Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
«GlоbUzCard» банклараро универсал чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2884-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 8 апрелдаги 7-А/4-сонли «GlobUzCard» банклараро универсал чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2884, 2017 йил 15 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 20-сон, 377-модда)
ўз кучини йўқотган деб топилсин.
ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 январь,
2/7-сон
Келишилган:
Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош директори Б. ҲАМИДОВ
2020 йил 24 январь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2020 й., 10/20/2884-1/0133-сон)