Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Қишлоқ хўжалиги корхоналарига мавсумий қишлоқ хўжалиги техникасини ўз вақтида етказиб беришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 15 январь,
25-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 январдаги 25-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидагинизомга киритилаётган ўзгартиришларва қўшимча
1. 2-бандда:
тўртинчи хатбошидаги «миқдорида» сўзи «миқдоригача» сўзи билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасида» сўзлари «Марказий банкининг асосий фоиз ставкасида» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 3-бандда:
иккинчи хатбошидаги «пунктини» сўзи «пунктигача» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасининг» сўзлари «Марказий банкининг асосий фоиз ставкасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 6-бандда:
биринчи хатбошидаги «миқдорида» сўзи «миқдоригача» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 1,5 бараваригача бўлган фоиз ставкаси билан» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Кредит ёки лизинг олувчиларнинг сўровига асосан ушбу бандда кўрсатилган муддатлар қисқартирилиши мумкин».
4. 8-банддаги «бир» сўзи «икки» сўзи билан алмаштирилсин.
5. 9-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«б) лизинг ёки кредит шартномасида белгиланган фоиз ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий фоиз ставкаси ўртасидаги фарқ миқдорида, лекин 10 фоизлик пунктдан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади».
6. 10-банддаги «халқаро» сўзи «давлат кафолати остида олинган халқаро» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. 21-банддаги «пунктини» сўзи «пунктигача» сўзи билан алмаштирилсин.
8. Низомга иловада «пунктини» сўзи «пунктигача» сўзи билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2020 й., 09/20/25/0054-сон)