Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ БОШ БОЖХОНА БОШҚАРМАСИ ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШНИНГ БАЪЗИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 апрелдаги 296-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2018 йил 18 октябрдаги ЎРҚ-502-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 ноябрдаги ПҚ-3995-сон қарори)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Божхона хизмати ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг божхона хизмати ходимларига Бош божхона бошқармаси тизимининг оддий ва бошлиқлар таркибига кирувчи барча тоифадаги шахсларни пул таъминоти, пул мукофотидан даромад солиғи, бўйдоқлар солиғи тўлашдан, ёлғиз ва кичик оилали фуқаролардан олинадиган солиқ тўлашдан, хизмат вазифасини бажариш муносабати билан улар оладиган бошқа тўловлардан солиқ тўлашдан озод қилиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 16 ноябрдаги 294-сон қарори 3-бандининг амал қилиши жорий этилсин.
2.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифни белгиланган тартибда тақдим этсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 4 июль,
253-сон