14.02.2020 йилдаги 85-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.02.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида» 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида» 1999 йил 19 августдаги 813-I-сон Қонунига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига биноан ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишга рухсатномалар берилиши бекор қилинган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори билан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юкланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарорига асосан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш ва ташиш фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади, лицензия олиш учун улар томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ички ишлар органларининг объектнинг техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 14 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги 85-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси органлари ва бўлинмаларининг экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек, Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари фаолиятида фойдаланиладиган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган жойлар техник мустаҳкамлик, жисмоний ҳимояланганлик ҳамда қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация мосламалари билан жиҳозланиш даражасига қараб уч тоифадаги объектларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) биринчи тоифадаги объектларга умумий тўсиқ девор билан ўраб олинган ва техник мустаҳкамланган ҳудудда жойлашган қуйидаги фаолиятни амалга оширишга мўлжалланган бинолар, иншоотлар ва хоналар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прекурсорларни сотиш (бериш) (прекурсорлар сақланадиган база ва омборхоналар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибида гиёҳванд модда бўлган ўсимликларни ўстириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иккинчи тоифадаги объектларга қуйидаги фаолиятни амалга оширишга мўлжалланган хоналар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сотиш (бериш) ва тақсимлаш (дорихоналар ва даволаш-профилактика муассасаларининг дорихоналари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситаларидан, уларнинг аналогларидан, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, илмий ва таълим мақсадлари учун фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) учинчи тоифадаги объектларга лабораторияларнинг, даволаш-профилактика муассасалари бўлинмаларининг, тиббиёт пунктларининг, бошқа тиббиёт муассасаларининг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларни сақлаш бўйича фаолиятни амалга оширишга мўлжалланган хоналари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Объектнинг тоифаси ва сақланувчи предметларнинг хоссаларидан келиб чиқиб ушбу Низомнинг 3 ва 4-боблари талабларига мувофиқ техник мустаҳкамланган ҳамда жисмоний ҳимоялаш воситалари билан жиҳозланган сақлаш жойлари ҳудудида ва махсус хоналарда гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашнинг қуйидаги режимлари ўрнатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи тоифага кирадиган объектларда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар махсус хоналар ичида жойлаштирилган сейфларда ёки металл жавонларда сақланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи тоифага кирадиган объектларда прекурсорлар сақлаш жойи ҳудудида ва махсус хоналар ичида сақланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва учинчи тоифаларга кирадиган объектларда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар махсус хоналар ичида сақланади, бунда гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари сейфларда, психотроп моддалар металл жавонларда, прекурсорлар эса — ушбу маҳсулот учун ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатлари билан белгиланган идишлар ва қадоқларда сақланиши таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар иккинчи тоифасига кирадиган объектларда даволаш-профилактика муассасаларининг навбатчи тиббиёт ходимлари томонидан ушбу мақсадларда махсус ажратилган, полга ёки деворга қотирилган сейф ёки металл жавонларда сақланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар тез тиббий ёрдам хизматининг транспорт воситаларида тиббий мақсадларда ташиш мобайнида тиббий қутиларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимёвий ва физик-кимёвий хоссаларидан келиб чиқиб гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ва психотроп моддаларни сақлашнинг ҳарорат режимига риоя қилиш зарур бўлган ҳолларда, юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки бошқа фармойиш ҳужжатига асосан уларнинг махсус хоналар ичида ўрнатилган, ички қулф билан қулфланадиган ва муҳрланадиган совутиш камераларида (совуткичларда) сақланишига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларни сақлашга мўлжалланган сейфлар ва металл жавонлар деворларининг қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаслиги, камида иккита ички (ўйма) қулфлар билан жиҳозланган ҳамда пол ёки деворга қотирилган (пайвандланган) бўлиши лозим, оғир (оғирлиги 700 кг дан ортиқ), ўртача ва катта габаритли (ўлчамлари 1500 х 600 х 500 мм дан кам бўлмаган) сейф ва металл жавонлар бундан мустасно. Гиёҳвандлик воситаларини сақлашга мўлжалланган металл жавонларнинг эшиклари металли уст қўйма (накладка)лар ёки бурчаклар билан мустаҳкамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар сейф типидаги битта ички қулфга эга бўлган оғир сейфларда сақланишига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сейфлар, металл жавонлар ва совутгичли камералар (совутгичлар) иш куни давомида ёпиқ ҳолда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш куни якунлангандан сўнг сейфлар, металл жавонлар, совутгичли камералар (совутгичлар) ва гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналар қулфланиши, муҳрланиши (пломбаланиши) ҳамда қўриқловга топширилиши, калитлар, муҳр ва тамғалаш ускунаси (пломбир) эса — гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланиши учун жавобгар шахсда бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳрлаш учун каноп ип тугунларсиз, бутун бўлиши керак. Каноп ип гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналар, сейфлар, металл жавон ва совутгичли камералар (совутгичлар)нинг эшигидаги қулоқчаси (илгаги ёки тутқичи)дан шундай ўтказилиши керакки, эшикни каноп ипга ва муҳр изи (оттиски)га зарар етказмасдан очишнинг имкони бўлмаслиги шарт. Бунда муҳрлар каноп ип устидан муҳрлар изи (оттиски) учун чуқурчага эга бўлган тахтачага босилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналар ва унга олиб келувчи йўлларнинг етарлича ёритилиши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, хоналар фонарлар ёки бошқа ёритишнинг авариявий (захира) манбалари билан таъминланган бўлиши керак. Шамлар, машъалалар, керосинли фонарлар, чироқлар ва бошқа очиқ оловли ёритиш воситаларини ишлатиш, ушбу мақсадларда суюқ ёнувчи моддалардан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналар қуруқ ва хонага яқин (10 метрдан узоқ бўлмаган) жойда ўрнатиладиган ёнғинга қарши инвентарлар билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналогларини сақлаш ва қадоқлашга мўлжалланган хоналарнинг деворларини, шифт ва ички конструкцияларини пардозлаш учун чанг ва буғ йиғмайдиган, осон тозалаш ва ювиш имконини берадиган материаллардан фойдаланилиши лозим. Деворнинг пол билан туташган қисми айланасимон шаклда ишланади. Бу хоналар ҳавони тортувчи вентиляция билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналарда шамоллатиш учун табиий вентиляциядан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган жойлар ва махсус хоналар ушбу Низомнинг 5-боби талабларига мувофиқ қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар ҳамда видеокузатув тизимлари билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналар, сейфлар, металл жавонлар ва совутгичли камералар (совутгичлар) калитларининг икки тўплами бўлиши керак. Калитларнинг бир тўплами доимий равишда гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш учун жавобгар шахс ёнида, иккинчиси эса муҳрланган қутичада юридик шахснинг раҳбарида сақланади. Калитларни столлар, бошқа жойларда қолдириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хонада сейфлар, металл жавонлар ва совутгичли камералар (совутгичлар) рақами ва улар муҳрланадиган муҳрлар кўрсатилган рўйхат бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ички ишлар органлари томонидан объект (хона)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Хулосани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, хулосани бериш ёки хулосани беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Объект (хона)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалар (кейинги ўринларда хулосалар деб аталади) гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш жойи жойлашган ҳудуд бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хулосалар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда берилади ҳамда юридик шахсларнинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиши учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хулосани олиш учун ариза берувчи ваколатли органга икки нусхада номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича фаолият амалга ошириладиган жой, телефон ва факс рақамлари, мавжуд бўлса — электрон почта ва веб-сайт манзиллари, шунингдек, ариза берувчида гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш шароитларини текшириш ва баҳолаш ишларида қатнашишга ваколат бериладиган юридик шахснинг вакили тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган хулосани бериш ҳақидаги аризани тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчидан бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ариза берувчи томонидан хулосани бериш тўғрисидаги ариза ваколатли органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада ариза берувчининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақидаги хабарномани ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга бўлган розилигини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризанинг