17.12.2019 йилдаги 1009-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.12.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида» 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур низом саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳа ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашни 120 кунга кечиктириб тўлашга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш ва амалга ошириш механизмини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 7-сон, 38-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 17 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1009-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги 1009-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳа ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳа ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импортни мақбуллаштириш — импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш ҳамда импортни тариф, нотариф бошқариш ва бошқа чоралар билан тартибга солиш орқали товарлар (ишлар, хизматлар) импортини мақбуллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи гуруҳ — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида» 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сон қарорига мувофиқ шакллантирилган ҳоким ёрдамчиси раҳбарлигидаги маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича доимий асосда фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ташаббускорлари — импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириш дастури — тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, хом ашё ва материаллар ишлаб чиқаришга йўналтирилган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган чора-тадбирлар дастури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириш жараёни — импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, хом ашё ва материалларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) билан боғлиқ жараён;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириш жараёни иштирокчилари — Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси ва ишчи гуруҳ ҳамда лойиҳа ташаббускорлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқотлар маркази — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ корхоналари — устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда давлат улуши юқори бўлган корхоналар деб аталади), шунингдек, устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлат улуши юқори бўлган корхоналарга тегишли юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон кооперация биржаси портали — операторнинг давлат харидлари махсус ахборот портали билан интеграциялашган, шу жумладан, ушбу Низомда назарда тутилган ахборотларни жойлаштириш, ундан фойдаланиш ҳамда электрон савдо ярмаркаларини ўтказишни таъминлайдиган электрон платформаси (кейинги ўринларда портал деб аталади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Маҳаллийлаштириш жараёни иштирокчилари ва уларнинг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳа ташаббускори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий ва тармоқ маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан таклифларни тегишли равишда ишчи гуруҳ ҳамда тармоқ фаолиятини мувофиқлаштирувчи вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмасига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ корхоналари томонидан маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар сифати ҳамда техник параметрларига нисбатан белгиланадиган унификацияланган талабларни ишлаб чиқади ва «Ўзстандарт» агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган унификацияланган талабларнинг порталда доимий жойлаштирилишини ва тизимли равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий маҳсулотлар сифатини ошириш бўйича дастур ва концепциялар ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириш лойиҳасини амалга оширишда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари ва ҳажмлари, кооперация алоқалари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, маҳаллийлаштириш жараёнида юзага келаётган муаммоли масалаларни доимий равишда ишчи гуруҳ ва ваколатли органга киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириш лойиҳасини самарали ва ўз вақтида амалга оширади ҳамда белгиланган кўрсаткичларга эришишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишчи гуруҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ҳудудий импорт ва экспорт ҳажми ва номенклатурасини чуқур таҳлил қилади, ҳудуднинг саноат салоҳияти ва мавжуд ресурсларини ўрганади ҳамда ички истеъмол бозорида талаб юқори бўлган маҳсулотлар рўйхати ва лойиҳа ташаббускорларини аниқлаган ҳолда, асослантирилган таклифларни чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар ваколатли органга киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳалар амалга оширилишини тизимли равишда мувофиқлаштириб боради, ушбу зоналарда янги маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш ташаббуси билан чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудлардаги истеъмол товарлари импорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари билан алоҳида ишлаш мехнизмини жорий этади ва улар томонидан доимий равишда катта ҳажмда импорт қилинаётган маҳсулотлар босқичма-босқич ишлаб чиқарилишини