ИЛОВА
ИЛОВА
|
Босқичлар |
|
Субъектлар |
|
Тадбирлар |
|
Муддатлар |
|
1-босқич |
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси |
Келгуси йил давомида ўрмон фонди участкаларини ижарага беришни ташкил этиш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) Ҳайъатининг қарори қабул қилинади. Ҳайъат қарорида: келгуси йил давомида ўрмон фонди участкаларини ижарага беришни ташкил этиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) таркиби; келгуси йил давомида ижарага бериш учун кимошди савдоларига қўйиладиган ўрмон фонди участкалари майдонларининг прогноз кўрсаткичлари; келгуси йил давомида ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган (ўрмон билан қопланмаган) ерларида янгидан ўрмон барпо этиш учун Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағларнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланади. |
Ҳар йили декабрь ойида | |||
|
2-босқич |
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий органлари |
Ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тўғрисидаги таклифлар ўрмондан доимий фойдаланувчилар томонидан Қўмитага электрон шаклда, унинг ҳудудий органлари орқали тақдим этилади. |
Бир ой муддатда | |||
|
3-босқич |
Комиссия |
Комиссия заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта тақдим этилган таклифларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилади. Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади. |
Ҳар чоракда | |||
|
4-босқич |
Комиссия |
Комиссия қарорига асосан, қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Қўмитанинг веб-сайтида, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ўрмон хўжалиги органларининг биноларида эълон осиб қўйилади. |
5 кун муддатда | |||
|
5-босқич |
Комиссия |
Ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш бўйича кимошди савдолари (кейинги ўринларда кимошди савдолари деб аталади) Қўмитанинг расмий веб-сайтига тегишли эълон жойлаштирилган кундан бошлаб камида ўттиз календарь кундан кейин Комиссия томонидан ўтказилади. |
Камида 30 календарь кунидан кейин | |||
|
6-босқич |
Комиссия |
Кимошди савдоларида иштирок этиш тўғрисидаги талабномалар Комиссия томонидан уларнинг келиб тушиш кетма-кетлиги бўйича рўйхатга олинади. Эълонда кўрсатилган якуний муддат тугагандан кейин келиб тушган талабномалар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди. |
Камида 30 календарь кун ичида | |||
|
7-босқич |
Комиссия |
Талабномаларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома кимошди савдолари ўтказилган кунда Комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва унинг раиси томонидан тасдиқланади. |
Кимошди савдолари ўтган кунида | |||
|
8-босқич |
Ижарага берувчи |
Ижарага бериладиган давлат ўрмон фонди участкасини ижарага олиш тўғрисидаги ҳужжатларни Комиссияга тақдим этади. |
2 кун муддатда | |||
|
9-босқич |
Комиссия |
Ижарага берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва натижалари бўйича хулоса қабул қилади. Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва барча ҳужжатлар нусхаси ижарага берувчиларга юборилади. |
5 кун муддатда | |||
|
10-босқич |
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ваколат берилган ҳолларда — Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари |
Ижарага берувчи Комиссия томонидан ижобий хулоса берилган талабгор билан ижара шартномасини расмийлаштиради. 5 гектаргача ўлчамда ижарага берилаётган ўрмон фонди участкаси талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ваколат берилган ҳолларда — Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари томонидан расмийлаштирилади. |
3 кун муддатда |