Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 29.01.2020 йилдаги 43-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжат 30.01.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим раҳбарларнинг шахсий масъулиятини кўриб чиқиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида транспорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилларига бағишланган йиғилишда соҳада бир қатор камчиликлар, айниқса фуқаро авиацияси, темир йўллар йўналишларида ишни ташкил этиш ҳамон эскича услубда қолиб кетаётганлиги, автомобиль йўлларининг ҳолати талаб даражасида эмаслиги ва бу ҳолат аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлиги, республиканинг транзит ва юк ташиш салоҳиятидан самарали фойдаланилмаётганлиги кайд этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соҳа раҳбарлари томонидан йўл қўйилган камчиликлар, фуқаро авиацияси, темир йўллар, автомобиль йўллари, транзит ва юк ташиш йўналишларида қабул қилинган дастурлар бажарилишини таъминлашда етарли даражада ишлар ташкил этилмаганлиги сабабли, шунингдек, мутасадди раҳбарларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг топшириғини сўзсиз таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илхам Рустамович Махкамов Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилсин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даврон Тулкунович Дехканов Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилсин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абдурахман Абдулхаевич Абдувалиев Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари — Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимидан озод этилсин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари — Автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Толиб Эгамбердиевич Улжаев Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори лавозимидан озод этилсин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дониёр Бахтиёрович Ахмедов Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан озод этилсин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фахриддин Мухиддинович Салихов Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан озод этилсин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятларининг акциядорлари умумий йиғилишининг навбатдан ташқари мажлисида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Хуснутдин Нуруддинович Хасиловнинг эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ва ушбу жамият бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг бошқарувчиси вазифасини бажарувчи Бахтиёр Ибрагимович Хакимовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масалаларини кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 29 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2020 й., 09/20/43/0093-сон)