1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сон қарори ижроси юзасидан, шунингдек, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш ҳисобига аҳоли бандлигини, даромадларини ва турмуш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Марказий банк ва тижорат банкларининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда агентликлар деб аталади) ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) томонидан интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисидаги низомиловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари агентликларга ҳамда Жамғармага интенсив боғ, токзорлар барпо этиш ва иссиқхоналар қуриш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари, захирада турган ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, шунингдек, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ер майдонлари 10 йилгача муддатга вақтинча фойдаланиш шарти билан ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ишлари агентликлар ва Жамғарма томонидан, шунингдек, агентликлар билан келишган ҳолда бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) интенсив боғ, токзорлар ва иссиқхоналар тижорат банклари, лизинг компаниялари, Жамғарма ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан аҳолига лизинг ёки кредит шартлари асосида берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналарни қуриш ишлари қуйидаги манбалар ҳисобига молиялаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида» 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон қарори асосида «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури (кейинги ўринларда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури деб аталади) доирасида ажратиладиган кредитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) тижорат банклари интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун — улар ҳосилга киргунга қадар (турига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхона қуриш лойиҳаларини молиялаштириш учун — бир йиллик имтиёзли давр билан етти йилгача муддатга кредит ажратиши мумкин, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида ҳамда Жамғарма маблағлари ҳисобига ажратиладиган кредитлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига интенсив боғ, токзорлар ва иссиқхоналарни лизинг шартлари асосида бериш тўғрисидаги лизинг шартномасининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 30 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 52-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизинг тўловлари — лизинг олувчи томонидан лизинг берувчига лизинг объекти қийматини қоплаш учун тўланадиган тўловлар, фоиз (устама) тўловлари, шунингдек, лизинг объектини барпо этиш, қуриш, сотиб олиш, етказиб бериш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни қоплаш учун тўланган тўловлар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ишлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, шунингдек, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ёки Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан келишган ҳолда бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Интенсив боғ, токзорлар ва иссиқхоналар ташаббускорларга лизинг ва кредит шартлари асосида тижорат банклари, лизинг ташкилотлари (кейинги ўринларда лизинг берувчи деб аталади) ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ишлари қуйидаги манбалар ҳисобига молиялаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида» 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон қарори асосида «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури (кейинги ўринларда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури деб аталади) доирасида ажратиладиган кредитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ёки кредит шартлари асосида бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Интенсив боғ, токзорлар барпо этиш ва иссиқхоналар қуриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонага талабгор бўлган ташаббускорларнинг дастлабки рўйхатини ушбу Низомга 2-иловада келтирилган жадвалга мувофиқ шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига ёки Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда сотувчи деб аталади) ёзма равишда мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сотувчи интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани ташаббускорларга лизинг ёки кредит шартлари асосида бериш учун лизинг берувчини ёки тижорат банкини аниқлайди, икки ой муддатда туман ҳокимлиги томонидан таклиф этилаётган ер майдонининг тупроқ-иқлим шароити, сув таъминоти ҳамда ташаббускорларнинг талабини инобатга олган ҳолда интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва туман ҳокимлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман ҳокимлиги тақдим этилган интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини ташаббускорлар билан келишган ҳолда уларнинг якуний рўйхатини ушбу Низомга 2-иловада келтирилган жадвалга мувофиқ тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман ҳокимлиги ўн кун муддатда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари, захирада турган ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, шунингдек, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ерларда интенсив боғ, токзор барпо этиш учун 10 гектардан, иссиқхона қуриш учун 3 гектардан кам бўлмаган ер майдонини сотувчига 10 йилгача муддатга вақтинча фойдаланиш шарти билан ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истисно ҳолларда ер участкасининг жойлашуви, контур яхлитлиги ва бошқа шароитларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда интенсив боғ ва токзор барпо этиш учун 5 гектардан кам бўлмаган ер майдони ажратилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизинг объектини сотиш юзасидан лизинг берувчи билан шартнома имзолайди, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани ташаббускорларга кредит шартлари асосида бериш бўйича тижорат банки билан битим тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сотувчи интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини амалга оширишда танлов савдолари ташкил этувчиларни, лойиҳачи