10.02.2020 йилдаги 74-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 07.11.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (РhD) илмий даражаларини беришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан инновацион ҳусусиятга эга тадқиқотларни янада ривожлантириш, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш, илмий натижаларни амалиётга тезкор жорий этишнинг самарали механизмларини йўлга қўйиш, ёшларнинг илмий фаолиятга қизиқишларини ошириш ва рағбатлантириш ҳамда илмий фаолият нуфузини кўтариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2020 йилнинг 1 мартидан эътиборан Ўзбекистон миллий университети базасида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражаларни талабгорларга мустақил бериш амалиёти тажриба тариқасида уч йил муддатга жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинар (иккиталик) диссертация ҳимояси тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги фан доктори (DSc) дипломининг давлат намунаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги фалсафа доктори (PhD) дипломининг давлат намунаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий университети тажриба давомида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этади ҳамда илмий даражаларни талабгорларга мустақил беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги диссертациялар ҳимояси мониторингини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2023 йилнинг 1 мартига кадар бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида илмий даражалар бериш тажрибасини эътиборга олган ҳолда мазкур тизимни янада такомиллаштириш ҳамда тўлиқ жорий этиш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси А.Т. Юсупов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 10 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги 74-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинар (иккиталик) диссертация ҳимояси тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур низом бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида илмий ишланма яратган фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражага (кейинги ўринларда фалсафа доктори (PhD) деб аталади) эга талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги диссертация ҳимояси — муайян фан тармоғи бўйича тегишли мавзу юзасидан битта диссертация доирасида инновацион хусусиятга эга бўлган илмий янгиликлар олинган ва уларнинг амалиётга жорий этилиши салмоқли самара берган фалсафа доктори (PhD) илмий даражага эга талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш амалиёти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида тайёрланган диссертация — ўрнатилган тартибда диссертация мавзуси тасдиқланиб, назарий тадқиқотлар ва илмий натижаларини амалиётга жорий қилиш жараёни икки нафар изланувчи томонидан ҳамкорликда ташкил этилган, тадқиқотнинг мазмун-моҳияти белгиланган талабларга жавоб берган, тугалланган ва мазмунан яхлит илмий иш сифатида назарий илмий янгиликлари тизимли равишда асосланган (фан доктори (DSc) учун) ва инновацион илмий янгиликлари амалиётга мақсудли жорий этилган (фалсафа доктори (PhD) учун) қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация тайёрлаш, уни ҳимоя қилиш ва талабгорларни тегишли равишда фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларида тасдиқлаш олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида тайёрланган диссертация қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян фан тармоғи бўйича битта диссертация икки нафар, жумладан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга талабгор ва илмий даражага эга бўлмаган шахс томонидан тайёрланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқотнинг илмий натижалари бўйича ихтирога патентлар ёки селекция ютуқлари олиниб, уларнинг амалиётга жорий этилиши ва салмоқли самара олиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий натижалар амалиётга жорий қилинган ташкилот томонидан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгорнинг илмий натижаларни амалиётга жорий этишдаги алоҳида хизматлари ва жорий этишдан олинган (кутилаётган) салмоқли самараси юзасидан хулоса (далолатнома) берилган бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида илмий даражаларга талабгорлар олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказишга оид норматив-ҳужжатларда тегишли равишда фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражалари бўйича белгиланган тегишли талабларни бажарган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида тайёрланган диссертация юзасидан олий таълим муассасаси ёки илмий-тадқиқот муассасаси семинари, шунингдек, ҳимояси натижасига кўра талабгорларга тегишли равишда фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш (бермаслик) тўғрисида ягона қарор қабул қилинади ва мазкур қарор талабгорларга нисбатан тенг қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражаларни мустақил ҳолда талабгорларга бериш ваколати Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетига (кейинги ўринларда Университет деб аталади) берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Изланувчилар тадқиқот олиб бораётган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси (кейинги ўринларда муассаса деб аталади) кенгашида диссертация мавзуси ва илмий маслаҳатчиси тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида фан доктори (PhD) илмий даражасига талабгор ўз диссертациясининг илмий натижаларини амалиётга татбиқ этадиган фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш бўйича изланувчига илмий раҳбар бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида тайёрланадиган диссертация бўйича илмий натижаларни амалиётга татбиқ этиб, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун талабгорлар олий таълимдан кейинги таълимнинг мустақил изланувчилик институтига қабул қилинади. Ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда илмий иш бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида ташкил этилаётганлиги ҳам кўрсатилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинар (иккиталик) ҳимоя тизимида тадқиқотчиларнинг шахсий режа ва назарий-методологик дастур ҳар иккала тадқиқотчи учун алоҳида ишлаб чиқилади, белгиланган тартибда тасдиқланади ҳамда мониторинг қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Диссертация мавзуси ва илмий маслаҳатчиси тасдиқланганидан сўнг Университет кенгашига диссертация мавзусини, изланувчиларни ва илмий маслаҳатчини рўйхатга олиш учун йўлланма хат билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Муассаса тақдим этган ҳужжатлар Университет кенгашида муҳокама қилиниб, диссертация мавзуси, изланувчилар ва илмий маслаҳатчи рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Диссертация якунланганидан кейин иш бажарилган муассаса олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестациясига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Университет ҳузурида фаолият кўрсатаётган Илмий даражалар берувчи илмий кенгашга мурожаат этади. Мурожаатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диссертация ҳимоясини ташкил қилиш ҳақида мурожаат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изланувчилар тўғрисидаги объектив-маълумотномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изланувчиларнинг олий таълим муассасасини битирганлиги тўғрисидаги дипломлари нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси дипломининг нусхаси (фан доктори (PhD) илмий даражасига талабгор учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонни топширганлиги ҳақидаги гувоҳнома (фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгор учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диссертация бажарилган муассасанинг хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диссертация муҳокама қилинган ташкилотлар хулосалари (агар мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изланувчиларнинг диссертация бажарилган муассаса томонидан тасдиқланган илмий ишлари рўйхати, асосий илмий ишлари нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий маслаҳатчининг тақризи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан доктори (PhD) илмий даражасига талабгор учун фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси диссертацияси автореферати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий натижалар амалиётга жорий қилинган ташкилот томонидан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгорнинг илмий натижаларни амалиётга жорий этишдаги алоҳида хизматлари ва жорий этишдан олинган (кутилаётган) салмоқли самараси юзасидан хулосаси ва далолатномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диссертация ва диссертация автореферати. Бунда диссертация ва диссертация автореферати фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотига қўйилган талабларга мувофиқ расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда Университетда диссертация ихтисослиги бўйича Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш бўлмаса, у ҳолда диссертация бажарилган муассасанинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига (кейинги ўринларда ОАК деб аталади) мурожаати асосида ОАК ва Университет кенгашининг қўшма қарори билан бир марталик Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузилади ва диссертация ҳимояси белгиланган тартибда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Диссертациянинг ҳимояси асосида Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш талабгорларни тегишли илмий даражаларда тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилади ва қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида аттестация ишини Университет кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Университет кенгашида Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси мазкур аттестация иши бўйича ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет кенгаши мажлисида илмий натижалар жорий қилинган ташкилот раҳбари (раҳбар ўринбосари) ва вакиллари иштирок этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет кенгашига эксперт сифатида бошқа ташкилотларда фаолият олиб бораётган илмий даражага эга бўлган мутахассислар жалб этилиши ва унинг мажлисида бошқа шахслар ҳам иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раисининг диссертация бўйича ахбороти муҳокамаси натижасига кўра Университет кенгашининг қарори билан талабгорларга тегишли равишда илмий даражалар бериш Илмий даражалар берувчи илмий кенгашнинг қарори тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Университет кенгаши қарори билан бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларида тасдиқланганларга давлат намунасидаги дипломлар уч иш куни ичида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражалари тўғрисидаги дипломлар Университет ректори ва Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш белгиланган тартибда илмий даражалари тасдиқланган талабгорларнинг аттестация ишини электрон ҳужжат айланиш тизими орқали ОАКга мониторинг қилиш ва сақлов учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Университет ҳар йил якуни бўйича 10 январь кунига қадар илмий даражалари тасдиқланган талабгорларнинг диссертация ҳимоялари ва уларнинг натижалари юзасидан ОАКга маълумотнома киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация ишларининг мониторинги натижалари ОАК Раёсатида кўриб чиқилиб, уларнинг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестациясига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қанчалик мувофиқлиги юзасидан тегишли қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация ишларининг мониторинги натижалари бўйича ОАК Раёсати томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган асос ва тартибда илмий даражадан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида илмий даражаларда тасдиқланган шахслар олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олиш учун диссертация ҳимоясини ташкил этишдаги келишмовчиликлар қонун ҳужжатлари асосида ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) дипломларини тайёрлаш, рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш белгиланган тартибда ОАК томонидан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларида тасдиқланганлар тўғрисидаги маълумотлар, жумладан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгорнинг илмий натижаларни амалиётга жорий этишдаги алоҳида хизматлари ОАК веб-сайти ва «ОАК Бюллетени» журналида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги 74-сон қарорига
2-ИЛОВА

