Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2025 18.12.2019 йилдаги 1012-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2025
Ҳужжат 25.08.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган, яроқсиз боғ ва токзорлардан самарали фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ушбу Низом талаблари боғ ёки токзори мавжуд бўлган фермер хўжаликларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади, деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси 2020 йилдан бошлаб ҳар йили 1 октябрга қадар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзор майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яроқсиз деб топилган иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли боғ ва токзорлар ўрнида интенсив боғ ва токзорлар барпо қилиш ёки уларни ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш ҳамда экспортбоп ва сердаромад қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси яроқсиз деб топилган кам ҳосил берадиган боғ ва токзорлар ўрнида интенсив боғ ва токзорлар барпо қилиш бўйича қатъий назорат ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 18 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1012-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 декабрдаги 1012-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш, шунингдек, уларнинг ўрнида интенсив боғ ва токзорлар барпо қилиш ёки уларни ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом талаблари боғ ёки токзори мавжуд бўлган фермер хўжаликларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади, деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғ — бир жойда узоқ йиллар давомида ўстириладиган мева маҳсулоти етиштириладиган дарахтсимон ёки бутасимон ўсимликлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
токзор — бир жойда ток кўчати экилиб, узоқ йиллар давомида узум маҳсулоти етиштириладиган майдон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интенсив боғ — пакана ва ярим пакана пайвандтагларда етиштирилган кўчатларни зич экиш схемасида ресурстежамкор агротехнологик тадбирларни амалга ошириш асосида ташкил этилган ва сув тежовчи технологиялар жорий этилган боғ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий жиҳатдан самарасиз боғ ёки токзор — барпо этилган кундан беш йил ва ундан ортиқ муддат ўтган, сўнгги уч йилда олинган даромади парваришлашга кетган харажатларни қопламайдиган ва ҳосилдорлиги паст боғ ёки токзор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кам ҳосил берадиган боғ ёки токзорлар — экилган навлар ҳосилдорлиги уларнинг илмий асосланган ҳосилдорлик кўрсаткичидан паст бўлган боғ ёки токзор майдони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яроқсиз боғ ёки токзорлар — кўчат сони кам (30 фоизгача), касаллик ва зараркунандалар билан кучли зарарланган, шунингдек, экилган кўчатнинг биологик хусусиятига, тупроқ-иқлим шароитига, экиш схемасига мос бўлмаган боғ ёки токзор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғ ёки токзорни томчилатиб суғориш — суғоришнинг тежамкор усулини қўллаган ҳолда боғ ёки токзордаги кўчатнинг илдизига сувни томчилатиб етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томчилатиб суғориш тизими — сув насоси, фильтр, ҳовуз-тиндиргич, минерал ўғитларни аралаштирувчи мослама, магистрал ва тарқатувчи қувурлар, суғориш шланглари, томизгичлар, ёрдамчи ва ўлчовчи қисмлар мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ бонитировкаси — қишлоқ хўжалиги экинларининг ўртача агротехник даражасида тупроқ сифати ва табиий ишлаб чиқариш унумдорлиги 100 баллик шкала бўйича қиёсий баҳоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳосилдорлик — бир гектар боғ ёки токзордан олинадиган ҳосил миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ялпи ҳосил — умумий боғ ёки токзор майдонидан йил давомида олинадиган ҳосил миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия — Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 34-моддасига асосан ташкил этилган ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман (шаҳар) комиссияси. Комиссия таркибига ер ресурслари ва давлат кадастри (комиссия котиби), қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, архитектура ва қурилиш, санитария-эпидемиология хизмати органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари ва бошқа шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш, уларнинг ўрнида интенсив боғ ёки токзорлар барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фермер хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларини яроқсиз деб топиш, уларнинг ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия 2020 йилдан бошлаб ҳар йили 1 октябрга қадар иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ёки токзор майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ёки токзорларни яроқсиз деб топиш, уларнинг ўрнида интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш қуйидагилар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) боғ ёки токзорнинг ҳосилдорлиги, экилган мевали дарахт ёки ток кўчатларининг тупроқ-иқлим шароитига мослиги, тури, нави, ёшини таҳлил қилиш — туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) туман (Қувасой шаҳар) бўлими туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) боғ ёки токзорнинг яхлит контурда экилганлигини таҳлил қилиш (бир контурда бир хил экин тури экилганлиги) — туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими ва туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мевали дарахт ёки ток кўчатлари нав муаллифлари томонидан тавсия этилган экиш схемасига мос экилганлиги, мавжуд кўчат сони, шундан яроқсиз кўчат сонини таҳлил қилиш — туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, Инспекциянинг туман (Қувасой шаҳар) бўлими, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) боғ ёки токзорда белгиланган агротехник тадбирларнинг бажарилганлигини таҳлил қилиш (органик ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, суғориш, қатор ораларига ишлов бериш, текислаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши ишлов бериш, дарахтларга шакл бериш, шунингдек, токзорларда — хомток қилиш, кесиш, кўмиш, яхоб суви бериш ва бошқа тадбирлар) — туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мева ёки узум маҳсулотлари етиштириш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар ҳамда қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар билан тузилган (фьючерс) шартномаси шартлари бажарилиши, маҳсулот сотишдан тушган маблағларнинг банк ҳисобварақлари орқали айланиши, дебитор-кредитор қарздорликлар ва молиявий ҳолатини таҳлил қилиш — туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, туман статистика бўлими, тижорат банклари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 501-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/501/1205-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «ё» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 501-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/501/1205-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 501-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/501/1205-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 501-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/501/1205-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аниқланган ҳолат юзасидан уч нусхада далолатнома тузилади ва ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ташкилотлар вакиллари ва фермер хўжалиги ёки тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбари томонидан имзоланади. Далолатномага йўл қўйилган камчиликларни тасдиқловчи зарур ҳужжатлар (материаллар) илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатноманинг бир нусхаси фермер хўжалиги ёки тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилотида, иккинчи нусхаси комиссияда, учинчи нусхаси туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни (материалларни) таҳлил қилади ҳамда яроқсиз деб топилган боғ ёки токзор ўрнида интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида хулоса тайёрлайди ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман (шаҳар) ҳокими Комиссия хулосасини беш кун муддатда тегишлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ёки Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан келишади ҳамда яроқсиз деб топилган боғ, токзор ўрнида интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фермер хўжалиги ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбари туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан олти ой муддатда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яроқсиз деб топилган боғ ёки токзорни бузиш ҳамда далани дарахт қолдиқларидан (илдизларидан) тозалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яроқсиз деб топилган боғ ёки токзор ўрнида интенсив боғ ёки токзор барпо қилиш ишларини амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 501-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/501/1205-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Яроқсиз деб топилган боғ ёки токзорларни бузиш ҳамда далани дарахт қолдиқларидан (илдизларидан) тозалаш ишлари билан боғлиқ ҳаражатлар тегишли фермер хўжалиги ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилоти маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли боғ ёки токзорларни яроқсиз деб топиш ҳамда интенсив боғ ёки токзорларга ўтказиш соҳасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш ҳамда уларнинг ўрнида интенсив боғ ёки токзорлар барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Кўриб чиқиш муддати

