Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 28.02.1997 йилдаги 114-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 28.02.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА ПУДРАТ САВДОЛАРИ (ТЕНДЕРЛАР)НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал қурилишда бозор ўзаро муносабатларини жорий этишни жадаллаштириш, объектлар қурилиши муддатларини қисқартириш, сифатини яхшилаш ва қийматини пасайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Капитал қурилишда пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида илова қилинаётган Вақтинчалик низом тасдиқлансин ҳамда у 1997 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритилсин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига давлат эҳтиёжлари учун янги бошланаётган қурилишларга буюртмаларни жойлаштириш юзасидан пудрат савдолар ўтказилаётган Вақтинчалик низомнинг қўлланилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа ҳолларда буюртмачи мазкур Низомда белгиланган тартибда пудрат савдолари ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси пудрат савдоларини ташкил этиш бўйича хўжалик ҳисобидаги республика бошқармасини ва вилоят марказларидаги унинг филиалларини бир ой муддатда ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 28 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 февралдаги 114-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Капитал қурилишда пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Вақтинчалик низом маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари, шу жумладан валюта маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш, объектларни тузатиш, реконструкция қилиш ва тегишли хизматлар кўрсатиш юзасидан пудрат савдоларини тайёрлаш, эълон қилиш ва ўтказиш тартиби ва шартларини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Капитал қурилишда савдолар тизими инвестор (буюртмачи)га қурилишнинг келишилган қиймати доирасида буюртмачи томонидан белгиланган муддатда ва юқори сифат билан қурилиш ва тузатиш ишларини бажариш, асбоб-ускуналар етказиб бериш, уларни монтаж қилиш, созлаш-ишга туширишни кафолатловчи ташкилотни танлов асосида танлаб олиш усулини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Низомда қуйидаги атамалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудрат савдолари — қурилишга буюртмаларни жойлаштириш шакли, бунда ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун бажарувчи (пудратчи)ни танлов асосида танлаб олиш назарда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо предмети – савдо ўтказилаётган ишлар ва хизматларнинг аниқ турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо объекти — савдо предметига тегишли ишлаб чиқариш ёки ноишлаб чиқариш объекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо қатнашчиси — савдога қатнашиш, уларни тайёрлаш, ўтказиш ва савдо натижаларини тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор (буюртмачи) — савдо объекти унинг учун қурилаётган, реконструкция қилинаётган ёки жиҳозланаётган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ташкилотчиси — буюртмачи томонидан савдо ўтказиш топширилган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер — пудрат савдоларини ўтказишнинг танлов шакли, уларнинг тендер ҳужжатларидаги мазмуни мезонларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан талабгорлар томонидан тақдим этилган оферталарнинг мусобақасини билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ҳужжатлари — савдо объекти ва предмети ҳақида техник тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлар, шунингдек савдо шартлари ва тартиботи тўғрисида бошланғич маълумотлардан иборат бўлган ҳужжатлар тўплами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер комиссияси — инвестор (буюртмачи) ёки ташкилотчи томонидан савдони ташкил этиш ва ўтказиш учун тузиладиган доимий ёки вақтинчалик орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — оферта рўйхатдан ўтказилгунга қадар савдода қатнашишга қарор қилган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оферта — тендер ҳужжатларида белгиланадиган шартларда савдонинг муайян предметига нисбатан контракт тузиш юзасидан таклиф;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оферент — унинг номидан оферта тақдим этилган шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мақсадларидаги корхоналар, бинолар, иншоотлар қурилиши, шунингдек фойдаланишга тайёр ҳолда қуриладиган корхоналар, бинолар, иншоотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш ва монтаж ишлари комплексини ва уларнинг айрим турларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплекс созлаш, ишга тушириш ишларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплект технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш, шу жумладан фойдаланишга тайёр ҳолда етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш мақсадидаги бошқа етказиб беришлар ва хизматлар пудрат савдолари объекти бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик объектлар қурилишида уларни алоҳида қисмларга бўлаклаш ҳамда объект (қурилиш)нинг ҳар бир қисми бўйича қурилиш учун алоҳида савдо ташкил этиш тавсия қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Савдони ўтказиш ва унинг вақти тўғрисидаги қарор инвестор (буюртмачи) томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдоларни ўтказиш усулига кўра улар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ савдоларда хоҳиш билдирмаган, Ўзбекистоннинг ҳар қандай корхона ва ташкилотлари,чет эл фирмалари, шунингдек жисмоний шахслар қатнашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёпиқ савдолар республиканинг олдиндан белгиланган ташкилотлари, хорижий ва хусусий фирмалар иштирокида ўтказилади уларга махсус билдиришнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, якка пудрат савдоси ўтказилишига йўл қўйилади, унга фақат битта оферент таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектлар қурилиши учун пудрат савдоси, маблағ билан таъминланиш манбаларидан қатъий назар, одатда, очиқ ўтказилади ёпиқ савдолар эса фақат мудофаа мақсадларидаги объектлар қурилиши учун ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи, савдо ташкилотчиси, тендер комиссияси, талабгорлар, оферентлар пудрат савдосининг асосий қатнашчилари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Пудрат савдосида давлат, нодавлат, кооператив ташкилотлар ва қурилиш-монтаж ишларини лойиҳалаштириш ва бажариш учун белгиланган тартибда лицензияга эга бўлган бошқа ташкилотлар, шунингдек қурилиш маҳсулотлари ва асбоб-ускуналари тайёрловчи корхоналар, воситачи ташкилотлар, хорижий ва хусусий фирмалар қатнашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча талабгорлар бир хил шароитда бўлиши керак. Оферентлар доираси мазкур туманда қурилиш фаолиятини доимий равишда амалга оширувчи ташкилотлар билан чекланмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II САВДОЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УЛАРНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Пудрат савдосини тайёрлаш инвестор (буюртмачи) томонидан ёки унинг топшириғига кўра махсус ташкил этиладиган тендер комиссияси томонидан амалга оширилади. Тендер комиссияси таркибига, буюртмачидан ташқари, контракт асосида ҳокимликларнинг вакиллари, хизмат кўрсатувчи банклар, лойиҳа ташкилотларининг вакиллари, қурилиш ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича мутахассислар ва экспертлар, давлат назорати органлари мутахассислари ва экспертлари киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тендер комиссияси таркиби Инвестор (буюртмачи) томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Инвестор (буюртмачи) ёки унинг топшириғига кўра тендеркомиссияси тайёргарлик даврида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ҳужжатларини ишлаб чиқади (1-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдоларнинг техника ва тижорат шартлари ишлаб чиқилишини ташкил этади, оферентлар томонидан тақдим этиладиган тендер ҳужжатларининг турлари ва шаклларини уларни тўлдириш талабларига мувофиқ (хусусиятлар ва чизмалар) белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қатнашиш истагини билдирган оферентларнинг буюртмалар бериш муддатларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларнинг таклифларини баҳолаш мезонларини ва контрактлар тузиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдоларни ўтказиш усулини (очиқ ёки ёпиқ ва бошқалар) белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудрат савдоси ўтказилишини эълон қилади ва унинг тўғрисидаги ахборотни тарқатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тендер ҳужжатлари барча оферентлар уни бир хил тушунадиган этиб тузилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишларни тавсифлашда умумий қабул қилинган белгилашлар ва номлашлар қўлланилиши керак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Пудрат савдолари лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда ҳокимликлар ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, назорат қилувчи органлар билан келишиб олинган объектлар ва иш турлари учунгина эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказлаштирилган манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар қурилиши учун пудрат савдолари мазкур Низомда белгиланган тартибда савдони ташкил этувчи ёки унинг