Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Махкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 727-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 208-модда) қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги «Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими» сўзлари «Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тергов фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими» сўзлари билан ҳамда «транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари хузуридаги тергов бўлимлари (бўлинмалари, гурухлари)» сўзлари «транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари) тергов бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 декабрь,
990-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 09/19/990/4148-сон)