13.09.2019 йилдаги ПҚ-4451-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий қирғин қуроллари тарқалишининг олдини олиш ва ядровий ҳамда бошқа радиоактив моддаларнинг ноқонуний айланишига йўл қўймаслик соҳасида ҳамкорлик бўйича лойиҳани амалга ошириш чоралари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасида 2001 йил 5 июндаги Мудофаа соҳасидаги муносабатларни ривожлантириш ва оммавий қирғин қуроллари тарқалишининг олдини олиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда — Битим) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Америка Қўшма Штатларининг Энергетика вазирлиги (кейинги ўринларда — Иштирокчилар) ўртасида 2017 йил 1 августдаги Ядровий ва бошқа радиоактив моддалар ноқонуний айланишининг олдини олиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми (кейинги ўринларда — Меморандум) бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажариш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Битим ва Меморандум доирасида Америка Қўшма Штатлари Энергетика вазирлиги (кейинги ўринларда — АҚШ Энергетика вазирлиги) Ядровий хавфсизлик бўйича миллий маъмурият орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига Давлат чегарасидан ўтказиш пунктларида Иштирокчилар билан биргаликда аниқланадиган махсус ядровий ва бошқа радиоактив материалларнинг ноқонуний айланишини аниқлаш ва олдини олиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва материаллар, шунингдек, ўқитиш ва хизматлар кўрсатиш кўринишида техник кўмаклашиши (кейинги ўринларда — Лойиҳа);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) АҚШ Энергетика вазирлиги томонидан «Apogee/URSFSII» (АҚШ) консорциуми Лойиҳа ижрочиси сифатида белгилангани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Лойиҳани амалга ошириш доирасида Битим шартларига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҚШ Ҳукумати ҳисобидан импорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) божхона ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда йиғимлардан озод этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Apogee/URSFSII» (АҚШ) консорциуми, унинг пудратчи ташкилотлари, шунингдек, ушбу консорциум ва унинг пудратчи ташкилотларининг ходимлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ундириладиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан озод этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Apogee/URSFSII» (АҚШ) консорциуми ва унинг пудратчи ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган товарлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ундириладиган солиқларни тўлашдан озод этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Лойиҳани амалга ошириш учун ижро этувчи масъул орган этиб белгилансин ва унга ўрнатиладиган асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш, уларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг буюртманомаларига асосан Лойиҳада иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари Лойиҳани амалга ошириш муддатида консуллик йиғимлар ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг буюртманомаларига асосан Лойиҳани амалга оширишга жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар давлат божи ундирилмасдан белгиланган тартибда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ҳамда муддати узайтирилишини таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг буюртманомаларига асосан Лойиҳани амалга ошириш муддатида унда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга ва жалб этиладиган пудратчи ташкилотларнинг ходимларига чегара ўтказиш пунктларига кириш-чиқиш имкониятини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лойиҳани амалга ошириш доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, сарфлаш ва бошқа материаллар, бутловчи буюмлар, приборлар, эҳтиёт қисмлар ва асбоблар, истисно тариқасида, мажбурий сертификатлаштириш тартиботидан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 13 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4451-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.09.2019 й., 07/19/4451/4210-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)