24.06.1992 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйида Олий Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг мақсад ва принципларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Кенгаши Хельсинки Якунловчи акти ҳамда Европа ва Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик қилиш бўйича асосий ҳужжатларга содиқликларини тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатлар ўртасидаги муносабатларда халқаро ҳуқуқнинг устуворлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг давлатлараро алоқаларини бир-бирини тушуниш, адолат ва тенглик асосида қуришга қатъийлик билан киришиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа ва Осиёда тинчлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро фойдали ҳамкорлик муносабатларининг мавжуд асрий тарихий илдизларини мустаҳкамлаш Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларининг туб манфаатларига жавоб беради деб ҳисоблаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу шартномани тузишга қарор қилдилар ва қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларда ва халқаро фаолиятда суверен, тенг ҳуқуқли, дўст давлатлар сифатида иштирок этадилар ва ўз муносабатларини мустақиллик, давлат суверенитетини ҳурмат қилиш, тенг ҳуқуқлилик ва бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик принциплари асосида ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини, ҳозирги мавжуд чегаралари бузилмаслигини эътироф этадилар ва ҳурмат қиладилар, бу чегараларга бирон-бир тажовуз бўлишига йўл қўймайдилар. Давлат чегаралари режимини ўрнатиш ва ўзгартириш ўзаро келишувлар асосида амалга ошади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар ўз ҳудудларида иккала давлат мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига қарши қаратилган ташкилотлар, гуруҳлар тузилиши ва фаолият кўрсатишини, шунингдек айрим шахсларнинг шу ниятдаги хатти-ҳаракатини тақиқлайди ва уларнинг олдини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, халқларнинг хавфсизлигини таъминлашга, шунингдек икки томонлама сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, маданий, инсонпарварлик ва экологик ҳамкорликни кенгайтиришга ҳамда чуқурлаштиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўз фуқароларига, уларнинг миллий ёки бошқа фарқларидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликни кафолатлайди. Шунингдек ҳар бир Томон бошқа Томон ҳудудида яшаётган фуқароларга, уларнинг миллатидан, диний эътиқодидан ёки бошқа фарқларидан қатъи назар, инсон ҳуқуқлари ҳақида умум эътироф этган халқаро меъёрларга мувофиқ фуқаролик, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқларини ҳамда эркинликларини кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашга кўмаклашадилар, асрий анъаналарга биноан уларнинг маданият, адабиёт, санъат соҳасидаги алоқаларини кенгайтиришга ва теранлаштиришга, туризм ва спортни ривожлантиришга ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар бутун маданий-тарихий меросдан, архивлардан, ахборот ва илмий-техника маълумот банклари ва фондлардан бемалол баҳраманд бўлиш ва эркин фойдаланишни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар вилоятлар, шаҳарлар, туманлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг тўғридан-тўғри ҳар томонлама алоқаларини ривожлантириш тадбирларини кўрадилар, ўз мамлакатлари фуқаролари ўртасидаги алоқаларни рағбатлантирадилар ва ҳар томонлама ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ташқи сиёсат соҳасида, халқаро ташкилотлар фаолиятида ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаракат қиладилар; халқаро назорат остида қуролсизланиш жараёнига ёрдам берадилар, ташқи иқтисодий фаолиятларини мувофиқлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро фойдали икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берадилар. Европа-Осиё иқтисодий маконини шакллантиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу мақсадда Олий Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларига энг кўп қулайликлар келтирувчи муҳит яратадилар; шунингдек, ҳамма даражаларда ўзаро фойдали бевосита иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантиришни рағбатлантирадилар, тўғридан-тўғри инвестициялар, қўшма корхоналарни ривожлантириш учун шароит вужудга келтирадилар; шунингдек, ўзаро сармоя қўйишни рағбатлантирадилар ва ҳимоялайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирига молларни етказиб бериш ва хизматлар, тўловлар, баҳолар, қимматбаҳо қоғозлар ҳаракати, шунингдек жаҳон баҳоси бўйича ўзаро ҳисоб-китоб юритишга ўтиш муддатлари ҳақида ҳукуматлараро битим тузадилар, баҳо, божхона сиёсатини мувофиқлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Томонга унинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган иқтисодий қарорлар қабул қилиш ҳақида олдиндан ахборот беради ва бошқа Томон иқтисодий аҳволини издан чиқарадиган бир томонлама тадбирларни амалга оширишдан воз кечадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро фойдали асосда савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада тараққий эттириш истагини ифода этиб бу масалада ҳукуматлараро битим тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Олий Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Олий Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган давлат мулки, юридик шахслар ва фуқаролар мулкининг ҳуқуқий ҳолати мулк жойлашган Томоннинг қонунлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ўз ҳудудида бошқа Томоннинг мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар энергетика, информатика ва барча турдаги алоқа, шу жумладан, йўлдошлар орқали алоқа ва телекоммуникациялар соҳасида ҳамкорликни амалга оширадилар, бу соҳаларда қарор топган комплекслар ва ягона тизимларни сақлаб қолишга, ривожлантиришга ва улардан оқилона фойдаланишга ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар экологик хавфсизликни таъминлашга алоҳида аҳамият берадилар, бундан икки томонлама ва кўп томонлама шартномаларга мувофиқ ҳаракат қиладилар. Томонлар атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши зарур чораларни кўрадилар, табиатдан оқилона фойдаланиш йўлларини белгилайдилар. Улар ҳамкорликда махсус табиатни муҳофаза қилиш дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар Орол денгизи ва Оролбўйи районларидаги экологик фалокатнинг кенг миқёсдалигини англаб, Орол экологик тизимини қайта тиклаш ишидаги куч-ғайратларини бирлаштирадилар ва мувофиқлаштириб борадилар, бу соҳадаги халқаро ва айниқса минтақавий дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда ҳамжиҳатлик кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири экологик ҳалокат ва аҳолининг ҳаётига хавф туғдирадиган табиий офатлар туфайли вужудга келган вазиятларда бошқа Томонга ёрдам кўрсатиш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар транспорт соҳасида иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантирадилар ва чуқурлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Томоннинг транспорт операцияларини уларнинг ҳудудларида жойлашган денгиз, дарё ва ҳаво портлари, темирйўл ва автомобиль шохобчалари ҳамда трубопроводлар орқали таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар трансосиё темирйўл магистралини шакллантиришда Томонларнинг иқтисодий имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек транзит юкларни ташиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш зарур эканлигини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ҳар бири ўз ҳудудларида ўзаро ҳамкорлик принципида бошқа Томон йўловчилари ва юкларини тўсиқсиз ва бож тўловларисиз ўтказишни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар фан ва техника, фундаментал тадқиқотларни амалга оширишда, устувор қўшма дастурлар ва ишланмаларни, шу жумладан, космик тадқиқотларни амалга оширишда ҳамкорликни ривожлантирадилар; алоҳида битимлар асосида қўшма илмий-ишлаб чиқариш жамоаларини тузишга ва уларнинг фаолият кўрсатишига ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар, юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш соҳасида ҳамжиҳатликда ишлайдилар, олимлар, стажёрлар ва талабалар алмашишни рағбатлантирадилар. Томонлар маълумот, илмий даражалар ва унвонлар тўғрисидаги дипломларни ўзаро эътироф этадилар.