иккинчи нусхаси ариза қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига дарҳол берилади (юборилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ваколатли орган ариза берувчининг оғзаки ёки ёзма шаклдаги, шу жумладан, электрон ҳужжат шаклида жўнатган сўровномаси бўйича хулосани олишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш масалалари юзасидан маълумотларни ва маслаҳатларни бепул асосда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Хулоса бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Хулосани бериш ёки хулосани беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчининг аризаси ваколатли орган томонидан олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ваколатли орган ариза берувчининг хулосани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида ариза берувчига хулосани бермаса ёки уни беришни рад этмаса, ариза берувчи кўрсатилган муддат ўтгандан кейин, хулосани тақдим этмасдан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш юзасидан, бу ҳақда ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда ваколатли орган ариза берувчининг хабарномаси олингандан кейин беш иш куни ичида унга хулосани бериши шарт. Хулоса олингунга қадар ариза берувчи аризасининг иккинчи нусхаси ва қабул қилинган санаси қайд этилган ариза берувчининг ваколатли органга юборган хабарномаси хулосага тенглаштирилади ҳамда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш юзасидан мурожаат қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Хулосани бериш тўғрисидаги ариза қабул қилинган куннинг ўзида ваколатли органга кўриб чиқиш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчининг рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун ваколатли орган аризани олган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда ўз маблағлари ҳисобига ариза берувчида гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш учун мавжуд шароитларни текшириш ва баҳолаш ишларида қатнашишга ваколат берилган юридик шахс вакили иштирокида, жойига чиққан ҳолда ариза берувчида гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд шароитларни текширишни ва баҳолашни амалга оширади ҳамда натижалари бўйича икки нусхада далолатномани тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатномада гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган жойнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлиги, жисмоний ҳимояси ташкил этилганлиги, қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар билан жиҳозланганлиги рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар баён этилади, зарурат бўлганида аниқланган камчиликлар, уларни бартараф этишнинг аниқ тавсиялари ва етарли муддатлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатноманинг иккинчи нусхаси юридик шахснинг раҳбарига ёки текшириш ва баҳолаш ишларида қатнашишга ваколат берилган шахсга имзо орқали топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ваколатли орган тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ариза берувчига хулосани беради (юборади) ёки хулосани беришни рад этиш ҳақида ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Хулосани беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризада ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилмаганлиги ёки тўлиқ кўрсатилмаганлиги, ёхуд аризада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объект (хона)нинг ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосани беришни бошқа асослар бўйича, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Хулосани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома ариза берувчига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи ушбу сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб тарзда белгиланиши, бироқ беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ариза берувчи хулосани бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, хулосани бериш ёки уни беришни рад этиш ариза берувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан уч иш кунидан ошмаган муддатда ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Хулосани бериш тўғрисидаги ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ариза берувчига илгари ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Хулосани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин ариза берувчи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ариза берувчи ваколатли органнинг хулоса беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек, ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Хулосани қайта расмийлаштириш, хулосанинг дубликатини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Хулосанинг қайта расмийлаштирилиши қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс қайта ташкил этилганида, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказиш санасида бир хил турдаги гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни битта жойда сақлашга фаолиятни амалга ошириш бўйича хулосаларга эга бўлган юридик шахслар қўшилган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган ўзгаришлар мавжуд бўлганда юридик шахс ёки унинг ҳуқуқий вориси ўзгаришлардан кейин етти иш куни ичида ваколатли органга кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи юридик шахснинг қайта ташкил этилиши (номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгариши, юридик шахслар қўшилиши) муносабати билан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси илова қилинган ҳолда хулосани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани киритиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар ваколатли органга бевосита, алоқа почтаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим қилинган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсдан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Хулоса қайта расмийлаштирилгунга қадар хулосани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган юридик шахс ёки унинг ҳуқуқий вориси хулосани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, қабул қилиб олинган санаси ҳақида ваколатли органнинг белгиси қўйилган ариза асосида гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича фаолиятни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Хулоса қайта расмийлаштирилганда ваколатли орган берилган хулосалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосани қайта расмийлаштириш ва бериш хулосани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ваколатли орган томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Хулоса йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда юридик шахснинг аризасига кўра унинг дубликати берилади. Дубликатни беришда ваколатли орган томонидан «Дубликат» белгиси қўйилган янги хулоса берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган ариза, шунингдек, хулоса яроқсиз ҳолга келган тақдирда унинг асл нусхаси олинган кундан эътиборан беш иш кунида хулосанинг дубликатини бериши (юбориши) шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Хулосани қайта расмийлаштириш ёки хулосанинг дубликатини бериш учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Берилган хулосалар реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ваколатли орган томонидан қуйидагилар кўрсатилиши лозим бўлган берилган хулосаларнинг реестри (кейинги ўринларда реестр деб аталади) юритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс тўғрисидаги асосий маълумотлар (номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича фаолият амалга ошириладиган жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хулоса берилган сана ва унинг тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хулосани қайта расмийлаштиришнинг асоси ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хулоса дубликатини беришнинг асоси ва санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Хулоса берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар реестрга юридик шахсга хулоса бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда киритилади. Реестрдаги барча қайдларга сана қўйилади ҳамда улар ваколатли орган масъул шахсининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестр қоғозда ва электрон манбаларда юритилади. Қоғоздаги ва электрон манбалардаги ёзувлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда қоғоз манбалардаги ёзувлар устувор аҳамиятга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоғоз манбадаги реестр ваколатли орган томонидан Реестр журнали шаклида ягона нусхада юритилади. Реестр журнали ип ўтказиб тикилади, тартиб рақами қўйилади ва унинг орқа томонида саҳифалар сони, журнални юритиш бошланган сана (йил, ой, кун) кўрсатилади ҳамда ваколатли орган раҳбарининг имзоси қўйилади ва муҳри босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ваколатли орган хулосани қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда реестрга тегишли қайдларни киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Реестрдаги маълумотлар ваколатли органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлигига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналар алоҳида (ёрдамчи, хизмат ва бошқа хоналардан ажратилган) бўлиши, мустаҳкам бино (иншоот)ларда жойлаштирилиши ва битта кириш жойига (эшик ўрнига) эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Биринчи ва иккинчи тоифалардаги объектларнинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналарнинг асосий (ташқи) деворларининг қалинлиги 250 мм дан кам бўлмаган пишиқ ғишт ёки тошдан ёхуд 125 мм дан кам бўлмаган темир-бетонли девор блокларидан кўтарилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи ва иккинчи тоифалардаги объектларнинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналарнинг ички деворлари (пардеворлари)нинг қалинлиги 120 мм дан кам бўлмаган пишиқ ғишт ёки тошдан ёхуд 80 мм дан кам бўлмаган темир-бетонли девор блокларидан кўтарилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи ва иккинчи тоифалардаги объектларнинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналарнинг поли ва шифт тўсинларининг қалинлиги 180 мм дан кам бўлмаган темир-бетонли плиталардан ётқизилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ушбу Низомнинг 37-банди талабларига