ўзлаштиришга қаратилган амалий тадбирларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари билан ҳамкорликда хорижий компаниялар ва ташкилотларнинг таклифлари ва салоҳиятини ўрганиш асосида импорт ўрнини босувчи маҳсулот турларини ўзлаштириш бўйича хорижий шерикларни саноат кооперациясига кенг жалб этиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталдан самарали фойдаланган ҳолда, ҳудуддаги хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида саноат кооперациясини ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари билан мунтазам равишда саноат ярмаркаларини ташкил этиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудда жойлашган саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни порталга жойлаштиради ва доимий равишда янгилаб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириш лойиҳаларида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишни мониторинг қилиш натижаларига кўра аниқланган тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тайёрланган таклифларни доимий равишда ваколатли органга киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурга киритилган лойиҳаларнинг ижро ҳолати тўғрисидаги тезкор маълумотларни ҳисобот ойи якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар ваколатли органга тақдим этиб боради ҳамда ҳар ой якуни билан статистик ҳисоботларда акс эттирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳа ташаббускорлари томонидан режа кўрсаткичлари ижросини ҳар ой якуни бўйича бажарилишининг тизимли мониторингини юритади ва лойиҳа ташаббускорларига ҳамкорлар топиш, узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш масалаларида доимий равишда амалий ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт ва экспорт қилинган ҳамда республикада ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган маҳсулотларга ўхшаш (ТИФ ТНнинг подсубпозицияси даражасидаги) товарлар импорти тўғрисидаги маълумотларни ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ҳисоб палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ваколатли орган, Давлат статистика қўмитаси ҳамда жойлардаги ҳудудий бошқармалари орқали Ишчи гуруҳларга тақдим этиб боради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар импортига тариф ва нотариф чораларни қўллаш, божхона имтиёзлари, шу жумладан республикада ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган маҳсулотлар импорти учун мавжуд бўлган божхона имтиёзларининг таҳлили асосида уларни мақбуллаштириш бўйича тайёрланган таклифларни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар бозорлари кўрсаткичлари, республикада ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинган маҳсулот (товарлар ва хизматлар) номенклатураси ва турлари тўғрисида зарур ахборотни тўплаш ва уни қайта ишлаш, шунингдек, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда уларни қувватларини ташкил этишга қаратилган тавсияларни шакллантириш мақсадида тадқиқотлар марказига мазкур низомнинг 2-иловасида келтирилган маълумотларни алоҳида ҳимояланган алоқа канали орқали онлайн тарзда тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТНнинг подсубпозиция даражасидаги товарлар тўғрисида (ишлар, хизматлар), уларнинг импорти ва экспорти тўғрисидаги маълумотларни ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 8-санасига қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда ваколатли органга киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириш дастурига киритилган (шу жумладан дастурга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда) корхоналарнинг маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмлари ҳамда яратилган иш ўринлари тўғрисида вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари кесимида тасдиқланган ҳисобот шаклидаги маълумотларни ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 8-санасига қадар Ҳисоб палатаси, ваколатли органга тақдим этиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик корхоналар, хорижий ва қўшма корхоналар томонидан республикада ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизматлар) номи, ҳажми ва ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари кесимида ҳисобот йили якуни бўйича кейинги йилнинг 25 майига қадар) Ҳисоб палатаси, ваколатли орган, Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзстандарт» агентлигига киритиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган товарлар (ишлар, хизматлар) импорт ва экспорт ҳажми ва номенклатурасига оид статистик маълумотларни чуқур таҳлил қилади ҳамда халқаро тажриба, ташқи бозорлар конъюнктурасини тизимли ўрганиш асосида тармоқ ва ҳудудий импортни мақбуллаштириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича асослантирилган таклифларни ҳисобот ойи якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ваколатли органга тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар импортига тариф ва нотариф чораларни қўллаш, божхона имтиёзлари, шу жумладан республикада ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган маҳсулотлар импорти учун мавжуд бўлган божхона имтиёзларининг таҳлили асосида уларни мақбуллаштириш бўйича тайёрланган таклифларни чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар Вазирлар Маҳкамаси ва ваколатли органга киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий