28.11.2019 йилдаги 959-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқарувида илғор давлат менежменти ва «ақлли» бошқарув принципларини босқичма-босқич жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади), Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Корея Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари ва Россия Федерацияси давлат бошқаруви соҳасидаги илғор тажрибаси асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари учун профессионал бошқарувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида масофавий таълим технологияларини ўз ичига олган давлат бошқарувида менежмент ва «ақлли» бошқарув принципларини босқичма-босқич жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари учун профессионал бошқарувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида масофавий таълим технологияларини жорий қилиш орқали «Бошқарув кадрлари портали»ни (кейинги ўринларда Портал деб аталади) яратиш ва уни 2020 йил 1 мартга қадар ишга тушириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Порталнинг техник ҳужжатларини «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКдан белгиланган тартибда комплекс экспертизадан ўтказиш таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Порталнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портал фойдаланувчиларининг ягона электрон базасини шакллантириш ва янгилаб бориш, шунингдек уларнинг касбий ва шахсий ўсишига кўмаклашувчи масофавий таълим технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари учун профессионал бошқарувчиларни масофавий ўқитиш орқали уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портал фойдаланувчилари билим, кўникма ва компетенциялари, шунингдек уларнинг фаолияти натижаларига доимий равишда баҳо бериб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портал фойдаланувчиларига замонавий билимларни, ахборотларни доимий ва тизимли равишда етказиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Портални ишлаб чиқиш ва ишга тушириш билан боғлиқ ташкилий-техник чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун масъул ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Портал ва унинг мобил иловасини яратиш ҳамда хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ барча харажатлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Академия Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент вилояти Бўка тумани ва Ангрен шаҳрида тажриба-синов тариқасида раҳбар кадрлар фаолияти самарадорлигига доимий равишда баҳо бериб бориш тизимини жорий этсин ва ушбу тизимни 2020 йил 1 августга кадар амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 1 сентябрга кадар тажриба-синов якунлари бўйича уни кейинчалик бутун республика ҳудудида жорий этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2020 йил 1 февралга қадар давлат органларининг «Халққа — кўмакчи, тадбиркорларга — бизнес ҳамкор» сифатида фаолият кўрсатишини кенгайтириш мақсадида махсус электрон платформани яратиш ва ишга туширишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Академия икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини бевосита фуқаролар билан ишлашга ихтисослаштириш ва давлат органларининг «Халққа — кўмакчи, тадбиркорларга — бизнес ҳамкор» сифатида фаолият кўрсатишига хизмат қилувчи қисқа муддатли ўқув курсларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув дастурларига илғор давлат менежменти, шу жумладан стратегик менежмент, риск менежменти ҳамда «ақлли» бошқарув принципларининг замонавий усулларини ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 28 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
959-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/959/4085-сон)