27.11.2019 йилдаги 953-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И. Романовский номидаги Математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4387-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва техника соҳасида Давлат мукофоти беришга номзодлар бўйича тавсияномаларни қабул қилиш ва таклифлар тайёрлаш регламенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида» 2006 йил 25 июлдаги ПФ-3781-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2006 йил 8 августдаги 168-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 31-32-сон, 322-модда) 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 27 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
953-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 ноябрдаги 953-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси

2.

А.А. Абдувахитов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Кенгаш раисининг ўринбосари

3.

Б.С. Юлдашев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти, академик, фан ва техника соҳасида давлат мукофотлари масалалари бўйича Кенгаш раисининг ўринбосари

4.

И.Ю. Абдураҳмонов

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири, академик

5.

И.У. Маджидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

6.

А.Р. Марахимов

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори

7.

С.М. Турабджанов

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори

8.

У.П. Умурзаков

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори

9.

Ш.А. Аюпов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти директори, академик

10.

Т.У. Арипова

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институти директори, академик

11.

Р.Д. Қурбонов

«Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази» АЖ директори, академик

12.

С.Ш. Рашидова

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти директори, академик

13.

К.Ш. Тожибоев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти директори, академик

14.

Б.М. Беглов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти бош илмий ходими, академик

15.

К.Р. Аллаев

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети профессори, академик

16.

М. Мирсаидов

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти кафедра мудири, академик

17.

Р.И. Холмурадов

Самарқанд давлат университети ректори

18.

Б.А. Сулаймонов

Тошкент давлат аграр университети ректори, академик

19.

А.М. Реймов

Қорақалпоқ давлат университети ректори

20.

Ш.Ш. Сагдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти директори

21.

А.С. Сагдуллаев

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори, академик

22.

А.С. Тўраев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директори ўринбосари, академик

23.

Қ.С. Санақулов

«Навоий КМК» ДК бош директори

24.

А.Х. Хурсанов

«Олмалиқ КМК» АЖ бош директори

25.

Т.Т. Азаматов

«Ўзметкомбинат» АЖ бош директори в.б.

26.

О.Ш. Темиров

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси

27.

Ў.Ў. Аблакулов

«Artel Engineering and Management» МЧЖ илмий-тадқиқот ривожлантириш маркази директори

28.

Ғ.А. Муратов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош консультанти

29.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ўринбосари, Кенгаш котиби

