Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг
буйруғи
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 34-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 16 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3097-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунининг 5-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 28 октябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 3097-сон, 2018 йил 11 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 50-сон, 958-модда) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 34-бандидаги «хусусий» деган сўз чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ 2020 йил 1 августдан эътиборан кучга киради.
Вазир в.б. Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 декабрь
630-сон
Келишилган:
Қурилиш вазири Б. ЗАКИРОВ
2019 йил 18 декабрь
«Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д. САТТАРОВ
2019 йил 18 декабрь
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2019 йил 18 декабрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 10/20/3097-2/0058-сон)