жавоб бермайдиган биринчи ва иккинчи тоифалардаги объектларнинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналарнинг деворлари, шифт тўсинлари ва поли ичкари томондан бутун майдон бўйича қўшимча равишда металл панжаралар билан мустаҳкамланади (арматураланади). Металл панжара сим чивиқларининг учлари девор ва плиталардан чиқарилган, оралиғи 500 х 500 мм бўлган ҳамда диаметри 14 мм дан кам бўлмаган анкерларга (металл штирларга) пайвандланади. Анкерларни деворга мустаҳкамлаш имкони бўлмаган тақдирда, 100 х 50 х 6 мм ўлчамли металл тасмалардан тайёрланган тўсиқ деталларини тўртта дюбель михлари ёрдамида темир-бетон ёки бетон сатҳларга отиб қоқишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Эшик ўрни (эшик қутиси)нинг роми қалинлиги 5 мм дан кам бўлмаган металл профиль (швеллер, бурчакча ва шу кабилар)дан тайёрланади. Илгари қурилган биноларда қалинлиги 5 мм дан кам бўлмаган, ўлчамлари 30 х 40 мм бўлган металл бурчаклар билан мустаҳкамланган ҳамда арматура диаметри 14 мм дан ва узунлиги 120 мм дан кам бўлмаган, бир хил оралиқда жойлаштирилган камида ўнта штирлар ёрдамида деворга қотирилган тахтали эшик ромларидан фойдаланишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналарнинг эшиклари соз ва эшик кесакисига зич мустаҳкамланган (пухта мослаштирилган) бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Биринчи ва иккинчи тоифалардаги объектларнинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналар иккита эшик билан жиҳозланади, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи (асосий) эшик яхлит, қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаган металл листдан тайёрланиб, унга камида иккита ички (ўйма) қулф ва махсус рақамланган муҳр билан муҳрлаш ёки пломбалаш мосламаси ўрнатилган бўлиши лозим. Ташқи эшик хонадан чиқиш томонга (ташқарига) очилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички (қўшимча) эшик металл панжаралардан тайёрланиб, ички (уйма) ёки осма қулф билан жиҳозланади. Ички эшик хонага кириш томонга (ичкарига) очилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи ва ички эшиклар секретлари бўйича (ҳар бир қулф учун) ҳар хил бўлган қулфлар, ишончли қотиргичлар ва ошиқ-мошиқлар мосламаси билан жиҳозланади. Қулфлар ёки қулфлаш ускуналарининг ригеллари кўндаланг кесишмасининг майдони бўйича 3 см2 дан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Учинчи тоифадаги объектларнинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналар ушбу Низом 41-бандининг «а» кичик банди талабларига жавоб берадиган битта ташқи эшик билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналарда дераза ўринларининг бўлишига, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илгари қурилган хоналарда дераза ўринлари бўлган тақдирда, уларга хонанинг ички томонидан металл панжаралар ўрнатилган бўлиши керак. Металл панжаралар симларининг учлари деворга 80 мм дан кам бўлмаган чуқурликда бетон ёрдамида қотирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи қаватда жойлашган хоналарда дераза ўринлари бўлган тақдирда, уларга қўшимча равишда хонанинг ички томонидан металл ёки икки томонидан металл листлар билан қопланган ёғоч дераза эшиклари ўрнатилади. Ушбу эшикларда осма қулф ва махсус рақамланган муҳр билан муҳрлаш ёки пломбалаш мосламаси бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналарнинг деворлари, шифт тўсинлари ва полини мустаҳкамлашда (арматуралашда) фойдаланиладиган, шунингдек, эшик ва дераза ўринларидаги панжараларнинг металл сим чивиқлари (арматуралари) диаметри 14 мм дан кам бўлмаслиги лозим. Сим чивиқлари 150 х 150 мм дан катта бўлмаган катакчаларни ҳосил қилган ҳолда ҳар бир кесишмасида пайвандланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналарнинг ичкарисига чиқувчи вентиляция ва бошқа муҳандислик коммуникацияларининг люклари ва туйнукларига хона ичига ўтиш имконини истисно этадиган диаметри 14 мм дан кам бўлмаган ҳамда катакчаларнинг ўлчами 100 х 100 мм дан катта бўлмаган металл панжаралар ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хонанинг деворларида, шифт тўсинларида ёки полида муҳандислик тармоқларини ўтказиш учун қолдирилган туйнукларнинг диаметри 200 мм дан катта бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Биринчи тоифадаги объектларда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган жойларнинг ҳудудига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш жойлари жойлашган ҳудуд қурилиш меъёрлари ва қоидаларига ҳамда лойиҳалашнинг санитария қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлиши ҳамда қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўсиқ девордан 3 м дан кам бўлмаган кенгликда тақиқланган ҳудудга эга бўлиши зарур. Тақиқланган ҳудуднинг чегараларида тўсиқлар ва огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилади. Тўсиқ девордан энг яқиндаги омборхонагача масофа 3 м дан кам бўлмаслиги керак. Тақиқланган ҳудуд доирасидаги дарахтлар ва буталар олиб ташланган бўлиши, ушбу ҳудуд қуруқ ўтдан, буталардан, шох-шаббалар ва бошқа осон алангаланувчи буюмлардан тозаланган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юзаси текис бўлиши, ёғингарчилик, қор-муз сувлари ва суғориладиган сувлар оқиб кетиши учун зарур қияликларга эга бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар, қурилмалар ва иншоотларга, ёнғин гидрантларига, ҳовузларга ва бошқа сув таъминоти манбаларига олиб борувчи ички йўллар, ўтиш йўллари, шахобча йўллар, ўтиш жойлари ва пиёдалар йўлакчалари, шунингдек, ёнғинга қарши буюмлар, мосламалар ҳамда резервуарларнинг бўсағалари қаттиқ қопламага эга бўлиши, эркин ҳаракатланиш учун доимо бўш бўлиши, тоза сақланиши ва ўз вақтида таъмирланиб турилиши, муз билан қопланганида қум сепилиши, қишда эса қордан тозаланиб турилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички темир йўлларини кесиб ўтиш йўллари ва жойлари ёнғин ўчириш автомобиллари ўтиши учун бўш туриши лозим. Йўллардан, ўтиш йўлларидан, бинолар, қурилмалар ва иншоотлар орасидаги узилишлардан материалларни, хом ашёни, тайёр маҳсулотларни тўплаш жойлари ҳамда автотранспорт воситалари тураргоҳи сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтиш йўлларининг тор жойларида ва ёнғинни ўчириш тезкор режаси бўйича ёнғин ўчириш техникаси жойлаштирилиши белгиланган жойларда автотранспортнинг ва бошқа механизмларнинг тўхтаб туришини тақиқловчи йўл белгилари ва аниқлаштирувчи ёзувлар билан таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соз ва зудлик билан ишлатишга тайёр ҳолда ушлаб туриладиган яшиндан ҳимоялаш ҳамда ёнғин ўчиришнинг бирламчи воситалари билан жиҳозланиши зарур. Ёнғин ўчиришнинг бирламчи воситалари олиниши қулай бўлган жойларда жойлаштирилган ҳамда сутканинг қоронғи вақтида ёритиладиган махсус ёнғин қалқон (пост)ларига ўрнатилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сутканинг қоронғи вақтида турғун электр чироқлари билан ёритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қазилган чуқурлар ёки чуқурли жойларнинг бўлмаслиги, люклар, қудуқлар ва ариқчалар тоза бўлиши ва қопқоқлар билан ёпилган бўлиши лозим. Вақтинча очиб қўйилган люклар, қудуқлар ва ариқчалар баландлиги 1 метрдан кам бўлмаган, сутканинг қоронғи вақтида кўринадиган чироқли сигнализация ўрнатилган тўсиқлар билан таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қудуқларга, шунингдек, муюлиш бурчакларида камераларга эга бўлмаган ер ости муҳандислик тизимлари уларнинг жойлашувини аниқлаш имконини берувчи ташқи аниқлаштирувчи белгилар билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Алоҳида жойлашган гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш жойлари ўртасидаги, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш жойлари ва бошқа бинолар, қурилмалар ва иншоотлар ўртасидаги масофа ўрнатилган ёнғин хавфсизлигини таъминлаш оралиқларидан кам бўлмаслиги керак. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш оралиқларидан материалларни, хом ашёни, ярим тайёр маҳсулотларни, тайёр маҳсулотларни ва идишларни сақлаш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудда материалларни, хом ашёни, ярим тайёр маҳсулотларни, тайёр маҳсулотларни ва идишларни сақлаш учун майдончаларнинг жиҳозланиши ёнғин хавфсизлиги органлари билан келишилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш жойининг ҳудуди куну тун хизмат олиб борувчи қуролланган қўриқлаш хизмати билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш жойининг ҳудуди ташқи периметри бўйича тўсиқ девор билан ўралган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларни сақлаш жойларининг ҳудуди тиканли сим, пишиқ ғишт, тош ёки металлдан тайёрланган тўсиқ девор билан ўралади. Тўсиқ деворнинг баландлиги 2 м дан кам бўлмаслиги керак. Пишиқ ғиштдан, тошдан ёки металлдан тайёрланган тўсиқ девор устига 0,5 м дан кам бўлмаган баландликда металл асосларга тўрт қатор тиканли сим тортилиши лозим. Тўсиқ деворда қулфланадиган дарвоза ва эшиклар ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Прекурсорларни сақлаш жойлари ҳудудининг тўсиқ девори икки доирали қилиб ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи (ташқи) доирадаги тўсиқ девор 2,5 м дан кам бўлмаган баландликда пишиқ ғишт, тош ёки темир-бетонли блоклардан кўтарилади. Тўсиқ девор устидан баландлиги 0,5 м дан кам бўлмаган 4 қатор тиканли симдан ясалган эгилган (бурчакли) устун ёки «егоза» туридаги тиканли симдан ялпи тўсиқ ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи (ички) доирадаги тўсиқ девор асосий деворнинг ички томонидан баландлиги 2 м дан кам бўлмаган «рабица» туридаги симдан кўтарилади. Тўсиқ девор устидан баландлиги 0,5 м дан кам бўлмаган 4 қатор тиканли симдан ясалган эгилган (бурчакли) устун ёки «егоза» туридаги тиканли симдан ялпи тўсиқ ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўсиқ деворлар қулфланадиган дарвоза ва эшиклар билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Прекурсорларнинг сақланиши ёнғин хавфсизлиги қоидалари, моддаларнинг ўзаро мутаносиблиги ҳамда ўт ўчириш воситаларининг бир хилдалиги белгиларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Прекурсорларнинг сақлаш жойлари қуйидаги турларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омборхоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майдончалар (очиқ ва усти ёпиқ);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резервуар жойлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян турдаги сақлаш жойларида сақланиши лозим бўлган прекурсорларнинг аниқ типи ва турлари ҳамда уларнинг чекланган сиғимлари норматив-техник ҳужжатлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Ҳар бир омборхонда кўринадиган жойда «Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари» 12.4.026 Давлат стандарти бўйича, омборхонада сақланаётган материалларни тўплашда хавфсизлик қоидалари, бахтсиз ҳодисалар рўй берганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш йўриқномалари осилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Прекурсорларни идишларда сақлаш омборхоналари ёнмайдиган материаллардан қурилиши, қуруқ, яхши шамоллатиладиган ёки вентиляцияланадиган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Хом ашё ва тайёр маҳсулотларни сақлаш омборхоналарида умумий алмашинувчан вентиляция, сочилувчан моддаларни сақлаш силос омборхоналарида эса — аспирация бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Хом ашё ва тайёр маҳсулотларни сақлаш учун майдончалар атмосфера ёғинларидан ва қуёш нурларининг тўғридан-тўғри таъсиридан ҳимояланган бўлиши, йўлнинг қатнов қисми сатҳидан камида 15 см баландликда жойлашиши, суюқликларнинг тўсиқларсиз ёйилишини чекловчи мосламалар ҳамда атмосфера ва ер усти сувлари учун ариқлар билан жиҳозланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Кислоталарни сақлаш учун омборхоналар бошқа материалларни сақловчи омборхоналардан алоҳида жойлашган бўлиши керак. Кислоталарнинг ертўлаларда сақланишига рухсат этилмайди. Кислоталарни сақлаш омборхоналарини шамоллатиш учун табиий вентиляциядан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Хом ашё ва тайёр маҳсулотларнинг махсус майдончаларда идишлар ичида сақланиши ҳар бирида сони 100 донадан ортиқ бўлмаган гуруҳлар билан амалга оширилиши, гуруҳлар орасидаги масофа 1 м дан кам бўлмаслиги лозим. Ҳар бир гуруҳда маълум бир турдаги моддалар сақланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Хом ашёнинг суткалик захирасини сақлаш учун бўлинмаларда ҳавони тортувчи вентиляция ўрнатилган омборлар жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган жойлар ҳамда махсус хоналарнинг қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланишига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган жойлар ҳамда махсус хоналарда қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар комплексини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишлари ушбу фаолият турларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сақлаш жойлари ва махсус хоналарни қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар комплекси ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозлашда қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига биноан ишлаб чиқилган махсус лойиҳаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар комплексига ҳамда видеокузатув тизимларига уларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш ва созлаш ишларини амалга оширган юридик шахс билан келишмасдан туриб ўзгартиришлар киритиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат билан қўриқлаш ва ёнғинга қарши сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимларини эксплуатация қилиш ва унга хизмат кўрсатиш учун жавобгар шахслар тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар комплекси ҳамда видеокузатув тизимларини ўрнатиш ва эксплуатация қилишга оид техник ҳужжатлар хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, «Хизмат фаолияти доирасида фойдаланиш учун» грифига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Хавфни билдирувчи сигнал тушганида юридик шахс қоровули (қоровуллик хизмати)нинг хатти-ҳаракатлари юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланган йўриқнома билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг техник қўриқлаш маркази (пункти) қўриқловига топширилиши, бунда уларнинг қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар комплекси техник қўриқлаш маркази (пункти)га уланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Биринчи тоифадаги объектлар икки (ташқи ва ички) доирали қўриқлаш, шунингдек, ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Иккинчи тоифадаги объектлар ички доирали қўриқлаш сигнализацияси, шунингдек, ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Учинчи тоифадаги объектлар ички доирали қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Биринчи (ташқи) доирадаги қўриқлаш сигнализациясининг датчиклари рухсатсиз кириб-чиқишни (очишни, бузишни) аниқлаш мақсадида қуйидагича ўрнатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи тоифадаги объектлар ҳудудининг атрофи бўйлаб ер устида жойлашган бинонинг ташқи деворидан ёки бино дўнгликда жойлашганида дўнгликнинг ташқи асосидан, ёхуд бино пастқамликда жойлашганида чуқурликнинг ташқи четидан 5 м дан кам бўлмаган масофа доирасида яхлит ҳимоя зонаси кўринишида ўрнатилади. Бино атрофидаги ҳимоя зонаси узлуксиз бўлиши ва унинг доирасида ҳаракатланаётган одам аниқланишини таъминлаши керак. Ташқи ҳимоя тизими қўриқланаётган ҳудудда одамларнинг ҳаракатланишини сезадиган радиотўлқин ускуналари билан жиҳозланади, бунда объект атрофида яхлит ҳимоя зонасини яратиш учун ҳажмли типдаги ёки ёпиқ узлуксиз периметр бўйича тор, чегара бўйлаб тортилган ҳимоя зонасини яратиш учун тармоқ типидаги хабар бергич ускуналаридан фойдаланилади. Яхлит зона ўрнига ташқи ҳимоя тизими чегарасида кенглиги 1,5 — 2 м ли периметр бўйлаб қўриқлаш зонасини жиҳозлашга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналарнинг эшикларига, деразаларига, вентиляция ва бошқа муҳандислик коммуникацияларининг туйнук ва тешикларига ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Иккинчи (ички) доирадаги қўриқлаш сигнализацияси датчиклари хона ичида рухсатсиз бегона шахсларнинг борлигини аниқлаш мақсадида гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналар ичига ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Ёнғиндан дарак берувчи сигнализациянинг датчиклари хона ичига, у ердаги ёнғинга қарши вазият кескин ўзгарганда (ҳарорат кўтарилиши, тутун ҳосил бўлиши ва бошқалар) ёки ёнғин юзага келганда хатарни билдирувчи сигнални бериш учун ўрнатилади. Ёнғиндан дарак берувчи сигнализация ёнғин чиққанлиги ёки бино ичидаги ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўзгарганлигини аниқлаш ва сигнал беришга мўлжалланган тутунли, иссиқлик, ёруғлик ва (ёки) комбинацияланган хабар бергичлар билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализацияларнинг хатарни билдирувчи сигнали юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати хонасида жиҳозланган махсус кўп каналли (кўп нурли) пультга келиб тушиши, ушбу пультдаги махсус таблода бузилиш ёки ёнғин рўй берган жойни (ёнғинни) чироқ (нур) ёрдамида кўрсатадиган товушли, ёруғлик ёки бошқа индикаторлар (сигналлар) узатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатарни билдирувчи сигнал юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати хонасида жиҳозланган махсус кўп каналли (кўп нурли) пультга келиб тушиши билан бир вақтда симли ёки радио алоқа тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг техник қўриқлаш маркази (пункти)га узатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатарни билдирувчи сигнал сабабларини аниқлаш, зудлик билан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш ва ёлғон (сабабсиз) чақириқнинг олдини олиш мақсадида юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг техник қўриқлаш маркази (пункти) ўртасида икки томонлама алоқа ташкил этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар комплекси гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган хонанинг ташқи томонида баланд товуш чиқарувчи ускуна (сирена) билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Хатарни билдирувчи сигнални узатишда қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар комплекси автоматик тарзда ишлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар комплекси ҳамда видеокузатув тизимларининг электр таъминоти тармоғи унинг сутка давомида узлуксиз тарзда ишлашини таъминлайдиган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар комплекси ҳамда видеокузатув тизимларининг электр таъминоти тармоғи асосий электр тизими ўчирилганда уни алмаштирувчи, автоматик тарзда ишга тушадиган электр таъминоти манбаига (дизель-генератор ва бошқалар) уланган ва камида 3 соат ишловчи аккумулятор билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Видеокузатув тизими тасвирни камида ўттиз кун давомида сақланишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар комплекси ҳамда видеокузатув тизимларининг симлари электр узатиш қутиси (коммутацион ускуна)дан датчикларгача яширин тарзда, деворлар ёки шифт ости тўсиқларига чуқур киритилиб ва суваб, ёхуд деворлар ва шифт ости панеллари ичига жойлаштирилиб ўтказилиши ҳамда унга шикаст етказилганида ишлаб кетадиган датчиклар билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқлаш сигнализацияси ва видеокузатув тизимларининг шлейфлари темир-бетон ва бетон қурилиш конструкциялари бўйлаб қувурларда фақат гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналар ичида ётқизилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар комплексининг сигнал берувчи ва таъминлаш кабеллари тасодифий равишда ёки қасддан шикастланишлардан юқори даражада ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши учун юридик шахсларнинг раҳбарлари, шунингдек, юридик шахсларнинг буйруқлари ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат билан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг сақланиши учун жавобгарлик юкланган мансабдор шахслар жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни бериш тартиби ҳақидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объект (хона)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни бериш тартиби ҳақидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат герби
‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

