Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «ОПЕК xaлқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида «Наманган вилоятининг Заркент, Ходикент, Исқовот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 сентябрдаги 739-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Наманган вилоятининг аҳолиси ва хўжалик юритувчи субъектларининг сифатли ичимлик суви билан таъминланишини янада яхшилаш, шунингдек ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Наманган вилоятининг Заркент, Ходикент, Исқовот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 сентябрдаги 739-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Муҳтор Элчисига — Ўзбекистон Республикаси номидан ОПЕК жамғармаси билан лойиҳани амалга ошириш бўйича карз битимини имзолаш;
Ўзбекистон Республикаси молия вазирига — ОПЕК жамғармасининг қарз маблағларини Ўзбекистон Республикаси, «Коммунхизмат» агентлиги, Наманган вилояти «Сувоқова» ДУК ва Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 29 январь,
41-сон