1-босқич

Ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман (шаҳар) комиссияси

Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш ҳамда улар ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича Комиссия йиғилишини ўтказиш ва зарур тадбирларни белгилаш.

2020 йилдан бошлаб ҳар йили 20 сентябрга қадар

2-босқич

Ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман (шаҳар) комиссияси

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзор майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантириш,деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.

Ҳар йили
1 октябрга қадар

3-босқич

Ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман (шаҳар) комиссияси

Манзилли рўйхатига киритилган иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни Низомнинг 7-банди талаблари асосида ўрганиш ва таҳлил қилиш;

таҳлил натижаси бўйича уч нусхада далолатнома тузиш;

далолатноманинг бир нусхасини фермер хўжалиги ёки тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилотига, иккинчи нусхасини комиссияга, учинчиси нусхасини туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимига тақдим этиш.

Ҳар йили 25 октябрга қадар

4-босқич

Ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман (шаҳар) комиссияси

Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар (материаллар) асосида иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш ва уларнинг ўрнида интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида хулоса тайёрлаш ва туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этиш.

Ҳар йили 26 октябрга қадар

5-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Комиссия хулосасини тегишлиги бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ёки Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан келишиш;

яроқсиз деб топилган боғ, токзор ўрнида интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар

6-босқич

Фермер хўжалиги ёки тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбарлари

Туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан яроқсиз деб топилган боғ ёки токзорни бузиш ҳамда ер участкасини дарахт қолдиқларидан (илдизларидан) тозалаш;

туман ҳокимининг қарорига асосан яроқсиз деб топилган боғ ёки токзор ўрнида интенсив боғ ёки токзор барпо қилиш;

ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказилган боғ ва токзорлар ўрнида экспортбоп ва сердаромад қишлоқ хўжалиги экинларини экиш.

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб
6 ой муддатда

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2019 й., 09/19/1012/4172-сон; 25.08.2020 й., 09/20/501/1205-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)