‎ Объект (хона)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар
‎ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида
‎ ХУЛОСА
‎_________________________________________________________________
‎ (хулосани берган ички ишлар органининг номи)

20___ йил «____» ___________ ‎

________-сон ‎

‎‎_________________________

‎‎(аҳоли пункти)

‎‎Ушбу билан __________________________________________________________________га тегишли бўлган,

‎‎(юридик шахснинг номи)

‎‎______________________________________________________________________________ манзили бўйича
‎жойлашган объект (хона)нинг қуйидагиларни _______________________________________________________

‎(сақлашга рухсат этиладиган моддалар турлари —

‎‎___________________________________________________________________________________________

‎‎гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар
‎___________________________________________________________________________________________
‎ва прекурсорлар — алоҳида-алоҳида кўрсатиб ўтилади)

‎‎сақлаш бўйича белгиланган техник талабларга мувофиқлиги тасдиқланади.
‎Асос: 20___ йил «____» ____________________даги текшириш далолатномаси.
Бошлиқ ‎

_________________ ‎

‎‎_____________________________________________

м.ў. ‎

(имзо) ‎

‎‎(фамилияси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари)

‎‎Хонанинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва
‎ прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги
‎ХУЛОСА БЎЛАГИ

20___ йил «____» __________ ‎‎

_________-сон ‎

‎‎___________________________

‎‎(аҳоли пункти)

‎‎_______________________________________________________
‎(ички ишлар органининг номи)

‎‎
‎Ушбу билан __________________________________________________________________га тегишли бўлган,

‎‎(юридик шахснинг номи)‎‎‎

‎‎____________________________________________________________________________________манзили
‎бўйича жойлашган объект (хона)нинг қуйидагиларни ________________________________________________

‎‎(сақлашга рухсат этиладиган моддалар

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎турлари — гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари,
‎___________________________________________________________________________________________
‎психотроп моддалар ва прекурсорлар — алоҳида кўрсатиб ўтилади)
‎_______________________________________________________________________________сақлаш бўйича

