17.12.2019 йилдаги 1007-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.12.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика иқтисодиёт тармоқлари учун архитектура ва шаҳарсозлик, қурилиш, муқобил энергия, туризм ва бизнес соҳаларида халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш, олий таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини янада кучайтириш, хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ҳамда Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Global education school» нодавлат таълим муассасаси ҳамда «YUKET LLC» масъулияти чекланган жамияти (Корея Республикаси) (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳамкорлигида ташкил этилган «Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган лицензия асосида 2018 йилнинг сентябрь ойидан бошлаганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Муассислар томонидан Институтнинг асосий вазифалари этиб:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат бозорининг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларига, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, архитектура ва шаҳарсозлик, қурилиш, муқобил энергия, туризм ва бизнес соҳаларида ҳамда талаб юқори бўлган бошқа йўналишлар бўйича олий малакали кадрлар тайёрлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлашда архитектура ва шаҳарсозлик, қурилиш, муқобил энергия, туризм ва бизнес соҳалари бўйича фаолият олиб бораётган ташкилотларда талабалар амалиётини мунтазам ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда хорижий тажрибани, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ўқув жараёнига малакали хорижий, хорижда таҳсил олган ва малака оширган маҳаллий мутахассисларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий изланишларга эҳтиёжни инобатга олган ҳолда архитектура ва шаҳарсозлик, қурилиш, муқобил энергия, туризм ва бизнес соҳаларида ҳамда талаб юқори бўлган бошқа йўналишлар бўйича инновацион ва илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бориш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архитектура ва шаҳарсозлик, қурилиш, муқобил энергия, туризм ва бизнес соҳаларида илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, интеграцияни кучайтириб бориш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт ректори муассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг тузилмаси муассислар томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт таълим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Ёджу технология институтининг (Корея Республикаси) ўқув режалари ва дастурлари асосида ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтга талабалар қабули умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга абитуриентлар ўртасида кириш имтиҳонларини Ёджу технология институти (Корея Республикаси) томонидан (ёки иштирокида) ўтказиш орқали амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриентларни қабул қилиш параметрлари ва тартиби, битирувчиларнинг якуний аттестацияси тартиби ва шартлари Институт томонидан Ёджу технология институти (Корея Республикаси) билан келишилган ҳолда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтда ўқиш тўлов-контракт асосида, кундузги, сиртқи ва кечки шаклда амалга оширилади, талабалар ўқиши учун тўлов-контракт маблағлари миқдори муассислар томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Муассиснинг ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул (Институт гранти асосида) 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш мажбуриятларни ўз зиммасига олиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, Институтнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уни ўқув ва лаборатория жиҳозлари, мебель, компьютер техникаси, ўқув ва услубий адабиётлар, шунингдек, бошқа моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт муассислари маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ташкилотларининг грантлари, шунингдек, хорижий ҳамкорларнинг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Институтга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ёджу технология институти (Корея Республикаси) билан келишилган ҳолда, меҳнат бозори талаблари ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларидан келиб чиқиб, келгусида янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Институт буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Институт буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун давлат божи ундирилмасдан, белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 17 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1007-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2019 й., 09/19/1007/4166-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)