маҳсулотлар сифатини ошириш бўйича дастур ва концепциялар ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларга хорижий инвестицияларни мунтазам равишда жалб этиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт ўрнини босувчи янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилишидан бошлаб, маҳсулот ишлаб чиқариш етарли қувватга етганига қадар «инвестициядан кейинги мониторинги»ни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг (ишлар, хизматлар) монополлашганлик, рақобатбардошлик, нарх омиллари, талаб ва таклиф, ўзаро ўрнини босиш даражасини ҳисобга олган ҳолда, ички бозорнинг тўйинганлик даражасини доимий равишда баҳолаб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ўзлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифларни ҳисобот ойи якуни бўйича кейинги ойининг 7-санасига қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва ваколатли органга киритиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ корхоналари рўйхатини ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзстандарт» агентлигига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада мавжуд бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида улар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот ойи якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар порталга жойлаштириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзстандарт» агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига асосан маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) сифати ва техник кўрсаткичларини халқаро талаб ва стандарт меъёрлари даражасига етказиш, шунингдек, ишлаб чиқариш ўзлаштирилган маҳсулотлар импортига нисбатан техник талабларни такомиллаштириш бўйича таклифларни ваколатли органга киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тақдим этиладиган рўйхатдаги тармоқ корхоналари томонидан импорт қилинадиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, хом ашё ва материалларнинг техник регламенти ва техник параметрларига нисбатан белгиланадиган унификацияланган талабларни жорий этади ва тасдиқланган унификацияланган талаблар тармоқ корхоналарининг расмий сайтларида жойлаштиришни ва тизимли равишда янгиланиб борилишини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий маҳсулотлар сифатини ошириш бўйича дастур ва концепциялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларга оид техник талабларни «Ўзстандарт» агентлигининг расмий сайтида жойлаштириб боради ҳамда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришга оид талабларни тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тарғиб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 2020 йил 1 январдан бошлаб хўжалик юритувчи субъектлар томонидан электрон шаклда тўлдирилган ҳисоб-варақ фактуралари асосида хўжалик юритувчи субъектлар кесимида маҳсулотлар (товар ва хизмат) турлари бўйича сотиш ҳажми ва нархи тўғрисидаги маълумотларни тадқиқотлар марказига алоҳида ҳимояланган алоқа канали орқали онлайн тарзда тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ваколатли орган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) статистика, божхона, солиқ ва молия органларининг маълумотлар базалари ва давлат харидлари махсус ахборот портали билан интеграциялашган, маҳаллий корхоналар учун ахборотни корхоналар томонидан керакли шакллар онлайн режимда мустақил тўлдирилиши орқали маълумотлар базасига бепул киритиш, корхоналар, етказиб берувчилар ва давлат органлари ўртасида интерактив ҳамкорлик қилиш, бир неча мезонлар ва кўрсаткичлар бўйича излаш имкониятига эга бўлган, мунтазам янгилаб бориладиган ҳамда қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни қамраб олувчи портални яратади ва доимий равишда янгилаб боради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 та белгидан иборат ТИФ ТН кодлари билан ўзаро боғлиқликда ҳар бир маҳсулот тури бўйича товар бозорининг ҳажми (ишлаб чиқариш, импорт, экспорт ҳажми) тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик ускуналарнинг хусусиятлари, ўзини қоплаш муддати, маҳаллий хом ашё билан таъминланиши, сарфланадиган материаллар ҳисоб-китоби тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси, унинг техник ва нарх кўрсаткичлари, шунингдек, саноат кооперациясини ўрнатиш бўйича таклифларни акс эттирган ҳолда, ушбу корхоналар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида давлат ва корпоратив буюртмачилар, шунингдек стратегик харидорлар эҳтиёжларини қондириш мақсадида келгуси давр учун харид режалари ва режа-графиклар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий корхоналар негизида ишлаб чиқариш тавсия этилаётган истиқболли маҳсулот турлари тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ корхоналари раҳбарларининг маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳамда ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳалар амалга оширилишини тизимли равишда мувофиқлаштириб боради, ушбу зоналарда янги маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш ташаббуси билан чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) маҳаллий маҳсулотлар сифатини ошириш бўйича дастур ва концепциялар ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) маҳаллийлаштириш жараёни иштирокчилари томонидан тақдим этилган