Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
УСТО ШИРИН МУРОДОВНИНГ УЙ-МУЗЕЙИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон халқ меъморчилиги анъаналарининг ривожланишига катта ҳисса қўшган халқ меъмори, Ўзбекистон Фанлар академиясининг фахрий аъзоси Усто Ширин Муродовнинг ижодий меросини янада чуқурроқ ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси ва Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасининг Тошкент шаҳрида Усто Ширин Муродов яшаган ва ишлаган Ҳабибий кўчаси, 35-уйда унинг уй-музейини ташкил этиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ш. Муродовнинг оила аъзоларига белгиланган тартибда квартира ажратсин.
3. Маданият ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Усто Ширин Муродовнинг уй-музейини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш маданият, ахборот ва туризм бўлими (ўртоқ А. Кўчимов)га топширилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 23 июнь,
297-сон