топшириғига кўра тендер комиссияси томонидан эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Очиқ савдони ўтказишда эълон республика, маҳаллий матбуотда ва ахборот тарқатишнинг бошқа оммавий воситаларида эълон қилинади, шунингдек таклифлар эҳтимол тутилган талабгорларга бевосита жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Очиқ савдо тўғрисидаги эълон савдо ўтказилгунга қадар камида 1-3 ой олдин ва камида 3 та республика даврий нашрида эълон қилинган бўлиши керак ва у асосий зарур маълумотлардан иборат бўлиши керак (2-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ёпиқ савдо ўтказишда инвестор (буюртмачи) ёки унинг вакили талабгорларни олдиндан танлайди ва бўладиган савдода иштирок этиш таклиф этилган ахборот хати жўнатади (3-илова). Бундай ҳолларда тендер ҳақидаги эълон матбуотда эълон қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ёпиқ савдо ўтказишда қатнашчилар сони тендер комиссияси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. САВДОЛАРНИ ЎТКАЗИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Талабгорлар томонидан оферталарни такдим этиш тартиби ва муддати тендер ҳужжатлари билан белгиланади (4-илова). Тўлдирилган тендер ҳужжатларидан ташқари ташкилот (фирма), унинг ишлаб чиқариш имкониятлари ва молиявий аҳволи, ушбу ташкилот томонидан илгари амалга оширилган шунга ўхшаш лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа маълумотлар ҳам тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оферентлар томонидан инвестор (буюртмачи)нинг тендер комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжатлари тендер ҳужжатларига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Республика ташкилотлари ва хорижий фирмаларнинг талабгорнинг имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланган таклифлари савдони эълон қилган ташкилотнинг икки қаватли муҳрланган конвертида жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички конвертда савдо объектининг номи ва офертани қабул қилиш учун белгиланган сана кўрсатилади. Ташқи конвертда — таклифларни қабул қилиш учун белгиланган манзил кўрсатилади. Барча ёзувлар савдо шартларига мувофиқ бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Белгиланган муддатдан сўнг келиб тушган оферталар кўриб чиқилмайди. Жўнатиш санаси почта штемпелига кўра аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Талабгор савдо очилишининг белгиланган муддатига қадар бу ҳақда ёзма равишда, шахс орқали хабар берган ҳолда, ўз таклифини қайтариб олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Оферентларнинг таклифларини баҳолашда ишларнинг таклиф қилинаётган қиймати (нархи), бажарилиш муддатлари ва тартиби, малакали субетказиб берувчилар ва субпудратчиларни жалб қилиш имкониятлари ва бошқа тижорат, техник ҳамда ташкилий устуворликлар эътиборга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Савдода ютиб чиққан талабгорни танлов асосида танлаб олиш, савдо туридан қатъи назар, ҳар доим ёпиқ ҳолда ўтказилади. Савдода ютиб чиққан талабгор ошкора эълон қилинади, қолган қатнашчилар эса уларнинг таклифлари рад этилганлиги тўғрисида ёзма ҳолда хабардор қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо натижалари бўйича тендер комиссиясининг барча аъзолари имзолаган, инвестор (буюртмачи) томонидан тасдиқланган протокол расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тендер комиссияси аъзолари савдо шартлари билан белгиланган кунда йиғилишга тўпланадилар. Белгиланган вақтда оферталар келган конвертлар очилади, барча расмиятчиликларга риоя қилинганлиги, талаб қилинган маълумотлар, ҳужжатларнинг мавжудлиги текшириб чиқилади ва тегишли протокол тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тендер комиссияси шаклга зид бўлган ва келишилган шартларга мувофиқ келмайдиган ҳолда тақдим этилган таклифларни кўриб чиқмасликка, шунингдек тендерни ёпиш муддатини чўзишга ёки бошқа кунга ўтказишга ёки тендерни рад этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Офертани очиш ва эълон қилиш пайтида савдо қатнашчилари ёки уларнинг ишончномалари бўлган вакиллари қатнашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Оферентлар томонидан савдонинг бошқа (техник ёки тижорат) шартлари таклиф этилиши мумкин, улар буюртмачи учун фойдалироқ бўлган ҳолда тегишли тушунтиришлар ва ҳисоб-китоблар билан тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Оферталар очилгандан сўнг танлов қатнашчиси бўлган ташкилотлар номлари, таклифларнинг сўнгги суммаси, шунингдек талабгорнинг қўшимча таклифлари агар бу тендер ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, ўқиб берилади. Таклифларга оид бошқа маълумотлар хабар қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Оферта