Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2025 26.11.2019 йилдаги 952-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2025
Ҳужжат 21.02.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 549-сонли «Аграр соҳани механизациялашни давлат томонидан рағбатлантиришни рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4410-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техникани маҳаллийлаштиришнинг базавий даражасини аниқлаш учун ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникасининг барча турлари бўйича ҳужжатларни юқорида қайд этилган низомга мувофиқ икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари марказига тақдим қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 10 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзагросервис» АЖ ва тижорат банклари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4410-сон қарорида назарда тутилган субсидиялар ва компенсациялар тақдим қилинишини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига зарур маблағлар учун бюджет талабномаси асосланган ҳисоб-китоб ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларининг маҳаллийлаштириш базавий даражаси тўғрисидаги маълумотни ўзида акс эттирган электрон маълумотлар базасининг яратилишини ва вазирлик расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзавтосаноат» АЖ ишончли бошқарувчи компанияси билан биргаликда техникани маҳаллийлаштириш даражасининг ошишини ҳисобга олган ҳолда, республикада ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олишда субсидияларни тақдим қилиш механизмининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида 2020 йил якунига қадар Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4410-сон қарорида назарда тутилган субсидияларни тақдим қилиш ва компенсацияларни тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси буюртмасига асосан 2020-2021 йилларга мўлжалланган Давлат бюджети параметрларида зарур маблағларни назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига ва Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 26 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
952-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 ноябрдаги 952-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом республикада қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш учун субсидияларни тақдим этиш, шунингдек хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) мақсадида комбайнларни ташиш учун транспорт харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги машинасозлигининг маҳаллий ташкилоти — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги техникаси — Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидор — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик ва жисмоний шахслар, пахта-тўқимачилик ташкилотчилари ва кластерлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган қишлоқ хўжалигида механизациялаш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар;
(2-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобварақ-фактура — қишлоқ хўжалиги техникасининг ҳақиқатдан сотилганини тасдиқловчи, маҳаллийлаштирилганлик даражасини кўрсатувчи ва қишлоқ хўжалиги техникаси нархини ўз ичига олган ҳужжат ёки шартнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия — маҳаллийлаштириш даражаси 25 фоиздан кам бўлмаган республикадаги қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олишда ушбу техника қийматининг 15 фоизини ҳамда сотиб олинган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизини қоплаш мақсадида харидорга ажратиладиган маблағлар;
(2-бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация — хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) мақсадида комбайнларни ташиш учун транспорт харажатларининг 80 фоизини қоплаш учун ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириш даражаси ҳақида сертификат — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг расмий бланкасидаги қишлоқ хўжалиги техникасини маҳаллийлаштириш даражасини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт харажатлари — юкларни транспортда ташиш ва комбайнни Ўзбекистон Республикаси ташқарисида белгиланган жойга етказиб бериш вақтида юкларни суғурталаш харажатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Субсидияларни ажратиш ва компенсацияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Субсидияларни ажратиш ва компенсацияларни тўлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ўзининг расмий веб-сайтида субсидиялар ажратиш ва компенсацияларни тўлашга ажратилган бюджет маблағлари миқдори тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиради, шунингдек уларнинг ўзлаштирилиши ва қолдиғи ҳақидаги маълумотларни янгилаб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Субсидияларни тақдим этиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Субсидиялар янги қишлоқ хўжалиги техникаси учун ажратилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 78-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2022 й., 09/22/78/0151-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлигининг ташкилотлари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик техникасининг маҳаллийлаштирилганлик даражаси Марказ томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари ҳар йили 10 январдан кечиктирмай Марказга қуйидагиларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ, раҳбар ва бош бухгалтер томонидан тасдиқланган ишлаб чиқарилган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларининг параметрлари ва таннарх калькуляцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидаги ҳужжатлар нусхаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчи ҳақида, қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом ашё ва бутловчи қисмлар тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (хом ашё ва бутловчи буюмларни етказиб бериш шартномалари, импорт қилинадиган бутловчи буюмлар ва материаллар учун ҳисобварақ-фактуралар ёки юк божхона декларациялари (ЮБД), Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бутловчи қисмлар ва материаллар учун ҳисобварақ-фактуралар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш технологик жараённи амалга ошириш имконини берадиган ҳужжатлар нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларига маҳаллийлаштириш даражаси тўғрисидаги сертификат тақдим этилганлиги учун Марказ томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўттиз кун ичида қайта мурожаат қилинган тақдирда, тўлов ундирилмайди. Агар ўттиз кундан сўнг қайта мурожаат қилинса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравар миқдорида тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт бутловчи қисмлар ва материаллар етказиб берувчиларнинг алмашиши, олиб келинадиган бутловчи қисмлар ва материаллар нархининг ўзгариши, маҳаллий бутловчи қисмлар ва материаллар ўрнига хориждан шундай бутловчи қисмлар ҳамда материаллар сотиб олиниши сабабли маҳаллийлаштириш даражаси йўл қўйиладиган даражадан пасайиб кетганда, маҳаллийлаштириш даражаси тўғрисидаги сертификат ўз кучини йўқотади. Бундай ҳолатда махаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги маҳаллий ташкилотлари Марказни бир ой муддатда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи ташкилот раҳбари қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллийлаштириш даражаси тўғрисидаги сертификатдан мақсадли ва асосли равишда фойдаланиши учун жавобгардир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллийлаштириш даражаси ҳақидаги сертификатдан асоссиз фойдаланилганда, яъни маҳаллийлаштирилганлик даражаси 25 фоиздан кам бўлган қишлоқ хўжалиги техникаси сотилганда, ишлаб чиқарувчи ташкилот ўз маблағлари ҳисобидан ушбу конкрет техника бирлиги учун ажратилган субсидия маблағини Жамғармага қоплаб беради.
