Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2024 05.02.2020 йилдаги 62-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида Илмий-тадқиқот ва инновация маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли «Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрсида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон спортчиларининг 2020 йилда Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига, нуфузли жаҳон ва қитъа спорт мусобақаларига пухта тайёргарлик кўриши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, спорт соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ҳамда илғор технологияларни спорт тайёргарлик жараёнига кенг татбиқ қилиш ишларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Илмий-тадқиқот ва инновация марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Марказ Ўзбекистон Республикаси спортчиларини олимпия ва паралимпия ўйинларида ҳамда бошқа нуфузли халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиши учун тайёрлашга кўмаклашувчи, уларнинг спорт маҳоратини ошириш ва жисмоний ҳолатини қайта тиклаш ишларини илмий-услубий ва ахборот-таҳлилий таъминлаш ҳамда илмий-услубий кузатиб бориш фаолиятини амалга оширувчи ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг мусобақа ва машғулотларни режалаштиришни ҳисобга олган ҳолда спортчининг индивидуал спорт жисмоний юкламасини текшириш ва мақбуллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортнинг тегишли тури бўйича республика спорт федерация (уюшма)лари спортчиларининг халқаро мусобақаларда қатнашишга психологик тайёргарлигини, шунингдек, зарур психологик коррекциясини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари спорчиларининг машғулот юкламаларини таҳлил қилиш, кутилаётган спорт натижаларига эришишга қаратилган спорт тайёргарлигини режалаштириш ва дастурлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт терма жамоалари аъзоларини спорт мусобақаларига, хусусан олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш амалиётига машқ ва мусобақалар самарадорлиги ҳамда спортчиларда спорт маҳоратининг ўсишига хизмат қилувчи замонавий инновация технологиялари ва услубларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт тайёргарлиги давомида спортчиларнинг функционал ҳолатини узлуксиз мониторинг қилиш ҳамда спорт мусобақаларида иштирок этиш натижаларини жамоавий ва шахсий жиҳатдан баҳолаш тизимини яратиш бўйича ягона ёндашувни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортчиларнинг техник-тактик, психофизиологик ҳолатини ва уларнинг жисмоний тайёргарлигини ўрганиш, спорт соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт соҳасидаги долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ва бошқа институтлар кредитлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(3-бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказ қуйидаги чора-тадбирларни молиялаштириш учун ўз маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги инобатга олинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларининг иш ҳақи ва уларни моддий рағбатлантириш, малакали хорижий мутахассислар ва маслаҳатчиларни жалб этиш, шу жумладан, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этиш, Марказ раҳбарияти ва ходимларини хорижга хизмат сафарларига юбориш харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ахборот ва инновацион технологияларни жорий этиш, Марказнинг моддий-техник базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Марказга юкланган вазифаларни ҳал этиш ва унинг фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш.
(4-бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Марказнинг фан, технология ва инновация орқали спортда юксак натижаларга эришиш, спортчиларнинг техник-тактик, психофизиологик ҳолатини ва уларнинг жисмоний тайёргарлигини ўрганиш, спорт соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш учун ҳар йили давлат буюртмасини тасдиқлашда ушбу лойиҳаларга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан грантлар ажратилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Марказни жойлаштириш бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига мустақил экспертларни жалб этиш орқали ишчи гуруҳ тузган ҳолда икки ой муддатда белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ таркибида спортчиларни спорт мусобақаларига тайёрлаш, уларнинг спорт маҳоратини ошириш, спортчиларнинг тайёргарлигини (жисмоний, техник-тактик, функционал, психологик) ўрганиш бўйича илмий-комплекс лабораториялар ва ахборот-таҳлилий бўлимларни назарда тутган ҳолда унинг тузилмаси ҳамда штатлар жадвалини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни юкланган вазифаларни бажариш учун зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари, ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек, мебель ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 5 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2020 й., 09/20/62/0126-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)