маълумотларни чуқур таҳлил қилган ҳолда, республикада ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлиги ва яқин истиқболдаги устувор йўналишлар ҳақидаги маълумотларни ҳисобот ойи якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилиб боради ва маҳаллийлаштириш билан боғлиқ муаммоларни жойига чиққан ҳолда бартараф этиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни ташкил этади, ҳудудларда лойиҳа ташаббускорлари билан учрашиб, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга жалб этиш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тадқиқотлар маркази тақдим этиладиган маълумотлар асосида ички бозорда импорт товарларига бўлган талаб ва таклифни ўрганади, катта ҳажмда импорт қилинаётган айрим турдаги товарлар бозори бўйича тадқиқотлар ўтказади, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, соҳаларда инвестиция лойиҳаларини шакллантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиб, ваколатли органга тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларини харид фаолиятига жалб қилиш мақсадида республика ва ҳудудий саноат маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари иштирокида маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш масалаларига оид семинар, бизнес-анжуман ва кўргазмаларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатади ҳамда муаммо ва унинг ечими бўйича таклифларни ишчи гуруҳ ва ваколатли органга киритиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида» Қонунининг 55-моддасига асосан мазкур Низомга 3-иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ маълумотларни ваколатли органга тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ ва ҳудудий корхоналарда мавжуд хом ашё базаси ва ишлаб чиқариш салоҳиятини инобатга олган ҳолда, аниқ ва мақсадли кўрсаткичлар асосида маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтиришни назарда тутувчи дастурларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар импортига тариф ва нотариф чораларни қўллаш, божхона имтиёзлари, шу жумладан республикада ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган маҳсулотлар импорти учун мавжуд бўлган божхона имтиёзларининг таҳлили асосида уларни мақбуллаштириш бўйича тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар натижадорлиги ва самарадорлигини баҳолаш натижаларига кўра вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва ҳудудлар масъулларини рағбатлантиради ёки уларга нисбатан таъсирчан чораларни қўллайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш бўйича республика миқёсида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Маҳаллийлаштириш дастурларини шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Лойиҳалар маҳаллийлаштириш дастурига уларнинг кўрсаткичлари қуйидаги мезонларга жавоб берган ҳолда киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларнинг республика ҳудудига доимий равишда, катта миқдорда импорт қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати ва мавжуд хом ашё базаси негизида қўшилган қиймат занжирини яратиш имкониятининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ ва ҳудудий корхоналарда мавжуд технологик ускуналарнинг тез ишдан чиқувчи бутловчи буюмлари, эҳтиёт қисмлари ва материалларини ишлаб чиқаришга қаратилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг маҳаллийлаштириш даражаси камида 36 фоиз бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотга ички ва ташқи бозорда етарли даражада талабнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш инфратузилмасининг мавжудлиги, айниқса, бўш бино ва кичик саноат зоналаридаги мавжуд инфратузилмадан фойдаланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик ва кичик корхоналар ўртасида кооперация алоқалари йўлга қўйилганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Лойиҳаларни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш, лойиҳа кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар (ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдори ва маҳаллийлаштириш даражаси, техник параметрлари, лойиҳа номи, корхона номи) киритиш ҳамда истиқболсиз лойиҳалар ўрнига кўрсаткичлари бўйича улардан кам бўлмаган янги лойиҳалар билан тўлдириш маҳаллийлаштириш жараёнининг тегишли иштирокчилари билан келишилган ҳолда ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳалар ташаббускорлари ўз лойиҳалари доирасида истиқболли режа-кўрсаткичларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда муаммоли масалалар юзасидан ваколатли органга таклиф киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Маҳаллийлаштириш даражаси қуйидаги тарзда ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МД = (1-ИМ/МТ)*100%, бунда 0<ИМ<МТ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МД — маҳаллийлаштириш даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИМ — импорт бўладиган хом ашё, материал ва бутловчи қисмларнинг хорижий валютадаги қиймати (божхона тўловларини ҳисобга олган ҳолда) сўмда ифодаланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Импортга олиб келинган хом ашёлар маҳаллий етказиб берувчилардан сотиб олинганда маҳаллий хом ашё сифатида кўрсатилмайди.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор деб топилган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Муддати

I. Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш

1-босқич

Ҳоким ёрдамчиси раҳбарлигида маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича доимий асосда фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳ

Ҳудуд (тармоқ) импорти таркиби ҳамда мавжуд саноат ишлаб чиқариш қувватларини ўрганган ҳолда ички истеъмол бозорида талаб юқори бўлган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, хом ашё ва материалларнинг аниқ рўйхатини шакллантириш.

Ҳар чорак якуни билан

Шакллантирилган рўйхатдаги тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, хом ашё ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаси ташаббускорини аниқлаш.

Ҳар чорак якуни, кейинги ойнинг 8-санасигача

Лойиҳа ташаббускорининг лойиҳа таклифини маҳаллийлаштириш дастури мезони талабларига жавоб беришини таъминлаган ҳолда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиш.

Ҳар чорак якуни, кейинги ойнинг 10-санасигача

2-босқич

Маҳаллийлаштириш лойиҳаларида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш юзасидан қўшимча таклифларни ишлаб чиқиш ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиб бориш.

Ҳар чорак якуни билан

3-босқич

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Ишчи гуруҳнинг (лойиҳа ташаббускори) таклифлари асосида республикада ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш ва Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаш учун киритиш.

Ҳар йилнинг 1 октябрига қадар

II. Маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш жараёнида иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлиги

1-босқич

Ҳоким ёрдамчиси раҳбарлигида маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича доимий асосда фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳ

Маҳаллийлаштириш лойиҳаларини самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини мониторинг қилиш, лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан таклифларни вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларига тақдим этиш.

Ҳар чорак якуни билан

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳалар амалга оширилишини доимий равишда мувофиқлаштириш ва тегишли маълумотларни Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиб бориш.

Ҳар ой якуни билан

Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида саноат кооперациясини ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари билан доимий равишда саноат ярмаркаларини ташкил этиб бориш.

Режа график жадвал асосида

Маҳаллийлаштириш лойиҳалари ижроси юзасидан мониторинг маълумотларни Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиб бориш.

Ҳар 10 кунда

2-босқич

Давлат божхона қўмитаси

Импорт ва экспорт қилинган ҳамда республикада ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган маҳсулотларга ўхшаш (ТИФ ТНнинг подсубпозицияси даражасидаги) товарлар тўғрисидаги маълумотларни Ҳисоб палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ҳамда жойлардаги ҳудудий бошқармалари орқали Ишчи гуруҳларга тақдим этиб бориш.

Импорт товарларга тариф ва нотариф чораларни қўллаш, божхона имтиёзлари, шу жумладан республикада ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган маҳсулотлар импорти учун мавжуд бўлган божхона имтиёзларининг таҳлили асосида уларни мақбуллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориш.

Ҳисобот ойи якуни бўйича кейинги ойнинг
5-санасигача

3-босқич

Давлат статистика қўмитаси

ТИФ ТНнинг подсубпозиция даражасидаги товарлар (ишлар, хизматлар) импорти ва экспорти тўғрисидаги маълумотларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги киритиб бориш.

Ҳар ойнинг 8-санаси

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмлари ҳамда яратилган иш ўринлари тўғрисида вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари кесимида тасдиқланган ҳисобот шаклидаги маълумотларни Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тақдим этиб бориш.

Ҳар ойнинг 8-санасига қадар

Йирик корхоналар, хорижий ва қўшма корхоналар томонидан республикада ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизматлар) номи, ҳажми ва ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар (кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари кесимида ҳисобот йили якуни бўйича кейинги йилнинг 25 майига қадар) Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзстандарт» агентлигига киритиб бориш.

Ҳар чорак якуни билан ва ҳисобот йили якуни кейинги йилнинг 5 майигача

4-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Товарлар (ишлар, хизматлар) импорт ва экспорт ҳажми ва номенклатурасига оид маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда халқаро тажриба, ташқи бозорлар конъюнктурасини тизимли ўрганиш асосида тармоқ ва ҳудудий импортни мақбуллаштириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифларни Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тақдим этиш.

Ҳисобот ойи якуни кейинги ойнинг 10-санасигача

Импорт товарларга тариф ва нотариф чораларни қўллаш, божхона имтиёзлари, шу жумладан республикада ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган маҳсулотлар импорти учун мавжуд бўлган божхона имтиёзларининг таҳлили асосида уларни мақбуллаштириш бўйича тайёрланган таклифларни Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиб бориш.

Ҳар чорак якуни кейинги ойнинг 10-санасигача

Маҳаллий маҳсулотлар сифатини ошириш бўйича дастур ва концепциялар ишлаб чиқишда иштирок этиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларга хорижий инвестицияларни мунтазам равишда жалб этиш чораларини кўриш.

Режа график асосида

Импорт ўрнини босувчи янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишидан бошлаб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда етарли қувватга етганига қадар «инвестициядан кейинги мониторинги»ни амалга ошириш.

Ҳар ойда

5-босқич

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Товарларнинг (ишлар, хизматлар) монополлашганлик, рақобатбардошлик, нарх омиллари, талаб ва таклиф, ўзаро ўрнини босиш даражасини ҳисобга олган ҳолда, ички бозорни тўйинганлик даражасини доимий равишда баҳолаб бориш;

импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ўзлаштиришнинг тўғрисидаги таклифларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиб бориш.