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 ноябрдаги 953-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва ваколатларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кенгаш фан, технологиялар ва олий таълимни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, илмий ва таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган фан, технологияларни ривожлантириш ва олий таълимни такомиллаштириш бўйича маслаҳат органи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кенгаш ўз фаолиятини давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ижроси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар учун бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш, шу жумладан, фан ва таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни мувофиқлаштириш, фан ва технологиялар соҳасини жадал ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилиши натижадорлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техник сиёсат стратегияси, илмий-инновацион инфратузилмани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини шакллантириш ва тасдиқлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техник лойиҳаларнинг давлат мақсадли дастурларини тасдиқлаш ва уларнинг амалга оширилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йилги илмий-тадқиқот ишлари дастурларини, шунингдек, илмий-тадқиқот фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан тўғридан-тўғри молиялаштириш ҳисобига амалга ошириладиган илмий-тадқиқот муассасаларининг мақсадли индикаторларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича миллий лабораториялар тизимини шакллантириш, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан тўлдириш ва бутловчи ҳамда сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан ва технологиялар соҳасида мамлакат илм-фанини жаҳон ютуқлари билан уйғунлаштириш, илмий салоҳият ва инновацион ривожланишни рейтинг баҳолашда мамлакат имижини, шу жумладан илмий ишланмаларни фаол тижоратлаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш орқали ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот, таълим ва лойиҳа-конструкторлик муассасалари, шунингдек, саноат корхоналари ва тижорат тузилмалари томонидан фойдаланиш мақсадида энг янги илмий-техник ишланмалар тўғрисидаги илғор хорижий тажрибани излаш, умумлаштириш, таҳлил қилишнинг давлат ахборот-таҳлил тизимини яратиш, Ўзбекистонни ривожлантириш учун илмий-техник салоҳиятнинг замонавий ахборот-ресурс базасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳим давлат аҳамиятига эга бўлган ҳамда фан ва инновацион ривожланиш соҳасини ислоҳ қилиш давомида юзага келадиган долзарб масалалар ҳамда муаммоларни муҳокама қилиш, шу жумладан, оммавий муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан ва техника соҳасида Давлат мукофотини бериш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ҳамда таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фан ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш, шу жумладан, фан ва таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни мувофиқлаштириш, фан ва технологиялар соҳасини жадал ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилиши натижадорлигини таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишга қаратилган ягона давлат илмий-техник сиёсатини амалга оширишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва маҳсулотларнинг тажриба партияларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ тадқиқотларни молиялаштириш орқали миллий иқтисодиётнинг устувор тармоқларидаги иштирокини янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан ва технологияларнинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини кўпайтириш мақсадида фан ва олий таълимни янада ривожлантириш бўйича илмий-техник салоҳиятдан оқилона ва самарали фойдаланишга қаратилган давлат дастурларини амалга ошириш масалаларини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларининг илмий-инновацион фаолияти натижадорлиги ва самарадорлигини кучайтириш масалаларини муҳокама қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитларни яратади, мамлакат миллий иқтисодиёти учун муҳим бўлган илмий-техник янгиликларнинг кенг ёйилиши ва жорий этилишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларига эга бўлган хўжалик бирлашмаларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) илмий-техник сиёсат стратегияси, илмий-инновацион инфратузилмани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини шакллантириш ва тасдиқлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техник сиёсат стратегияси бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлайди ҳамда илмий-инновацион инфратузилмани ривожлантиришнинг устувор ва истиқболли йўналишларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика фани ва технологияларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш бўйича давлат органлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан тақдим этилган таклифларни муҳокама қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика фани ва технологияларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш бўйича таклифларни амалга ошириш чораларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан ва технологиялар ривожланишининг жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда тез суръатларда ривожланаётган соҳаларда илмий тадқиқотлар ва экспериментал ишланмаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро ҳамкорликда ишлаб чиқилган илмий-техник лойиҳаларни амалга оширишда уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида академик ва тармоқ фанларининг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлиги ва интеграциясини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) илмий-техник