Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг
буйруғи
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан акциялар эгалари реестрини қабул қилиш тартиби ва ҳужжатли акцияларни ҳаракатсизлантириш механизми тўғрисида вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 29 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1968-2]
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 6 майдаги 2009-27-сон «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан акциялар эгалари реестрини қабул қилиш тартиби ва ҳужжатли акцияларни ҳаракатсизлантириш механизми тўғрисида вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1968, 2009 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 281-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2013 йил 15 ноябрдаги 2013-03-сон «Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан акциялар эгалари реестрини қабул қилиш тартиби ва ҳужжатли акцияларни ҳаракатсизлантириш механизми тўғрисида вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1968-1, 2013 йил 27 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 48-сон, 629-модда).
2. Мазкур буйруқ Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 январь,
2020-02-сон
Келишилган
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси бош директори Ш. Абдужаббаров
2020 йил 20 январь,
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2020 й., 10/20/1968-2/0088-сон)