‎‎белгиланган техник талабларга мувофиқлиги тасдиқланади.
‎‎Асос: 20___ йил «____» ___________________ даги текшириш далолатномаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги 85-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси органлари ва бўлинмаларининг экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек, Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари фаолиятида фойдаланиладиган гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишга татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан иборат юкларнинг юк жўнатувчиси ва юкни қабул қилиб олувчиси фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахслар бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни автомобиль, шунингдек, қўл юки билан ҳаво ва темир йўл йўловчи транспортида ташиш гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг хоссаларини биладиган ва улар билан муомала қила оладиган юкни жўнатувчи (юкни олувчи)нинг вакили — масъул шахснинг (кейинги ўринларда ташиш учун масъул шахс деб аталади) мажбурий кузатувида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк жўнатувчи (юк олувчи)нинг қарорига асосан гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ҳаво кемасининг юк-багаж бўлимлари ва темир йўл юк вагонлари билан (қўл юки сифатида эмас) ташиш масъул шахс кузатувида амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юк жўнатувчи (юк олувчи)нинг қарорига асосан гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш ушбу мақсадларга ажратиладиган махсус юк жўнатувчи (юк олувчи) ходимларининг қўриқловида амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташиш учун масъул шахс, қўриқлаш ходимлари, шунингдек, ташишни амалга оширувчи ходимлар, автотранспорт воситаларнинг ҳайдовчилари (автомобиль транспортида ташишда) юк жўнатувчи (юк олувчи)нинг буйруғи (фармойиши) билан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишда йўлда бўлиш вақти 8 соатдан ортиқни ташкил этган тақдирда икки нафар ташиш учун масъул шахс, икки нафар қўриқлаш ходими, шунингдек, ҳар бир автотранспорт воситасига икки нафар ҳайдовчи (автомобиль транспортида ташишда) ажратилиши тавсия этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишда ташиш учун масъул шахснинг ёнида юк жўнатувчи юридик шахс раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган ташилаётган юкларнинг товар-транспорт юкхати бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташиш учун масъул шахс мажбуриятларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқлаш ва кузатувни амалга ошираётган ходимларга, автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига (автомобиль транспортида ташишда) гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ортиш, ташиш ва туширишда ташиш қоидалари, юкнинг тавсифи ҳамда шахсий, жамоат ва экологик хавфсизлик чоралари тўғрисида йўриқнома бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк олинадиган жойларда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тўғри қадоқланганлигини ва уларнинг маркировкасини, тамғаларнинг бутлигини ташқи томондан кўздан кечириш ва гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар ортилишини, маҳкамланишини ва туширилишини кузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар жўнатиш жойидан етказиш жойигача кузатиб борилишини ва қўриқланишини таъминлаш, ташиш йўналишига қатъий риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар жўнатиш жойидан етказиш жойигача ташиш чоғида, шунингдек, транспорт воситаларининг тўхтаб туриши давомида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқлаш ва ташишни амалга оширувчи ходимларнинг шахсий хавфсизлигини, шунингдек, жамоат, экологик хавфсизлик ва гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг бутлигини таъминлаш чораларига риоя қилиниши юзасидан хатти-ҳаракатларига раҳбарлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган жойга келгандан кейин гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни юкни олувчига топшириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни шаҳар йўловчилар транспортида қўл юки сифатида, шунингдек, автомобиль транспортида шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни автомобиль транспортида ташиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни автомобиль транспортида ташиш гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишга лицензияга эга бўлган юридик шахслар — ташувчилар (юкни жўнатувчилар, юкни олувчилар) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хавфли юклар тоифасига киритилган прекурсорларни автомобиль транспортида ташиш Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ташиш учун масъул шахс вазифаларини автотранспорт воситасининг ҳайдовчисига юклаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ҳаво транспортида ташиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ташишга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишга қабул қилиш ва ташиш ташувчи авиакомпания томонидан белгиланган қоидалар ва стандартлар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташиш учун қабул қилинаётган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар хавфли юклар тоифасига кирган тақдирда, уларни ташиш учун қабул қилишда Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО)нинг хавфли юкларни ҳавода хавфсиз ташиш бўйича техник қўлланмалари инобатга олиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар ҳам йўловчи, ҳам юк ташувчи ҳаво кемаларида ташилиши мумкин. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни доимий рейсларни бажарувчи ҳаво кемаларида ташиш юк ташиладиган идишлар учун мажбурий тарзда бутун ташиш йўналиши бўйлаб олдиндан жойни банд қилиш (бронлаштириш) шарти билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфли юклар тоифасига кирувчи прекурсорларни йўловчи ташувчи ҳаво кемаларида ташишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш учун қабул қилишда уларни шартли равишда қимматбаҳо юклар тоифасига (VAL) киритиш ва бу тоифадаги юкларга тааллуқли бўлган ташиш қоидалари ва бутлигини таъминлаш регламентини қўллаш лозим. Ташиш учун қабул қилинаётган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар хавфли юклар тоифасига кирган тақдирда, бу тоифадаги юклама учун белгиланган ташиш қоидаларини ҳам қўллаш лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар ташишга қабул қилинганлиги ҳақидаги ёзма хабарларда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг юк туширишдаги аниқ номланиши (кимёвий формуласи)дан фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ташиш ҳужжатлари, қадоқлаш, маркировка
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қадоғи ишончли ёпилиши, унда нуқсон (шикаст)лар бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар шундай қадоқланган бўлиши керакки, аниқ кўриниб турувчи ташқи аралашув изларини қолдирмасдан ичидагиларни алмаштириш ёки олиб қўйиш имкони бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ҳар бир қадоғи юкни жўнатувчи ва ташувчи томонидан тамғаланади ва тортилади, қайд этилган оғирлик ташиш ҳужжатларидаги оғирлик билан солиштирилади ва қадоққа ёпиштириладиган юк ёрлиқларида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ҳар бир қадоғи уларда нуқсон (шикаст)лар мавжуд эмаслиги юзасидан текширилган бўлиши керак. Қадоқда нуқсони (шикастланган) бўлган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар ташиш учун қабул қилинмайди ва дарҳол аэропорт ҳудудидан олиб чиқиб кетилади. