Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг
буйруғи
Электрон кооперация биржаси портали орқали харидларни амалга ошириш учун буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг аванс маблағлари (закалат ва операторнинг воситачилик йиғими) миқдорини белгилаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 23 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3206]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 1 июндаги 22-сонли ««Электрон кооперация биржаси портали орқали харидларни амалга ошириш учун буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг аванс маблағлари (закалат ва операторнинг воситачилик йиғими) миқдорини белгилаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3206-1, 08.06.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон «Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон «Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Электрон кооперация биржаси портали орқали харидларни амалга оширишда аванс маблағлари миқдори:
буюртмачилар (бюджет буюртмачилари бундан мустасно) ва етказиб берувчиларнинг закалат маблағи — савдога қўйилган лот суммасининг 1 фоизида;
операторнинг воситачилик йиғими — шартнома суммасининг 0,10 фоизи миқдорида белгилансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 29 ноябрь,
17-сон
Келишилган:
Молия вазири Д. Кучкаров
2019 йил 29 ноябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2019 й., 10/19/3206/4188-сон)