06.01.2020 йилдаги 5-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиотерапия ва позитрон-эмиссионли томография марказини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг чет эл инвестицияси иштирокида «Tek grup saglik hizmetleri» МЧЖнинг Тошкент шаҳрида радиотерапия ва позитрон-эмиссионли томография марказини (кейинги ўринларда марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир хафта муддатда «Tek grup saglik hizmetleri» МЧЖга инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган ҳолда марказни қуриш учун Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси, 2-уйда жойлашган Тошкент тиббиёт академиясининг Кўп тармоқли клиникасига тегишли ер участкасининг Н 34 (геомаълумот нуқта) ҳудудидан доимий фойдаланиш учун 0,60 га ер участкаси ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда белгиланган тартибда зарур бўлган коммуникация тармоқлари йўналиши ва жойлашишини ўзгартириш ҳамда ажратилган ер участкаси чегарасига қадар етказиб бериш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Tek grup saglik hizmetleri» МЧЖ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказни қуриш ҳамда жиҳозлаш ишлари учун 7,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказни бир йил муддатда фойдаланишга топшириш ҳамда 20 тадан кам бўлмаган иш ўрнини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиотерапия ва позитрон-эмиссионли томография йўналишида 2020 йил давомида 5 нафар тиббиёт ходимларини ўз ҳисобидан чет давлатларга малака ошириш курсларига ўқишга юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказ ташкил этилгандан 8 йил давомида онкологик касалликларга чалинган беморларнинг (имтиёзли тоифадаги шахслар) уч нафарига ҳар ойда тўла равишда радиотерапия усулида даволаш ҳамда уч нафар беморни позитрон-эмиссионли томография текширувидан бепул ўтказиш бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни олганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, «Tek grup saglik hizmetleri» МЧЖ томонидан олинган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ер участкасига бўлган ҳуқуқ унинг харажатлари қопланмаган ҳолда бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказ ишга тушишидан аввал чет эл инвестицияси иштирокидаги «Tek grup saglik hizmetleri» МЧЖ билан амал қилиш муддати 8 йил бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни бепул радиотерапия бўйича даволаш ва позитрон-эмиссионли томография текширувидан ўтказиш тартиби ва ҳажмини белгиловчи шартнома имзоланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан белгиланган тартибда назорат ўрнатсин..
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 6 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2020 й., 09/20/5/0022-сон)