лойиҳаларнинг давлат мақсадли дастурларини тасдиқлаш ва уларнинг амалга оширилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техник ва тажриба-конструкторлик ишлари давлат мақсадли дастурлари (лойиҳалари)ни муҳокама қилади ва натижалари бўйича уларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техник ва тажриба-конструкторлик ишлари давлат мақсадли дастурлари (лойиҳалари)ни ишлаб чиқиш бўйича мунозаралар ташкил этади ва таклифларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техник ва тажриба-конструкторлик ишлари давлат мақсадли дастурлари (лойиҳалари)нинг бажарилишини муҳокама қилади, шунингдек, уларнинг бажарилиши устидан самарали назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳар йилги илмий-тадқиқот ишлари дастурларини, шунингдек, илмий-тадқиқот фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан тўғридан-тўғри молиялаштириш ҳисобига амалга ошириладиган илмий-тадқиқот муассасаларининг мақсадли индикаторларини тасдиқлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий-тадқиқот дастурларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот муассасаларининг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлайди ва уларнинг ютуқларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот муассасаларининг фаолияти самарадорлигини ўрганишни ташкил этади, уларнинг юқори идоралари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади ва уларнинг натижаларига кўра илмий-тадқиқот фаолияти натижадорлигини ошириш чора-тадбирларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича миллий лабораториялар тизимини шакллантириш, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан тўлдириш ва бутловчи ҳамда сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат илмий-тадқиқот муассасаларини моддий-техник таъминлаш масалаларини кўриб чиқади ҳамда фан ва технологияларнинг устувор йўналишлари бўйича миллий лабораториялар тизимини шакллантириш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий асбоб-ускуналар, зарур сарфлаш материаллари ва таркибий қисмлар билан жиҳозланганлиги даражасини ҳар томонлама ўрганишни ташкил этади, ўрганиш натижаларига кўра илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш дастурларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурларнинг бажарилишини муҳокама қилади ва республика илмий-тадқиқот муассасаларини замонавий илмий-техник ускуналар билан қўшимча жиҳозлаш, янгилаш ва зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи буюмлар билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) фан ва технологиялар соҳасида мамлакат илм-фанини жаҳон ютуқлари билан уйғунлаштириш, илмий салоҳият ва инновацион ривожланишни рейтинг баҳолашда мамлакат имижини, шу жумладан илмий ишланмаларни фаол тижоратлаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш орқали ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатбардош ва юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга инновациялар ва технологияларни жорий этишга қаратилган илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш бўйича мамлакатнинг технологик ривожланиш соҳасида хорижий мамлакатлардан етарли даражада мустақиллигини таъминлайдиган амалий чора-тадбирлар режасини муҳокама қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техник ҳамкорлик соҳасидаги халқаро алоқаларни янада кенгайтириш, қўшма илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, республика фани ва технологиялари ютуқларини кўпайтириш масалаларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро рейтингларда мамлакатнинг юқори кўрсаткичларига эришиш ва мамлакатимиз илм-фанининг жаҳон илмий ҳамжамиятидаги нуфузини ошириш бўйича изчил чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ва олий таълим муассасаларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш ва илмий ишланмаларни тижоратлаштириш учун қулай шарт-шароитларни яратишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) илмий-тадқиқот, таълим ва лойиҳа-конструкторлик муассасалари, шунингдек, саноат корхоналари ва тижорат тузилмалари томонидан фойдаланиш мақсадида энг янги илмий-техник ишланмалар тўғрисидаги илғор хорижий тажрибани излаш, умумлаштириш, таҳлил қилишнинг давлат ахборот-таҳлил тизимини яратиш, Ўзбекистонни ривожлантириш учун илмий-техник салоҳиятнинг замонавий ахборот-ресурс базасини шакллантириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият инфратузилмасини ривожлантириш, интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш, технологиялар трансфери, инновациялар маркетинги ва илмий ишланмаларини тижоратлаштириш масалаларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона давлат ахборот-таҳлил қидирув тизимини яратиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, тизим фаолият юритиши ва уни такомиллаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажрибанинг энг янги илмий-техник ишланмалари бўйича таҳлиллар ўтказилишини ташкил этади ва таҳлил натижаларига кўра технологиялар трансфери тизимини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасарруфида илмий ва олий таълим муассасалари, шунингдек, ахборот-таҳлил тизимларидан фойдаланиш бўйича саноат ва тижорат тузилмаларига эга бўлган давлат бошқаруви идоралари ва хўжалик бирлашмалари ишларига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг илмий-техник салоҳиятини ривожлантириш учун замонавий ахборот-ресурс базасини шакллантириш бўйича тизимли ишларни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) муҳим давлат аҳамиятига эга бўлган ҳамда фан ва инновацион ривожланиш соҳасини ислоҳ қилиш давомида юзага келадиган долзарб масалалар ҳамда муаммоларни муҳокама қилиш, шу жумладан, оммавий муҳокама қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг