларнинг алоҳида ҳудудларида ёки мазкур ҳудудларда жойлашган ташкилотларда ишлаб чиқилган карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга тақиқ ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Карантин остидаги маҳсулотни олиб киришда қуйидаги ҳолларда тақиқ ўрнатилиши мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларни фитосанитар сертификати мавжуд бўлмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фитосанитар хавфни таҳлил қилиш натижаларига асосан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ёки бир нечта давлатларнинг ҳудудларида ўсимликлар карантини объектлари ўчоғлари мавжудлиги тўғрисида маълумотга эга бўлганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган карантин остидаги маҳсулотлардан иборат юкларда ўсимликлар карантини давлат назорати амалга оширилиши вақтида мунтазам равишда ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция томонидан карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга ўрнатилган тақиқ экспор қилувчи давлатнинг ўсимликлар ҳимояси ва карантини бўйича миллий ташкилоти ёки бошқа ваколатли органи томонидан берилган расмий материаллар асосида олиб борилган фитосанитар хавф таҳлили жараёнидан сўнг мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошига мувофиқ Инспекция томонидан бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Транзит юкларга нисбатан фитосанитария чораларини қўллаш имкони бўлмаган тақдирда, карантин остидаги маҳсулотлар транзит тарзида олиб ўтилишига тақиқ ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш ёки транзит тарзида олиб ўтишга тақиқ ўрнатиш тўғрисидаги қарорда унинг сабаблари, амал қилиш муддати ва кучга кириш санаси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш ёки транзит тарзида олиб ўтишга тақиқ Инспекция томонидан маълум бир муддатга ёки тақиқ сабаблари бартараф этилгунга қадар ўрнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш ёки транзит тарзида олиб ўтишга тақиқ ўрнатиш ёки уни ечиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган экиш материаллари, карантин остидаги маҳсулотлар ва уларнинг тарқалиш ҳудудлари Рўйхати Инспекциянинг расмий веб-сайтида ва «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2020 й., 09/20/99/0192-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)