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қадоғидаги нуқсон (шикаст)лар ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва у юк жўнатувчи томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси ташувчида ёки унинг ваколатли агентида қолади, иккинчи нусхаси эса юк жўнатувчига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан иборат трансфер юкнинг қадоқларида нуқсон (шикаст)лар аниқланганида трансфер пунктида (ушбу ёки ўзга юк ташувчининг бошқа рейсига қайта юклашда) юк қайта тортиб кўрилади, юкнинг қадоғи шикастланганлиги тўғрисида икки нусхада далолатнома тузилади ва заруриятга қараб юк қайта қадоқланади ва янгидан тамғаланади. Далолатноманинг бир нусхаси гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан бирга жўнатиладиган ҳужжатларга илова қилинади, иккинчиси эса — трансфер аэропортида қолдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш учун контейнер ва қулфланадиган қутилардан фойдаланилганда улар қуйидагиларни таъминлаши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни контейнер (қути)нинг тамғаланган қисмидан аниқ кўриниб турувчи ташқи аралашув изларини қолдирмасдан ёки юк ташувчининг тамғасини бузмасдан чиқариб олиш ва қайтариб қўйиш имконини истисно қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни жойлаштириш учун фойдаланиладиган контейнернинг бутун майдони назорат тартибида кўздан кечириш учун қулай бўлишини, қулфланадиган қути ва контейнерларда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг бир қисми яширилиши мумкин бўлган яширин жойлар бўлмаслиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ташиш ҳужжатларини расмийлаштиришда қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиа юкхати (накладной)да юк ичидагиларни «VAL» махсус ишлов коди, хавфли юклар тоифасига кирувчи прекурсорларни ташишда эса — «Nature and Quantity of Goods» (юкнинг тавсифи ва хусусияти) устунида хавфли юкларни ишлов кодлари кўрсатилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк кузатув ҳужжатларида бир килограммнинг юздан бир қисмигача аниқлик билан ўлчанган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ҳақиқий оғирлиги ҳамда ҳар бир қадоқнинг ўлчамлари кўрсатилган бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«VAL» махсус ишлов коди, хавфли юклар тоифасига кирувчи прекурсорларни ташишда эса — хавфли юкларни ишлов кодлари юк декларациясининг «Nature of Goods» (юкнинг тавсифи) устунида кўрсатилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ҳақидаги маълумот стандарт бланкага ёки NOTOС (Special Load Notification to Captain — махсус юк тўғрисида ҳаво кемаси командирига хабарнома)га киритилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Ташишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Гиёҳвандлик воситаларига, уларнинг аналогларига, психотроп моддалар ва прекурсорларга жўнатиш, трансфер қилиш ва етказиш пунктларида уларга қайта ишлов бериш, уларни ортиш ва туширишда ҳақиқий қабул қилиб олинган юкнинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар авиа юкхати (накладной) ва юк декларациясига киритилган ёзувлар билан солиштирилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорлар ташувчи жавобгарлигига берилган вақтдан бошлаб улар рухсатсиз яқинлашишдан ҳимояланган бўлиши керак. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни бирор-бир сабабларга кўра қўриқланадиган ҳудудда жойлаштириш имкони бўлмаганда, уларнинг бутлигини таъминлаш бўйича махсус чоралар кўрилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни жўнатиш (трансфер қилиш, етказиш) аэропортларида сақлашда махсус журналда қуйидаги маълумотлар қайд қилиниши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир қадоқнинг тавсифи (ўлчамлари, оғирлиги, бошқа фарқловчи хусусиятлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар қўриқланадиган ҳудудга жойлаштирилган сана ва вақт, юкни ушбу ҳудудга келтирган ва унга киришга рухсати бўлган шахслар ҳақида маълумотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар қўриқланадиган ҳудуддан олиб кетилган сана ва вақт, юкни ушбу ҳудуддан олиб кетган шахслар ҳақида маълумотлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус журнал юкни жўнатиш (трансфер қилиш, етказиш) аэропортининг ҳаракат хизматининг бошлиғи ёки шу хизматнинг навбатчи диспетчери томонидан электрон шаклда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Жўнатиш жараёнида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар аэропортга ҳаво кемаси учишидан 3 соат олдин тамғаланган қадоқда келтирилиши ва белгиланган тартибда ташувчининг ваколатли шахсларига топширилиши, ташувчи томонидан ажратилган қўриқлаш хизмати ва авиация хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирокида тўпланиши ва ҳаво кемаси бортига ортилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар ташиш учун масъул шахснинг кузатувида ташилганда, ушбу шахс йўловчи сифатида ташилади ҳамда авиация қоидалари билан белгиланган учиш олди текширувлардан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари ҳаво кемасининг юк-багаж бўлимларида ташилганда, ташиш учун масъул шахс юкнинг ҳаво кемасига етказилишини ва ундан олиб кетилишини кузатиб туриши, юкни ортиш ва тушириш ишларини назорат қилиши, юк юклагандан сўнг юк бўлинмалари тамғаланганлигини текширишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташиш учун масъул шахс йўловчилар салонига охирги навбатда, гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари юк-багаж бўлимларига ортилганидан ва барча бошқа йўловчилар салонга чиқиб бўлганидан сўнг киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни қўл юки сифатида ҳаво кемасининг йўловчилар салонида ташишда, ташиш учун масъул шахс ва қўриқлаш ходимлари гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан бирга ҳаво кемасига бошқа йўловчилардан алоҳида етиб келади ҳамда йўловчилар салонида улар учун ажратилган жойларга йўловчилар киришидан олдин ёки кейин жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Юк етиб келгандан сўнг уни сақлаш ва бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Юкни олувчи гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни қабул қилиш учун юк жўнатувчи кўрсатган вақтда юкни етказиш аэропортига етиб келиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкни олувчи юкни етказиш аэропортига ўз вақтида етиб келмаган тақдирда, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар етиб келганлиги ҳақида юкни олувчига хабар бериш юк уни етказиш аэропортига етказган ҳаво кемасидан тушириб олинганидан сўнг 3 соат ичида амалга оширилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Юк ташувчи гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни фақат авиа юкхати (накладной)да кўрсатилган юк қабул қилувчига, ёхуд у томондан юкни олиш ваколатлари берилган ҳамда авиа юкхати (накладной)да кўрсатилган шахсга топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг топширилиши юкнинг бутлигини таъминлаш чоралари кўрилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ташувчи гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни авиа юкхати (накладной)да кўрсатилган барча шартлар бажарилгандан сўнг қабул қилувчига беради ва юк топширилганлиги фактини юк қабул қилувчининг авиа юкхати (накладной)нинг нусхасида қабул қилувчи имзоси билан тасдиқлайди, булар охирги ташувчида юкнинг қабул қилинганлиги тўғрисидаги тилхат ва ташиш шартномаси бажарилганлигини тасдиқловчи далил сифатида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни суриштирув, дастлабки тергов ёки суд органларининг талабига кўра ёхуд юкни олувчи йўқлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни юкни олувчига топшириш ҳисобланади, бунда ташувчи юкни жўнатувчига ёки юкни олувчига гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар бундай тарзда топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳамда юкнинг бу турда топширилиши асосланганлигини исботловчи ҳужжатларни (нарсаларнинг олиб қўйилганлиги, тақдим этилганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчининг баённомаси, суд мажлисининг баённомасидан қўчирма, талаб қилиб олинмаган юкни топшириш далолатномаси) тақдим қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Агар юкни олувчи гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган етказиш пунктига етиб келганлиги тўғрисидаги хабарнома жўнатилгандан сўнг юкни талаб қилиб олмаса, қабул қилишдан бош тортса ёки қабул қила олмаса, ташувчи юкни жўнатувчига гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни юкни олувчига бериш имкони йўқлиги ҳақида хабар беришга ва юкни жўнатувчи гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар бўйича қарор қабул қилгунига қадар уларни юкни жўнатувчи ҳисобига сақлаш учун ўзида қолдиришга мажбур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкни олувчи хабардор қилинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида юк олиб кетилмаган ва бу юкка нисбатан юк жўнатувчининг бирор-бир қарори олинмаган бўлса, бундай юк талаб қилиб олинмаган деб ҳисобланади ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни темир йўл транспортида ташиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни темир йўл транспортида ташиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари ҳамда ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни темир йўл транспортида ташишда қуйидаги умумий талаблар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишга тайёрлаш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш учун фойдаланиладиган идиш ва қадоқларнинг яроқлилиги бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишда назоратни ташкил этиш бўйича талаблар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишга қўйиладиган талаблар юкни жўнатувчи, юкни олувчи, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш жараёнида қатнашувчи темир йўл транспорти