Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг
буйруғи
Қимматли қоғозлар муомаласининг махсус тартибини ўрнатиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 5 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3199]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августади 650-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра, қимматли қоғозларнинг муомаласи, давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно, фақатгина уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жойлаштириш тугаганидан сўнг йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур буйруқ кучга киргунга қадар чиқарилган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларга мазкур буйруқ татбиқ этилмайди.
3. Қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчилари икки ҳафта муддатда ўзларининг ички ҳужжатларини ушбу буйруққа мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 ноябрь,
2019-61-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2019 й., 10/19/3199/4110-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)