илмий ёндашув талаб қиладиган долзарб масалалар ва муаммолар ечимини топиш бўйича тавсия ва таклифларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш ва илмий-техник дастурларни бажариш борасида илмий муассасалар ва олий таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади ҳамда фан ва инновацион ривожланиш соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларини қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ва олий таълим муассасалари раҳбарларининг, шунингдек, етакчи олимларнинг ўзаро манфаатдорлик ҳамда тармоқлараро илмий ҳамкорликка асосланган фан, таълим, ишлаб чиқариш интеграцияси жараёнини янада ривожлантириш бўйича таклифларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик бирлашмалари ва илмий муассасаларда экспериментал-тажриба ва конструкторлик-технологик инфратузилмани ривожлантириш мақсадида ихтисослаштирилган бўлинмаларни яратиш масалаларини муҳокама қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) фан ва техника соҳасида Давлат мукофотини бериш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ҳамда таклифлар тайёрлаш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан ва техника соҳасида Давлат мукофотига номзодларни танлаш ва тақдим этиш бўйича ишчи гуруҳ тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан ва техника соҳасида Давлат мукофотига номзодлар учун танлов ташкил этади, шунингдек, уларнинг ишларини экспертизадан ўтказиш жараёнини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз йиғилишларида фан ва техника соҳасида Давлат мукофотига номзодларнинг ишини кўриб чиқади ва муҳокама натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тегишли таклифларни киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, шунингдек, тасарруфида илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари бўлган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг йиғилишларига давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари, илмий муассасалар, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларини Кенгаш томонидан қўйилган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш учун таклиф қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларидан Кенгашнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур материаллар ва ҳужжатларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан ва технологиялар соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда илмий, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларни ахборот-таҳлилий ва эксперт ишларини ўтказиш учун, шунингдек, олимлар ва мутахассисларни илмий ва илмий-техникавий сиёсат масалалари бўйича таклифларни ўрганиш ва ишлаб чиқиш учун жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг изчил бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кенгаш ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Кенгаш ишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кенгаш Кенгаш раиси, унинг ўринбосарлари, котиб ва Кенгаш аъзоларидан иборат бўлади. Кенгаш аъзолари унинг ишида жамоатчилик асосида қатнашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Кенгашнинг раиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кенгаш мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш, шунингдек, Кенгашнинг жорий масалаларини ҳал қилиш Кенгаш котиби томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кенгаш йиғилишлари камида олти ойда бир марта ўтказилади. Зарурат бўлганда Кенгашнинг навбатдан ташқари йиғилишлари ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш мажлисини раис, у бўлмаган тақдирда, Кенгаш раисининг ўринбосари олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кенгаш мажлиси Кенгаш аъзоларининг камида ярми иштирок этганда ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кенгаш раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашга умумий раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раисининг ўринбосарлари ва унинг аъзоларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кенгаш раисининг ўринбосарлари ўз зиммаларига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кенгашнинг ишчи органи функциясини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси — Фан ва техника соҳасида Давлат мукофотига номзодлар учун тавсияларни кўриб чиқиш ва таклифларни тайёрлаш бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти — бошқа масалалар бўйича амалга оширади.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Фан ва техника соҳасида Давлат мукофотига тавсия қилиш масалалари кўриб чиқиладиган йиғилишларни ўтказиш тартиби, шунингдек, ушбу масалаларни кўриб чиқиш якунлари бўйича қарорлар қабул қилиш тартиби ва уларни баённома билан расмийлаштириш ушбу мукофот тўғрисидаги Низомда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кенгашнинг навбатдаги мажлиси кун тартиби ва материаллари Кенгаш аъзоларига йиғилишдан камида уч календарь кун олдин бўлажак мажлис тўғрисидаги хабарнома билан бирга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Кенгашнинг қарорлари мажлисда қатнашган Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Кенгаш қарорлари баённома билан расмийлаштирилади ва Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади. Баённомани имзолаш пайтида Кенгаш аъзолари ўзларининг алоҳида фикрини билдиришга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш баённомасининг асл нусхаси ва унинг материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Кенгашни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 ноябрдаги 953-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва техника соҳасида Давлат мукофоти беришга номзодлар бўйича тавсияномаларни қабул қилиш ва таклифлар тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕГЛАМЕНТИ

