14.12.2019 йилдаги 999-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 14.12.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш учун мўлжалланган металл прокатининг сифати ва хавфсизлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли объектлар қурилишида сифатли ва хавфсиз металл прокатини қўллаш, қурилиш объектлари қулашининг олдини олиш, шунингдек, уларнинг қурилаётган бино ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги кўрсаткичларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат саноат хавфсизлиги қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлигининг аввал фойдаланилган, божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарилгани уч йилдан ошган индукцион печлар ва камераларнинг (ТИФ ТН коди 8514 20 1000) 2020 йил 1 мартдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишини тақиқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кириладиган индукцион печлар ва камераларнинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш учун божхона расмийлаштирувида ишлаб чиқарувчи заводнинг ускуна ишлаб чиқарилган сана тўғрисидаги тегишли маълумотни ўз ичига олган техник паспорти тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтилиши учун импорт қилувчилар жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кириладиган технологик жиҳозлар бўйича қонунчиликда назарда тутилган божхона тўловлари имтиёзларининг 2020 йил 1 январдан бошлаб қора металлар прокатини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган индукцион печлар ва камераларга нисбатан амал қилиши бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қурилиш учун мўлжалланган металл прокати ишлаб чиқарадиган корхоналар фаолиятини ҳудудлар кесимида ўрганиш бўйича ташкилотларнинг бириктирилган масъул мансабдор шахслари раҳбарлигидаги идоралараро ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда идоралараро ишчи гуруҳлар деб аталади) 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш учун мўлжалланган металл прокати ишлаб чиқарадиган корхоналар фаолиятини ўрганиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳларнинг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Идоралараро ишчи гуруҳлар 2020 йил 15 январга қадар жойларга чиққан ҳолда, қурилиш учун мўлжалланган металл прокатини (кейинги ўринларда металл прокати деб аталади) ишлаб чиқарадиган корхоналар фаолиятини улар томонидан металл прокатининг сифати ва хавфсизлигига оид белгиланган стандартларга амал қилиш ҳолатини ўргансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги металл прокатини ишлаб чиқарадиган корхоналар фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
металл прокатининг сифати ва хавфсизлигига оид белгиланган стандартларга амал қилмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, улар томонидан металл прокатини ишлаб чиқариш, сотиш ва қўллашга йўл қўймаслик бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоралараро ишчи гуруҳлар, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 февралга қадар металл прокатини ишлаб чиқариш, сотиш, унинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш соҳасини янада тартибга солиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзстандарт» агентлиги тегишлилиги бўйича металл прокатини мажбурий сертификатлаштириш тўғрисидаги қонунчилик талабларига қатъий амал қилиниши, металл маҳсулотларига оид техник регламентлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланмасдан металл прокати эркин муомалага чиқарилишининг олдини олиш ва йўл қўймаслик чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиладиган металл прокатининг сифати тўғрисида ҳужжатларнинг мавжудлиги ва ишончлилигини ҳамда металл маҳсулотларига оид техник регламентлар талаблари, шунингдек, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини мажбурий текшириш тартиботларига риоя этилишини назорат қилиш механизмини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда қурилишда металл прокатининг қўлланилиши юзасидан тегишли назоратни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзстандарт» агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш вазирлиги, «Ўзқурилишматериаллари» АЖ билан биргаликда 2020 йил 1 февралга қадар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида амалдаги норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқсин, шунингдек, қурилиш материаллари, металл прокатининг металл маҳсулотларига оид техник регламентларга мувофиқлигини баҳолашда сертификатлаштириш органлари томонидан қонунчиликнинг барча талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни таъминласин ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 1 мартга қадар металл прокатининг сифати ва хавфсизлиги бўйича назоратни амалга оширадиган синов лабораторияларини модернизациялаш чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон ва Қашқадарё вилоятларидаги синов лабораторияларини модернизациялаш, шунингдек, Тошкент шаҳрида синов лабораториясининг янги корпуси қурилиши ва уни замонавий жиҳозлар ва бошқа моддий-техник воситалар билан жиҳозлаш тадбирлари «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ва «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси икки ҳафта муддатда ишлаб чиқариш қуввати, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг номенклатураси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ва йиллик асосда янгиланиб бориладиган металл прокатини ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг рўйхатини шакллантирсин ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 14 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
999-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 декабрдаги 999-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш учун мўлжалланган металл прокати ишлаб чиқарадиган корхоналар фаолиятини ҳудудлар кесимида ўрганиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳларнинг бириктирилган раҳбарлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Идоралараро ишчи гуруҳларнин бириктирилган раҳбарлари Ф.И.О. ва лавозими

Ҳудудлар

1.

Э.Б. Искандаров — Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири ўринбосари

Қорақалпоғистон Республикаси

2.

Ш.С. Хидоятов — Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

Андижон вилояти

3.

Б.А. Ураков — Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири ўринбосари

Бухоро вилояти

4.

И.Э. Ташкентбаев — Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари

Жиззах вилояти

5.

Б.В. Гулямов — Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Қашқадарё вилояти

6.

Б.Х. Умматов — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари

Навоий вилояти

7.

Ж.Ю. Каттаходжаев — «Ўзстандарт» агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари

Наманган вилояти

8.

Н.Ш. Шарипов — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши қўмитаси раиси

Самарқанд вилояти

9.

Д.Н. Саттаров — «Ўзстандарт» агентлиги Бош директори

Сирдарё вилояти

10.

У.Д. Каримов — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари

Сурхондарё вилояти

11.

М.О. Салиев — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари

Тошкент вилояти

12.

Ж.Н. Шукуров — «Ўзстандарт» агентлиги Бош директори ўринбосари

Фарғона вилояти

13.

Ш.Р. Хашимов — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири ўринбосари

Хоразм вилояти

14.

Д.Ф. Рахимов — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи

Тошкент шаҳри

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 декабрдаги 999-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш учун мўлжалланган металл прокати ишлаб чиқарадиган корхоналар фаолиятини ўрганиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва комунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қурилиш соҳасида назорат ҳудудий инспекциялари бошлиқлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги инспекторлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси ҳудудий бўлимлари раҳбарлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратининг ҳудудларда фаолият олиб борувчи ходимлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бошлиқлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 09/19/999/4157-сон; 18.02.2020 й., 09/20/89/0179-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)