ташкилотларни, шунингдек, таъминотчи ва қурилиш ташкилотларини белгиланган тартибда жалб қилиши мумкин, шунингдек, маҳаллий ва хорижий маслаҳатчиларни (экспертларни) ёллаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхоналарни лизинг ва кредит шартлари асосида бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхоналарни лизинг шартлари асосида бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Лизинг берувчи лизинг олувчи билан лизинг шартномасини имзолайди ҳамда лизинг олувчи ўн беш кун муддатда лизинг объекти қийматининг 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорида аванс (бўнак) маблағни лизинг берувчига тўлаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига барпо қилинадиган боғ ва токзорлар ёки қуриладиган иссиқхоналар қийматининг қолган қисми сотувчи билан лизинг берувчи ўртасида тузиладиган олди-сотди шартномасига мувофиқ бўлиб-бўлиб тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Аванс (бўнак) маблағ тўлаб берилгандан сўнг сотувчи ва лизинг берувчи ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси билан сотувчининг розилик хати лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи ва эгаллаб турган ер участкасига бўлган ҳуқуқ лизинг берувчи номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат хизматлари маркази орқали ҳудудий туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри филиали лизинг объекти эгаллаган ер майдонини ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муддат ва шартлар асосида лизинг берувчи номига белгиланган тартибда расмийлаштириб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Лизинг объекти, жумладан, интенсив боғ ёки токзор — улар ҳосилга киргунга қадар (турига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхона — бир йиллик имтиёзли давр билан лизинг олувчига етти йилгача муддатга лизингга берилади. Бунда имтиёзли давр асосий қарзга нисбатан татбиқ этилади, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лизинг объектлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Лизинг фоиз ставкаси ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳар бир молиялаштириш манбаи учун қонун ҳужжатларида белгиланган фоиз ставкаларига лизинг берувчининг маржаси қўшиб ҳисобланган ҳолда белгиланади. Бунда лизинг берувчининг маржаси 4 фоиздан юқори бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тижорат банклари ўзаро келишилган шартлар асосида лизинг берувчига интенсив боғ, токзор ёки иссиқҳона сотиб олиш учун тижорат кредити ажратиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тасодифан нобуд бўлиши, йўқолиши, ўғирланиши, шикастланиши, бузилиши ва барвақт эскириши хавфи билан боғлиқ бўлган тарздаги ҳар қандай етказилиши мумкин бўлган зарардан лизинг объектини суғурталаш тарафларнинг келишувига биноан амалга оширилади. Бундай келишув бўлмаган тақдирда, лизинг олувчи лизинг объекти суғуртаси учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Лизинг объекти қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги аванс (бўнак) маблағ тўлангандан сўнг лизинг берувчи ўн кун муддатда лизинг объектини лизинг олувчига қабул қилиш — топшириш далолатномаси асосида топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лизинг тўловларининг қолган қисми шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчи томонидан лизинг объекти қиймати тўлиқ тўлангунга қадар лизинг берувчига тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Лизинг берувчи лизинг муддати давомида лизинг объектидан мақсадли фойдаланилишини ва лизинг тўловлари ўз вақтида тўлаб борилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Лизинг объектидан мақсадсиз фойдаланилганда ёки лизинг тўловлари лизинг шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширилмаганда лизинг шартномаси бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхоналарни кредит шартлари асосида бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхоналар кредит шартлари асосида ташаббускорларга берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тижорат банклари интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун — улар ҳосилга киргунга қадар (турига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхона қуриш лойиҳаларини молиялаштириш учун — 1 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ташаббускорларга кредит ажратиши мумкин, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига ажратиладиган кредитлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ҳамда иссиқҳона қуриш лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан кредитлар белгиланган тартибда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Кредит фоизи ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳар бир молиялаштириш манбаси учун қонун ҳужжатларида белгиланган фоиз ставкаларида қўлланилади. Бунда тижорат банкининг маржаси 4 фоиздан юқори бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Сотувчи интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхона қиймати ташаббускорлар томонидан тўлиқ тўлаб берилгандан сўнг беш кун муддатда интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхонага мулк ҳуқуқини ва улар эгаллаган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини ташаббускор номига расмийлаштириш тўғрисида туман ҳокимлигига ёзма равишда мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Туман ҳокимлиги ўн кун муддатда ташаббускорларни (лизинг олувчини) деҳқон хўжалиги сифатида рўйхатдан ўтказади ва унга интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхонага бўлган мулк ҳуқуқини ва улар эгаллаган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисида (ташаббускор юридик шахс бўлса, боғ, токзор ёки иссиқхона эгаллаган ер майдонини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида) қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Туман ҳокимининг қарорида деҳқон хўжалигининг интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонадаги ягона ирригация ва бошқа ягона объектлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 30-моддасига асосан ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) мавжудлиги ҳамда ердан фойдаланишга оид мажбуриятлар кўрсатилиши шарт.