ходимлари, ташиш учун масъул шахс, шунингдек, ҳаракатланувчи йўловчи ва юк вагонларини, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишда фойдаланиладиган контейнерларни ишлаб чиқариш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи, юкни жўнатувчи ва юкни олувчига транспорт-экспедиция хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни юклаш меъёрлари, уларни ташиш учун йўловчи ва юк вагонларининг типини танлаш, ушбу мақсадларда уларнинг техник ва тижорат жиҳатдан яроқлилигини аниқлаш, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг вагонларда маҳкамланиши темир йўл устави, юкларни ташиш қоидалари, йўловчи ва багажни ташиш қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ташишга қабул қилиш, ташишни ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш учун тақдим этиш фақат умумий фойдаланиш жойларидан ташқарида амалга оширилади, умумий ҳамда умумий бўлмаган фойдаланиш жойларида қабул қилиниши мумкин бўлган кичик ва контейнерли жўнатмалар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни бу турдаги юкларни юклаш ва тушириш учун тегишли жиҳозлар ва мосламаларга эга бўлмаган умумий ҳамда умумий бўлмаган фойдаланиш жойларида ортиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишни ҳам йўловчи, ҳам юк вагонларида амалга ошириш мумкин. Доимий рейслар бажарадиган темир йўл транспортида гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш бутун йўналиш бўйича ташилаётган юклар учун жойларни олдиндан мажбурий бронлаштириш шарти билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. «Нетто» оғирлиги (юкнинг соф оғирлиги) 1 килограммдан, бироқ ҳажми 1 литрдан ортиқ бўлмаган кичик қадоқлардаги гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Юк жўнатувчи томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар ташишга фақат юкларни ташиш қоидаларида белгиланган жўнатиш турлари билан, ушбу маҳсулот учун ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларида белгиланган идиш ва қадоқларда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфли юклар тоифасига киритилган прекурсорлар йўловчи поездларда ташилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Психотроп моддалар ва прекурсорлар юк вагонларида ташилганда ташиш учун масъул шахс юкнинг вагонга етказилишини ва ундан олиб кетилишини кузатиб туриши, юкни ортиш ва тушириш ишларини назорат қилиши, юк юклагандан сўнг юк бўлинмалари тамғаланганлигини текширишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташиш учун масъул шахс йўловчи вагонига охирги навбатда, психотроп моддалар ва прекурсорлар юк вагонига ортилганидан ҳамда барча бошқа йўловчилар йўловчи вагонига чиқиб бўлганидан сўнг киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари қўл юки сифатида йўловчи вагонида ташилганда ташиш учун масъул шахс поезд жўнашидан камида 2 соат олдин станция (вокзал) бошлиғи ҳузурига етиб келишга ва қўл юки сифатида ташиладиган юкни тақдим этишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Станция (вокзал) бошлиғи юк қадоқнинг ташқи ҳолатини, зарур бўлганда эса юкнинг «брутто» (юкнинг идиши билан умумий) оғирлигини ҳам текшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташиш учун масъул шахсни поездга ўтказиш худди шундай юкни олиб ўтаётган бошқа йўловчи бўлмаган тақдирда навбатсиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташиш учун масъул шахснинг поездга ўтказилганлиги тўғрисида станция (вокзал) бошлиғи поезд бошлиғи (бригадири)ни хабардор қилишга ҳамда бу ҳақда билдирги ва йўл қатновида белги қўйишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналогларини қўл юки сифатида йўловчи вагонида ташишда ташиш учун масъул шахс ва қўриқлаш ходимларига алоҳида купе ажратилиши лозим, бунда купедаги барча жойлар тўланган ва йўл ҳужжати (билет)да купедаги барча жойлар кўрсатилган бўлиши керак. Купедаги жойларнинг нархи ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ масъул шахс ва қўриқлаш ходимларини тайинлаган юк жўнатувчи (юк олувчи) томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ташиш учун масъул шахс ва қўриқлаш ходимлари гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари билан бирга йўловчи поездига бошқа йўловчилардан алоҳида етиб келади ҳамда улар учун ажратилган купега йўловчилар киришидан олдин ёки кейин жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни қўл юки сифатида йўловчи поездларида ташишда бир нафар йўловчи учун ўрнатилган қўл юки нормаларида белгиланган миқдордаги гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ташилишига рухсат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 августдаги 177-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати нарядлари томонидан қўриқланиши ва кузатиб борилиши керак бўлган юклар рўйхатига киритилган гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишда улар мажбурий тартибда юкни жўнатувчи (юкни олувчи) ҳисобига «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг ҳарбийлаштирилган қўриқлови билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар юкни жўнатувчи (юкни олувчи)нинг қўриқлаш ходимлари қўриқловида ташилганда, ушбу ходимлар юкни қўриқлаш мажбуриятларидан фақат юкнинг келгусида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қўриқлови остида темир йўл бўйлаб ташилиши учун топширилган вақтдан бошлаб озод этилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Прекурсорларни юк поезди билан ташишда фавқулодда вазиятлар (авария, ёнғин, портлаш, табиий офат, ва шу кабилар) юзага келганда ёки прекурсорларнинг сизиб чиқаётганлиги аниқланганда, поезд машинисти ёки унинг ёрдамчиси бу ҳақда тегишли чоралар кўриш учун дарҳол энг яқин станция навбатчисини хабардор қилишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай хабарни олган станция бошлиғи, ўз навбатида, дарҳол транспортда хавфсизликни таъминлаш ички ишлар органларини хабардор қилиши ҳамда улар билан ҳамкорликда ҳодиса ва унинг оқибатларини бирламчи бартараф этиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, юкни қўриқлаш, юкни олувчини хабардор қилиш, шунингдек, воқеа жойига ҳодиса ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун авария-қутқарув бригадалари етиб келиши бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирларнинг амалга оширилишини ташкил этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ортиш ва туширишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ортиш ва тушириш темир йўл устави, юкларни ташиш қоидалари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Юкни жўнатувчи гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни вагонлар ва контейнерларга ушбу маҳсулот учун белгиланган стандарт меъёрлари ёки техник шартларда белгиланган нормалардан ошмаган ҳолда юклаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни вагонлар ва контейнерларда, шунингдек, очиқ ҳаракатланувчи таркибдаги махсус контейнерларда жойлаштириш ва маҳкамлаш юкларни юклаш ва маҳкамлаш техник шартларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкларни вагонлар ва контейнерларда маҳкамлаш учун фойдаланиладиган материал ташилаётган гиёҳвандлик воситаларига, уларнинг аналогларига, психотроп моддалар ва прекурсорларга нисбатан инерт бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ташиш давомида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг йўқотилиши ёки талон-торож қилиниши аниқланганда ёхуд улар жойлаштирилган идишлар ва қадоқларда рухсатсиз аралашув излари топилганда, ташиш учун масъул шахс:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво ва темир йўл транспорти билан ташишда — қўниш аэропорти диспетчери (энг яқин станция навбатчиси)га ва юкни олувчига ахборот бериш ҳамда ҳодисани расмий қайд этиш учун ҳодиса ҳақида дарҳол ҳаво кемасининг экипажи аъзоси (поезд бошлиғи (бригадири)ни хабардор қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль транспорти билан ташишда — ҳодиса ҳақида дарҳол энг яқин ички ишлар органи (пости) ва юкни олувчини хабардор қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкни қидириб топиш ва ҳодиса жойининг дахлсизлигини таъминлаш чораларини кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Прекурсорларни ташишда фавқулодда вазиятлар (авария, ёнғин, портлаш, табиий офат ва шу кабилар.) юзага келганда ёки прекурсорларнинг сизиб чиқаётганлиги аниқланганда, ташиш учун масъул шахс ҳодисани ва унинг оқибатларини бирламчи бартараф этиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, авария-қутқарув хизматларни хабардор қилиш ҳамда улар билан ҳодиса жойида ҳамкорликда ҳаракат қилиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2020 й., 09/20/85/0168-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон)