Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида
1. Қуйидагиларга:
Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимига (1957 йил 30 сентябрь, Женева);
1957 йил 30 сентябрдаги Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимининг 1-моддаси а) бандига ҳамда 14-моддаси 1 ва 3 b) бандларига тузатишлар киритиш тўғрисидаги баённомага (1993 йил 28 октябрь, Женева) қўшилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва ички ишлар вазирлиги юқорида кўрсатилган халқаро шартномаларни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли органлар этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномаларга қўшилиши ҳамда уларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 10 январь,
ПҚ-4564-сон