‎‎Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги
‎ ‎Фан доктори (DSc) дипломининг давлат намунаси

‎‎‎ ‎Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi
‎ ‎MIRZO ULUGʻBEK NOMIDAGI OʻZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI ‎

‎NATIONAL UNIVERSITY OF UZBEKISTAN NAMED AFTER ‎MIRZO ULUGBEK ‎ ‎‎‎
‎Ministry of Higher and Secondary Specialized Education of the Republic of Uzbekistan

‎‎National University of Uzbekistan named after ‎Mirzo Ulugbek based on the decision of the scientific council established on the binary system hereby confers the scientifie degree of‎‎‎‎

‎Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida tashkil etilgan ilmiy kengashning qaroriga binoan

‎‎..............................................................

‎‎‎‎DOCTOR OF SCIENCES (DSc)

‎‎‎‎..............................................................

‎‎‎‎in ‎‎..............................................................

‎‎‎‎FANLARI DOKTORI

‎‎‎‎to ‎‎............................................................. ‎‎ilmiy darajasini berdi.‎‎

‎‎‎‎00 № 000000

Date‎ ,‎

, records‎

‎‎‎‎00 № 000000 ‎‎

Sana‎ ,‎

,-son bayonnoma

Rector‎

‎‎Chairperson of the Scientific Council awarding scientific degrees

Rektor‎

‎‎Ilmiy darajalar beruvchi ‎‎ilmiy kengash raisi

‎‎T a sh k e n t

Reg. №‎

‎‎‎‎To sh k e n t

‎‎Qaydnona

PIN‎ 00000000000000‎ ShIR‎ ‎‎‎‎00000000000000‎

‎‎
‎Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги
‎фан доктори дипломи

‎‎Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги фан доктори дипломи яшил-ҳаворанг рангли махсус қоғозда тайёрланган ва 135 х 105 мм ўлчамга эга. Бланка юза томонининг юқори қисмидаги 26 мм ва 24 мм диаметрли кўк рангли концентрик айланаларда 20 мм диаметрли рангли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Пастки қисмида ўзбек тилида лотин шрифтида ва инглиз тилида кўк ҳарфлар билан қуйидагилар ёзилган:

‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ‎ ‎
‎MIRZO ULUGʻBEK NOMIDAGI OʻZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI ‎ ‎

‎‎NATIONAL UNIVERSITY OF UZBEKISTAN NAMED AFTER ‎MIRZO ULUGBEK ‎ ‎‎‎ ‎
‎Ministry of Higher and Secondary Specialized Education of the Republic of Uzbekistan‎

‎‎Бланка ички бетининг чап томони марказида 70 мм диаметрли фонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Ўртаси бўйлаб тўқ сариқ фонли полоса ўтган. Иккала бет ҳам 1,5 х 1,5 мм ва 2 х 2 мм ўлчамли растрли сеткалардан иборат бўлади. Инглиз тилидаги матн қора рангли ҳарфларда, дипломнинг тартиб рақами эса — қизил рангли ракамларда босилган.
‎Бланка ички бетининг ўнг томони марказида 70 мм диаметрли фонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Ўртаси бўйлаб тўқ сарик фонли полоса ўтган. Иккала бет ҳам 1,5 х 1,5 мм ва 2 х 2 мм ўлчамли растрли сеткалардан иборат бўлади. Ўзбек тилидаги матн лотин шрифтида қора рангли ҳарфларда, дипломнинг тартиб рақами эса — қизил рангли рақамларда босилган.
‎Дипломнинг иккала бетига ҳам диплом сериясининг иккита белгили рақамлари ва диплом тартиб рақамининг олтита белгили рақамлари босилади.
‎Диплом ҳимоялашнинг 7 та даражасига эга:
‎1) иккита босма методларидан фойдаланиш: асосий қисми — офсет усулида, рақамлари — юқори босма усулида босилади;
‎2) кўпайтириш техникасида нусха кўчиришни қийинлаштирадиган оч тусли бўёқлардан фойдаланиш;
‎3) турли шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш;
‎4) турли шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш натижасида янги ранглар ҳосил бўлиши;
‎5) махсус қоғоздан фойдаланиш;
‎6) Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли тасвири;
‎7) олтита шаклларда ўзгарадиган ракамлардан фойдаланиш.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги 74-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги
‎ ‎фалсафа доктори (PhD) дипломининг давлат намунаси