1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника соҳасидаги Давлат мукофотига (кейинги ўринларда Давлат мукофоти деб аталади) номзодлар бўйича тавсияномаларни қабул қилиш ва таклифлар тайёрлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) фан ва технологиялар соҳасида Давлат мукофоти бериш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва шакллантириш учун материалларни тайёрлаш Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг Фан ва техника соҳасида Давлат мукофоти учун номзодларнинг тавсияларини тайёрлаш бўйича ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишчи орган давлат мукофотига номзодларнинг аризаларини қабул қилади ва улар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида» 2006 йил 25 июлдаги ПФ-3781-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Давлат мукофотлари тўғрисидаги низом деб аталади) талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Талабгорлар ишларини кўриб чиқиш танлов асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат мукофотига номзодларнинг аризаларини қабул қилиш, уларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ҳамда фан ва техника соҳасида Давлат мукофотини бериш бўйича таклифлар тайёрлаш ушбу Регламентга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат мукофотини бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ишчи орган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда мукофотлар топширилишидан бир йил олдин 25 октябргача Давлат мукофотини бериш бўйича тавсияномалар қабул қилиш бошланганлигини, номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш муддатлари ва тартибини оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат мукофотига номзодларнинг аризалари ва тегишли ҳужжатлар оммавий ахборот воситаларида қабул бошланганлиги тўғрисида расмий эълон берилган кундан бошлаб уч ой давомида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Танловда иштирок этиш учун ишчи органга Давлат мукофотини бериш учун номзодга тавсия бераётган ташкилотнинг расмий бланкасида қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда хат юборилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотнинг доимий фаолият юритувчи мувофиқлаштирувчи-жамоат органининг (илмий кенгаш, илмий-техник кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаши ва шу кабилар) талабгорни (муаллифлар гуруҳини) тавсия этиши ҳақидаги қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор ҳақидаги маълумотнома (ёки ҳар бир талабгорга — агар тавсиянома муаллифлар гуруҳининг ишларига берилаётган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорга тавсифнома (ёки ҳар бир талабгорга — агар тавсиянома муаллифлар гуруҳининг ишларига берилаётган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик паспорти нусхаси (ёки ҳар бир талабгорга — агар тавсиянома муаллифлар гуруҳининг ишларига берилаётган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий иш жойи бўйича кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган талабгорнинг меҳнат дафтарчаси нусхаси (ёки ҳар бир талабгорга — агар тавсиянома муаллифлар гуруҳининг ишларига берилаётган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий маълумот, илмий даража ва унвон тўғрисидаги дипломлар нусхалари (ёки ҳар бир талабгорга — агар тавсиянома муаллифлар гуруҳининг ишларига берилаётган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий иш жойи бўйича тасдиқланган илмий ишлар рўйхати (ёки ҳар бир талабгорга — агар тавсиянома муаллифлар гуруҳининг ишларига берилаётган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдин ижодий ишлар эътирофи сифатида берилган мукофот(лар) гувоҳномаси (гувоҳномалари)нинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мукофотлари тўғрисидаги низомга мувофиқ республикада фан ва техникани ривожлантиришга қўшган хиссаси тўғрисидаги асоснома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ва бошқа материалларнинг ёзма, аудио ва видео ёзувли, тасвирли, ҳажми йирик ва бошқа шаклдаги нусхалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Танловга қуйидаги ишлар қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар бўйича фан ва техника соҳасида олдин Давлат мукофоти берилган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аввал кўриб чиқилган, бироқ Давлат мукофотига тавсия этилмаган ишлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давлат мукофотига тавсия этилаётган талабгорлар ишларини экпертизадан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат мукофоти беришга номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тугагач, ишчи орган томонидан 1 февралга қадар фан ва технологияларнинг тегишли тармоқлари бўйича етакчи олим ва мутахассислардан иборат