Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Республикамизда қишлоқ, хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, агросаноат комплекси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини молиялаштириш тизимини мувофиқлаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига агросаноат мажмуасини молиялаштириш масалаларига масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чикқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан бир ой муддатда таклифлар тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 сентябрь,
ПП-4455-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2019 й., 07/19/4455/4208-сон)