очилганлиги тўғрисида протокол тузилади, кейин у эълон қилинади. Протоколда у эълон қилинганлиги ва тўғри деб топилганлиги қайд этилиши керак. Протоколни комиссиянинг барча аъзолари имзолайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Шакл бўйича тақдим этилмаган ва савдога қўйилмаган таклифлар, уларнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилган ҳолда, протоколда алоҳида санаб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Оферталарни очиш тўғрисидаги протокол, савдоларнинг туридан қатъи назар, эълон қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Оферталарни баҳолаш даври тендер комиссияси томонидан белгиланади ва у таклифлар солинган конвертларни расмий очиш пайтидан бошлаб бошланади. Таклифларни баҳолаш даври савдоларни ўтказиш шартларида кўрсатиб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Оферталарни кўриб чиқиш пайтида инвестор (буюртмачи) ёки унинг вакили тендер ҳужжатларида ёритилган баҳолар мезонига мувофиқ икки уч ташкилотнинг ҳаммасидан кўра мос келадиган таклифларини танлаб олади ва улар билан музокаралар олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Тендер ҳужжатлари таркибида келган таклифларни баҳолаш учун инвестор (буюртмачи) ёки унинг вакили тендер комиссиясида ишлаш учи экспертларни қўшимча равишда таклиф қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Тендер ҳужжатларини текшириш чоғида хатоликлар аниқланганда тендер комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорга ҳужжатларга тузатишлар киритиш имкониятини бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклифларни баҳолашда ёзма ҳолда кўрсатилган якуний сумма ҳатто у унга кирувчи элементлар йиғиндиси ҳисобланмаса ҳам, у тўғри ҳисобланадиган қарор қабул қилиши мумкин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатолар мавжуд бўлганда комиссия қарор қабул қилиш мумкин бўлган муқобил талабгорларга тендер ҳужжатлари таркибида хабар қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. САВДОЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВА УЛАРДА ҚАТНАШИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАР ҲАМДА ТОМОНЛАРНИНГ МАСЬУЛИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш инвестор (буюртмачи) ҳисобига амалга оширилади ва улар юзасидан бўладиган харажатлар қурилиш қийматига киритилади. Қурилишдан воз кечилган ҳолда савдони ўтказиш харажатлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар бўйича — тегишли бюджет ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар бўйича — ушбу ташкилотларнинг асосий фаолиятлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аралаш манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар бўйича — ушбу ташкилотларнинг асосий фаолиятлари ҳисобига қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Сони чекланмаган қатнашчилар билан очиқ савдо ўтказишда тендер ҳужжати қоидага кўра, буюртмачи томонидан белгиланадиган миқдордаги ҳақ учун такдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Сони чекланган қатнашчилар билан очиқ ва ёпиқ савдо ўтказишда талабгор тендер ҳужжати олингунга қадар савдо шартлари билан белгиланган муддат ўтгунга қадар қайта талаб қилиб олиниши мумкин бўлмайдиган гаров тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдода ютиб чиқилган ҳолда гаров контракт суммасига киритилади, ютқазилганда у даъвогарга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров миқдори савдоларни ташкил этувчи томонидан белгиланади ва у мўлжалланаётган битишув умумий суммасининг 5-7 фоизини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Савдо шартларида белгиланган муддат тугагунга қадар таклифлар асоссиз равишда қайтариб олинган ҳолда, шунингдек савдода ютиб чиқиб контракт тузишдан бош тортилган ҳолда талабгорлар кафолатли гаров суммаларидан маҳрум бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Давлат бюджетидан, шунингдек марказлаштирилган тартибда ажратиладиган валюта маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар қурилиши юзасидан савдо натижалари бўйича пайдо бўладиган эътирозлар ва савдо натижаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар суд органлари томони амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ташкилотчи (тендер комиссияси) ва савдонинг бошқа қатнашчилари мазкур Низомда белгиланган савдоларни ўтказишга оид қоидалар ва тартиботларга риоя қилиниши учун ва савдо натижаларининг объективлиги учун амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40 Буюртмачининг пудрат савдосини ютиб чиққан ташкилот 6илан контракт тузиши пудрат контракти тузишнинг умумий қоидасига мувофиқ расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.