Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1992 ЙИЛ 28 ФЕВРАЛДАГИ 90-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 16 октябрдаги 474-сон «Энергия ресурсларига нархларни давлат йўли билан тартибга солиш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси бошқа минтақалардан оладиган энергия манбаларининг нархлари ошганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Автобензинни тижорат нархлари бўйича сотиш ҳажмларини ўзгартириш тўғрисида» 1992 йил 28 февралдаги 90-сон қарорига қисман ўзгартириш киритилиб, 1-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин;
«бозор фондининг қолган 20 фоизини уруш қатнашчилари ва фахрийларига, уруш ва меҳнат ногиронларига А-72, А-76, АИ-91, АИ-92, АИ-93 автобензинининг 1 литри учун 4 сўмдан сотишни ташкил этсин».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 4 июль,
306-сон