‎‎‎ ‎Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi
‎ ‎MIRZO ULUGʻBEK NOMIDAGI OʻZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI ‎

‎NATIONAL UNIVERSITY OF UZBEKISTAN NAMED AFTER ‎MIRZO ULUGBEK ‎ ‎‎‎
‎Ministry of Higher and Secondary Specialized Education of the Republic of Uzbekistan

‎‎‎‎National University of Uzbekistan named after ‎Mirzo Ulugbek based on the decision of the scientific council established on the binary system hereby hereby confers the scientifie degree of‎‎‎‎

‎Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi binar (ikkitalik) himoya tizimi asosida tashkil etilgan ilmiy kengashning qaroriga binoan ‎‎

‎‎..............................................................

‎‎‎‎DOCTOR OFPHILOSOPHY (PhD)

‎‎‎‎..............................................................

‎‎‎‎in ‎‎..............................................................

‎‎‎‎FALSAFA DOKTORI

‎‎‎‎to ‎‎............................................................. ‎‎ilmiy darajasini berdi.‎‎

‎‎‎‎00 № 000000

Date‎ ,‎

, records‎

‎‎‎‎00 № 000000 ‎‎

Sana‎ ,‎

,-son bayonnoma

Rector‎

‎‎Chairperson of the Scientific Council awarding scientific degrees

Rektor‎

‎‎Ilmiy darajalar beruvchi ‎‎ilmiy kengash raisi

‎‎T a sh k e n t

Reg. №‎

‎‎‎‎To sh k e n t

‎‎Qaydnona

PIN‎ 00000000000000‎ ShIR‎ ‎‎‎‎00000000000000‎

‎‎
‎Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги
‎фалсафа доктори дипломи

‎‎Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги фалсафа доктори дипломи яшил-ҳаворанг рангли махсус қоғозда тайёрланган ва 135 х 105 мм ўлчамга эга. Бланка юза томонининг юқори қисмидаги 26 мм ва 24 мм диаметрли кўк рангли концентрик айланаларда 20 мм диаметрли рангли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Пастки қисмида ўзбек тилида лотин шрифтида ва инглиз тилида кўк ҳарфлар билан қуйидагилар ёзилган:

‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ‎ ‎
‎MIRZO ULUGʻBEK NOMIDAGI OʻZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI ‎ ‎

‎‎NATIONAL UNIVERSITY OF UZBEKISTAN NAMED AFTER ‎MIRZO ULUGBEK ‎ ‎‎‎ ‎
‎Ministry of Higher and Secondary Specialized Education of the Republic of Uzbekistan‎

‎‎Бланка ички бетининг чап томони марказида 70 мм диаметрли фонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Ўртаси бўйлаб тўқ сариқ фонли полоса ўтган. Иккала бет ҳам 1,5 х 1,5 мм ва 2 х 2 мм ўлчамли растрли сеткалардан иборат бўлади. Инглиз тилидаги матн қора рангли ҳарфларда, дипломнинг тартиб рақами эса — қизил рангли ракамларда босилган.
‎Бланка ички бетининг ўнг томони марказида 70 мм диаметрли фонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Ўртаси бўйлаб тўқ сарик фонли полоса ўтган. Иккала бет ҳам 1,5 х 1,5 мм ва 2 х 2 мм ўлчамли растрли сеткалардан иборат бўлади. Ўзбек тилидаги матн лотин шрифтида қора рангли ҳарфларда, дипломнинг тартиб рақами эса — қизил рангли рақамларда босилган.
‎Дипломнинг иккала бетига ҳам диплом сериясининг иккита белгили рақамлари ва диплом тартиб рақамининг олтита белгили рақамлари босилади.
‎Диплом ҳимоялашнинг 7 та даражасига эга:
‎1) иккита босма методларидан фойдаланиш: асосий қисми — офсет усулида, рақамлари — юқори босма усулида босилади;
‎2) кўпайтириш техникасида нусха кўчиришни қийинлаштирадиган оч тусли бўёқлардан фойдаланиш;
‎3) турли шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш;
‎4) турли шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш натижасида янги ранглар ҳосил бўлиши;
‎5) махсус қоғоздан фойдаланиш;
‎6) Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли тасвири;
‎7) олтита шаклларда ўзгарадиган ракамлардан фойдаланиш.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 09/20/74/0143-сон; 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)