Туман ҳокимлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонага талабгор бўлган ташаббускорларнинг дастлабки рўйхатини шакллантириш.
Ташаббускорлар мурожаати асосида
2-босқич
Туман ҳокимлиги
Интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига ёки Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ватоморқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ёзма мурожаат қилиш.
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси
1. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани ташаббускорларга лизинг ёки кредит шартлари асосида бериш учун лизинг ташкилотини ёки тижорат банкини аниқлаш.
2. Интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва туман ҳокимлигига тақдим этиш.
Икки ой муддатда
4-босқич
Туман ҳокимлиги
Ташаббускорга лизинг ёки кредит шартлари асосида бериш учун интенсив боғ, токзор барпо этишга 10 гектардан ҳамда иссиқхона қуриш учун 3 гектардан кам бўлмаган ер майдонини Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 10 йилдан кам бўлмаган муддатга вақтинча фойдаланиш шарти билан ажратиш.
Истисно ҳолларда ер участкасининг жойлашуви, контур яхлитлиги ва бошқа шароитларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда интенсив боғ ва токзор барпо этиш учун 5 гектардан кам бўлмаган ер майдони ажратилиши мумкин.
10 кун муддатда
5-босқич
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси
Интенсив боғ ва токзор барпо этиш, иссиқхона қуриш ҳамда унга бўлган ҳуқуқни расмийлаштириш.
Лойиҳада белгиланган муддатларда
6-босқич
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги
1. Лизинг объектини харид қилиш юзасидан шартнома имзолаш.
2. Тижорат банки билан интенсив боғ, токзор ёки иссиқхона учун кредит ажратиш бўйича битим тузиш.
10 кун муддатда
7-босқич
Лизинг ташкилотлари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, тижорат банклари
2. Ўзаро келишилган шартларда ташаббускорларга интенсив боғ, токзор ёки иссиқхона сотиб олиш учун кредит ажратиш.
Шартнома имзолангандан сўнг 15 кун муддатда
8-босқич
Лизинг ташкилотлари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси
Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани ташаббускорга қабул қилиш — топшириш далолатномаси асосида топшириш.
10 кун
муддатда
9-босқич
Лизинг ташкилотлари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси
1. Лизинг тўловлари тўлиқ тўлаб бўлингандан сўнг интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонага мулк ҳуқуқини ташаббускорга ўтказиш тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш;
2. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонага бўлган мулк ҳуқуқи ва эгаллаган ер майдонига бўлган ҳуқуқни ташаббускор номига расмийлаштириш тўғрисида туман ҳокимлигига ёзма равишда мурожаат қилиш.
5 кун муддатда
10-босқич
Туман ҳокимлиги
Ташаббускорнидеҳқон хўжалиги сифатида рўйхатдан ўтказиш, интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонага мулк ҳуқуқини ва улар эгаллаган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисида (ташаббускор юридик шахс бўлса, боғ, токзор ёки иссиқхона эгаллаган ер майдонини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида) қарор қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига имтиёзли лизинг шартлари асосида бериш тартиби тўғрисидага низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
___________вилояти ______________туманида интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани лизинг (кредит) шартлари асосида олувчи ташаббускорлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Ташаббускорлар
Барпо этиладиган интенсив боғ, токзор ёки қуриладиган иссиқхона манзили
(ҳудуди, контур рақами)
Барпо этиладиган интенсив боғ ёки токзорнинг жами майдони,
га
шундан:
токзор майдони,
га
узум навлари номи
интенсив боғ майдони,
га
мевали дарахт тури ва навлари
1
2
3
4
...
Жами:
Туман ҳокими (муҳр)
имзо
Ф.И.О.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 09/20/52/0100-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон; 24.06.2021 й., 09/21/391/0590-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон; 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)