17.02.2020 йилдаги 89-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.02.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш учун мўлжалланган металл прокати ишлаб чиқаришни тартибга солиш ва сифатли металл прокатини қўллаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда тегишли қурилиш ишлари билан биргаликда амалга оширилаётган кенг кўламли инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари қурилиш материаллари, металл маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш вазифаларида замонавий ёндашувларни қўллашни талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш учун мўлжалланган металл прокатининг сифати ва хавфсизлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 14 декабрдаги 999-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган идоралараро ишчи гуруҳлар томонидан жойларга чиқиб қурилиш учун мўлжалланган металл прокати ишлаб чиқарувчи 117 та корхонанинг фаолияти ўрганиб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу корхоналар фаолиятини ўрганиш тайёр маҳсулот ва бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи камчиликлар мавжудлигини, шу жумладан, техник регламентлар йўқлигини, ишлаб чиқаришнинг экологик экспертизаси ўтказилмаслигини, синовлар ўтказиб ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги назорат қилинмаслигини аниқлади. Айрим ҳолларда корхоналар томонидан мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган маҳсулотлар сотилмоқда, шунингдек, даврий давлат текширувидан ўтмаган ўлчаш воситаларидан фойдаланилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ хўжалик ва саноат объектлари қурилишида хавфсизликни таъминлаш, улар қулашининг олдини олиш, қурилишда ишлатилаётган металл маҳсулотлари сифатини, шунингдек, металл прокати ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини назорат қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, 2020 йил 1 июндан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотилаётган ва ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган металл прокатининг ҳар бир тўпига ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлик юзасидан синовларнинг ижобий натижалари асосида расмийлаштириладиган сифат тўғрисидаги ҳужжат илова қилиниши керак. Бунда ишлаб чиқарувчиларда тегишли ишлаб чиқариш лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда, металл прокатини бошқа синов лабораторияларида (шу жумладан, тузилган шартномалар асосида) синовдан ўтказишга йўл қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ҳузуридаги марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизматлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлик юзасидан сертификатлаштирилган қурилиш учун мўлжалланган металл маҳсулотлари харид қилиниши ва қўлланилиши учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари билан биргаликда 2020 йил 1 апрелгача бўлган муддатда сифати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган металл прокати ва қурилиш учун мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар реестрини шакллантирсинлар ва эълон қилсинлар, шунингдек, реестр ҳар йили янгиланишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, 2020 йил 1 июндан бошлаб индукцион печлардан фойдаланган ҳолда тайёрланган қурилиш учун мўлжалланган металл прокатини ишлаб чиқариш ва қўллаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қурилишдан бошқа мақсадлар учун металл маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қўллашда индукцион печлардан фойдаланишга йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар металл прокати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ эмаслиги ҳамда объектларда бинолар ва иншоотларнинг зилзилага бардошлигига таъсир кўрсатувчи ҳамда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлар қўлланилиши аниқланган ҳолларда металл прокати ва ундан тайёрланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, сотилиши ва қўлланилишини тўхтатиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектларини, шу жумладан, қора ва рангли металлар эритмалари ва ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган объектларни идентификациялаш фақат аккредитация қилинган эксперт ташкилоти томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қора ва рангли металлар эритмалари ва ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган ишлаб чиқариш объектлари улар фойдаланишга топширилгунга қадар қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектлари сифатида мажбурий идентификациядан ўтказилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
металлургия маҳсулотларини тайёрлаш ва металлургия ишлаб чиқаришларини ишлатиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотларга хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялашда белгиланган тартибда кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низомга ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда «Руҳли ва полимер қопламали совутиб ёйилган листдан ишлаб чиқариладиган қурилиш маҳсулотлари тўғрисида»ги махсус техник регламентни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги стандартларни қайта кўриб чиқсин ҳамда улар руҳланган ва полимер қопламали совутиб ёйилган листдан ишлаб чиқариладиган қурилиш маҳсулотларига, шунингдек, қурилиш арматурасига қўлланиладиган эътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқлаштирилишини таъминлайдиган чора-тадбирлар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзстандарт» агентлиги металл прокатини мажбурий сертификатлаш ва синашда иштирок этадиган объектлар фаолияти хавф-таҳлил асосида давлат назоратидан ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги, Қурилиш вазирлиги Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига объектларнинг саноат хавфсизлиги, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги, техник регламентларга ва стандартларнинг мажбурий талабларига риоя қилинмаганлиги учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутадиган қонун лойиҳасини киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2020 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 17 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 89-сон қарорига

ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2020 йил 1 июндан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 30-модда) қуйидаги мазмундаги 631 ва 632-позициялар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

631

Прокатка, штамповка, кесиш усули билан легирланмаган пўлатдан тайёрланган, икки томонлама руҳли қопламали томбоп металл черепица (гофрланган) ва листли руҳланган пўлат прокатдан тайёрланган томбоп элементлар (фурнитура, аксессуарлар, ясси прокатдан тайёрланган том учун бутловчилар)

7308 90 590 0

632

Изоляцияловчи тўлдирувчили гофрланган (қовурғасимон) листдан тайёрланган икки деворли панеллар ва деворбоп ва томбоп сэндвич-панеллар)

7308 90 510

».

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш учун мўлжалланган металл прокатининг сифати ва хавфсизлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 14 декабрдаги 999-сон қарорининг 7-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2020 йил 1 июлгача бўлган муддатда «Ўзбекистон» илмий синовлар ва металл прокати, шунингдек, руҳланган ва полимер қопламали совутиб ёйилган листнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш бўйича маркази» давлат корхонасининг синов лабораторияларини модернизация қилиш чора-тадбирларини кўрсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тўртинчи хатбошига «вилоятларидаги» сўзидан кейин «Ўзбекистон» илмий синовлар ва сифат назорати» давлат корхонасининг» сўзлари қўшилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2020 й., 09/20/89/0179-сон; 01.02.2021 й., 09/21/43/0071-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/577/0884-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)