эксперт гуруҳлари шакллантирилади ва уларнинг раҳбарлари тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат мукофоти беришга номзодларнинг ишларини ва уларнинг Давлат мукофотлари тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиш мақсадида экспертлар гуруҳи йиғилишида ҳужжатлар қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда ҳар бир номзоднинг иши учун бир-биридан мустақил равишда иккита мутахассис белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Экспертларнинг хулосаси бир-бирига зид бўлган тақдирда, экспертлар гуруҳи мажлиси қарори билан учинчи эксперт тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тақдим этилган эксперт хулосалари ва Давлат мукофоти беришга номзодларнинг ишлари экспертлар гуруҳининг йиғилишида муҳокама қилинади, унинг натижалари фан ва технологияларнинг тегишли тармоғи экспертлар гуруҳининг барча аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Эксперт гуруҳлари йиғилишларининг баённомалари 25 февралдан кечиктирмай ишчи органга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Давлат мукофоти беришга номзодлар бўйича тавсиялар киритиш ва уларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат мукофотига номзодлар ишларининг экспертизаси якунлари бўйича тайёрланган материаллар ишчи орган томонидан 25 мартгача Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг расмий бланкасидаги хат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кенгаш йиғилишидан икки ҳафта олдин Кенгаш аъзолари Давлат мукофотига кўрсатилган номзодларнинг эксперт хулосалари ва муҳокама натижалари тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотлар илова қилинган материаллари билан танишиб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат мукофотига тавсия этиш тўғрисидаги қарор Кенгаш мажлисида очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлисда қатнашаётган Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисмининг овозини олган муаллиф (ёки муаллифлар гуруҳи) Давлат мукофоти билан тақдирланишга тавсия этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат мукофотига номзодларни кўриб чиқиш натижалари Кенгаш баённомаси билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Номзодларнинг ишларига қисқача тавсиф берилган номзодлар рўйхати Кенгаш баённомасига илова сифатида тасдиқланади, унинг асосида Давлат мукофотига тавсия этиш тўғрисида таклиф тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Давлат мукофотига тавсия этилган номзодлар ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг расмий бланкасида Кенгаш раисининг имзоси билан 25 июлдан кечикмасдан Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ишчи орган, экспертлар ва Кенгаш аъзолари Давлат мукофотига тавсия этилган номзодларнинг ишларини Кенгаш томонидан кўриб чиқиш давомида экспертиза натижалари махфийлигини таъминлашлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Кенгаш аъзолари томонидан Давлат мукофотига тақдим этилаётган иш кўриб чиқилаётганда муаллиф унинг иши кўриб чиқилаётган Кенгаш йиғилишида иштирок этмайди ва Кенгаш қарорлари ҳамда ушбу масалага тегишли бошқа материаллар билан танишиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат мукофотига тавсия этилган номзодлар бўйича кўриб чиқиш учун тақдим этилган материаллар қайтариб берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва техника соҳасида Давлат мукофоти беришга номзодлар бўйича тавсияномаларни қабул қилиш ва таклифлар тайёрлаш регламентига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва техника соҳасида Давлат мукофотига номзодлар бўйича тавсияномаларни қабул қилиш ва таклифлар тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 ноябрдаги 953-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида» 2006 йил 25 июлдаги ПФ-3781-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2006 йил 8 августдаги 168-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларига талабгорлар бўйича тавсияномаларни кўриб чиқиш ва адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини бериш бўйича таклифлар тайёрлаш регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари бўйича кенгашнинг ишчи органи вазифасини бажариш юклансин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 6-бандда «фан ва техника, адабиёт» сўзлари «адабиёт» сўзи билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илованинг номидаги «Давлат мукофотларига» сўзлари «Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1, 2-бандлар ва 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги «фан ва техника, адабиёт» сўзлари «адабиёт» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2019 й., 09/19/953/4083-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)