15-модда

Ўзбекистон ёшларини Қозоғистон ўқув юртларига, Қозоғистон ёшларини Ўзбекистон ўқув юртларига қабул қилиш масалалари алоҳида битимлар билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар аҳоли саломатлигини сақлаш, тиббиёт фани ва амалиётини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини кенгайтириш, дори-дармонлар етказиб бериш, тиббиёт техникаси буюмлари ва болалар озиқ-овқати билан таъминлаш борасида биргаликда ҳаракат қилиш зарур деб ҳисоблайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар бир Томоннинг нодир ва ихтисослашган тиббий муассасаларидан иккинчи Томон аҳолисининг даволаниши ва маслаҳат олишига очиқ бўлиши ва бемалол фойдаланиши учун имкон яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар бир Томон фуқароларининг иккинчи Томон ҳудудида пенсия таъминоти масалаларини фуқароларнинг пенсия олиш ҳуқуқини ўзаро эътироф этган ҳолда махсус битимларга биноан ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар биргаликда, келишилган мудофаа сиёсати юргизиш, давлат чегараларини ҳимоя қилишда ўзаро ҳамкорлик қилишни таъминлаш, минтақада тинчлик ва хавфсизликни сақлаб қолиш бўйича ҳамкорлик қилиш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар. Олий Аҳдлашувчи Томонлар давлатлараро муносабатларда куч ишлатишни қўлламаслик ёки куч ишлатиш билан таҳдид қилмаслик, иккинчи Томонга қарши қаратилган иттифоқларга кирмаслик, Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири учун пайдо бўлган хавфни бартараф этиш бўйича ўз нуқтаи назарларини ва чора-тадбирлар кўришни мувофиқлаштириш мақсадида халқаро хавфсизликнинг барча масалалари юзасидан дарҳол маслаҳатлар ўтказиш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг бирига қарши тажовуз қилинганда бошқа Аҳдлашувчи Томон унга зарур бўлган ёрдам, шу жумладан, ҳарбий ёрдам ҳам беради. Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ўз ҳудуди, коммуникация тизими ва бошқа инфраструктурасидан учинчи давлатларнинг бошқа Томонга қарши тажовуз тайёрлаш ёки тажовуз қилиш, зўравонлик ҳаракатлари ўтказиш мақсадида фойдаланишига йўл қўймаслик мажбуриятини олади. Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ўзаро хавфсизлик тўғрисида шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар республикалар қуролли кучларининг қарор топиши, ҳарбий саноатни ривожлантириш ва унинг конверсияси, ҳарбий соҳада технологияларни, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини айирбошлаш бўйича ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар умум эътироф этган халқаро ҳуқуқ нормалари асосида миграция жараёнларини тартибга солишнинг ўзаро келишилган тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарур деб ҳисоблайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳуқуқий ҳамкорликни амалга оширадилар, ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қўллаш соҳасидаги маълумотларни доимий равишда айирбошлайдилар, халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишга иштирок этишда кучларни бирлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар жиноий, фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича бир-бирига ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар уюшган жиноятчиликка, терроризмга, шунингдек наркотик моддалар, қуроллардан қонунсиз фойдаланишга, контрабандага қарши курашда ҳамкорликни кенгайтирадилар ва чуқурлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг чинакам дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш, шунингдек халқаро ҳаёт ва икки томонлама муносабатларнинг муҳим муаммолари, ўзаро манфаатли бошқа масалалар бўйича фикр алмашиш мақсадида парламентларнинг аъзолари, бошқа давлат органлари вакиллари ўртасида мунтазам учрашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома учинчи давлатларга қарши қаратилмаган ва Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг улар иштирокчиси бўлган бошқа халқаро Шартномалардан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Шартномани самарали татбиқ этиш учун зарур бўлган битимлар ва протоколларни имзолайдилар. Шартноманинг моддаларини талқин қилиш ва бажаришда баҳслар пайдо бўлган тақдирда, Томонлар уларни маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири маслаҳатлашувлар доирасида мазкур Шартноманинг ёки унинг алоҳида моддаларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида музокаралар олиб бориш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқини ўзларида сақлаб қоладилар. Мазкур Шартноманинг қоидалари Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ тўлдирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома ратификация қилиниши керак ва у ратификация ёрлиқлари айирбошланган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома ўн йил муддатга тузилди. Агар Олий Аҳдлашувчи Томонлардан бири Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг иккинчисига ёзма хабар бериш йўли билан Шартномани бекор қилиш истаги тўғрисида ўн йиллик муддат тамом бўлишидан олти ой олдин маълум қилмаса, унинг амал қилиши кейинги ўн йиллик даврга ўз-ўзидан узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома 1992 йил 24 июнда Туркистон шаҳрида икки нусхада, ҳар бир нусхаси ўзбек ва қозоқ тилларида тузилди, ҳар иккала матн бир хил кучга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томонда ушбу Шартнома нусхаси билан бирга рус тилига таржима қилинган расмий матн қолдирилади.

(имзолар)