Ҳисобот ойи якуни кейинги ойининг 7-санасигача

6-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Республикада мавжуд бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида улар тўғрисидаги маълумотларни электрон кооперация порталига жойлаштириб бориш.

Ҳисобот ойи якуни бўйича кейинги ойининг
5-санасигача

7-босқич

«Ўзстандарт» агентлиги

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг (ишлар, хизматлар) техник кўрсаткичларини халқаро стандартлар даражасига етказиш, шунингдек, ўзлаштирилган маҳсулотлар импортига нисбатан техник талабларни такомиллаштириш бўйича таклифларни Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиб бориш.

Маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бутловчи буюм, хом ашё ва материалларнинг сифати ҳамда техник параметрларига нисбатан белгиланадиган унификацияланган талаблар жорий этилишини, тармоқ корхоналарининг расмий сайтларида жойлаштирилишини ва тизимли равишда янгиланиб борилишини ташкил этиш.

Ҳар чорак якуни, кейинги ойнинг 10-санасигача

8-босқич

Давлат солиқ қўмитаси

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан электрон шаклда тўлдирилган ҳисобварақ фактуралар асосида хўжалик юритувчи субъектлар кесимида маҳсулотлар (товар ва хизмат) турлари бўйича сотиш ҳажми ва нархи тўғрисидаги маълумотларни Тадқиқотлар марказига алоҳида ҳимояланган алоқа канали орқали онлайн тарзда тақдим этиб бориш.

Ҳар ой якуни, кейинги ойнинг
5-санасигача

9-босқич

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Статистика, божхона, солиқ ва молия органларининг маълумотлар базалари ва давлат харидлари махсус ахборот портали билан интеграциялашган, бир неча мезонлар ва кўрсаткичлар бўйича излаш имкониятига эга бўлган электрон кооперация порталини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш.

Ҳар чорак якуни билан

Маҳаллийлаштириш жараёни иштирокчилари тўғрисида маълумотларни, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлиги ва яқин истиқболдаги устувор йўналишлар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориш.

Ҳар ой якуни, кейинги ойнинг
15-санасигача

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни тизимли мониторинг қилиб бориш ва мавжуд муаммоларни жойига чиққан ҳолда бартараф этиш чораларини кўриш.

Ҳар ой якуни билан

10-босқич

Тадқиқотлар маркази

Ички бозорда импорт товарларга бўлган талаб ва таклифни ўрганиш, катта ҳажмда импорт қилинаётган айрим турдаги товарлар бозори бўйича тадқиқотлар ўтказиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, соҳаларда инвестиция лойиҳаларини шакллантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиб, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тақдим этиб бориш.

Ҳар чорак якуни билан

11-босқич

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

Республика ва ҳудудий саноат маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилишини ташкил этиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокида маҳаллийлаштириш ва саноат кооперация алоқаларини кенгайтириш масалаларига оид семинар, бизнес-анжуман ва кўргазмаларни ташкил этиш.

Режа график асосида

12-босқич

Марказий банки

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
55-моддасига асосан маълумотларни Тадқиқотлар марказига тақдим этиб бориш.

Ҳар ойнинг 5-санасигача

13-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Товарлар импортига тариф ва нотариф чораларни қўллаш, божхона имтиёзлари, шу жумладан республикада ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган маҳсулотлар импорти учун мавжуд бўлган божхона имтиёзларининг таҳлили асосида уларни мақбуллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб бориш;

республикада ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар натижадорлиги ва самарадорлиги баҳолаш натижаларига кўра вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва масъулларини рағбатлантириш ёки уларга нисбатан таъсирчан чораларни кўриш.

Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг

15-санасигача

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар бозорлари кўрсаткичлари, республикада ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинган маҳсулот (товарлар ва хизматлар) номенклатураси ва турлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Банкнинг номи

Ҳудуднинг номи

Товарнинг (хизмат) номи

Товарнинг ТИФ ТН коди
(10 талик)

Товар ўлчов бирлиги

Товар миқдори

Экспорт қилаётган давлат номи

Харид қилинган чет эл валютаси номи

Харид қилинган чет эл валютаси миқдори

Чет эл валютасини сўмда сотиб олиш курси

Валюта курси бўйича сўмдаги харидларнинг умумий миқдори

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2019 й., 09/19/1009/4168-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон; 21.07.2022 й., 09/22/392/0653-сон)