(8-банд «в» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказ ҳар йили январь ойининг 25 санасидан кечиктирмай маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари томонидан ишлаб чиқарилаётган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллийлаштиришнинг базавий даражалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган электрон маълумотлар базасини янгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келгусида Марказ юқоридаги электрон маълумотлар базасини йил давомида камида чоракда бир марта мунтазам равишда янгилаб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари мазкур Низомнинг 8-бандига асосан зарур ҳужжатларни тақдим этганидан сўнг Марказ беш иш куни давомида қишлоқ хўжалиги техникаси параметрлари ва таннарх калькуляциясини кўриб чиқади ва ташкилотга маҳаллийлаштириш даражаси ҳақида сертификат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган зарур ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, Марказ маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларига ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари ҳужжатларда аниқланган камчиликларни бартараф этишга ва ўттиз кун ичида уларни қайта тақдим қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари томонидан тушган қайта мурожаати асосида Марказ тақдим этилган ҳужжатларни беш иш кунида кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Маҳаллийлаштириш даражаси ҳақида сертификат тақдим этилганидан сўнг Марказ уч иш кунида сертификат олган маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари реестрини унга сертификатлар нусхаларини илова қилиб ва қишлоқ хўжалиги турларини кўрсатган ҳолда Жамғармага тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Харидор олди-сотди тўғрисида шартномани тузганидан сўнг шартнома шартларига мувофиқ маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларига техниканинг қийматини тўлаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги техникаси сотилаётганида шартномада ва ҳисобварақ-фактурада сотилаётган қишлоқ хўжалиги техникасининг маҳаллийлаштирилганлик даражаси ҳақидаги сертификатга мувофиқ маҳаллийлаштирилганлик даражаси кўрсатилиши шарт. Ҳисобварақ-фактурага маҳаллийлаштириш даражаси ҳақида сертификат нусхаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Харидор шартнома шартларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникаси учун тўловни амалга оширганидан сўнг қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи миқдорида субсидия олиш учун Жамғармага қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 09/21/95/0147-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) шартнома шартларига мувофиқ тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи шартнома, ҳисобварақ-фактура, тўлов ҳужжати нусхаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жамғарма, мазкур Низомнинг 14-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларни беш иш куни давомида ўрганиб чиқади ва ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, беш иш куни давомида ушбу мақсадларда Жамғармага ажратилган бюджет маблағлари доирасида субсидия ажратади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи миқдоридаги субсидиялар пул маблағларини харидорнинг аризада кўрсатилган банк ҳисобрақамига ўтказиш орқали ажратилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 09/21/95/0147-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Жамғарма қуйидаги ҳолларда субсидия ажратилишини рад этади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникасининг маҳаллийлаштирилганлик даражаси 25 фоиздан кам бўлса;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сон қарорига асосан чиқарилганҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаридор аниқланган камчиликларни бартараф этишга ва ўттиз кун ичида ҳужжатларни қайта тақдим қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харидор қайта мурожаат этганда, Жамғарма беш иш куни давомида мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатларни кўриб чиқади ва ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, беш иш куни давомида қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи миқдорида субсидия ажратади.
(16-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 09/21/95/0147-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) учун комбайнларни ташиш транспорт харажатларини компенсация қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ташкилотлар ҳар ой ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг йигирманчи санасидан кечикмай мазкур Низомга 4-иловага асосан шаклга мувофиқ хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) учун комбайнларни ташиш бўйича амалга оширилган транспорт харажатлари тўғридаги йиғма ахборотни Жамғармага тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма ахборотга қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар мажбурий тартибда илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатиш учун шартнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) юкларни транспортда ташиш бўйича кўрсатилган хизматлар далолатномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) транспорт харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қишлоқ хўжалиги хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома нусхаси, шунингдек, хизматлар кўрсатилганлигини ва улар бўйича тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Жамғарма қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ташкилотлар томонидан тақдим этилган мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳужжатларни беш иш кунида кўриб чиқади ва ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, беш иш кунида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида компенсация ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) учун комбайнларни ташиш бўйича амалга оширилган транспорт харажатларининг 80 фоизи миқдоридаги компенсация қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ташкилотлар банк ҳисобрақамига маблағ ўтказиш йўли ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган зарур ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, Жамғарма уларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ташкилотлар аниқланган камчиликларни бартараф этишга ва ўттиз кун ичида уларни қайта тақдим қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ташкилотлар қайта мурожаат қилганда Жамғарма тақдим этилган ҳужжатларни беш иш кунида кўриб чиқади ва ижобий қарор қабул қилинган тақдирда беш иш куни давомида хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) учун комбайнларни ташиш бўйича амалга оширилган транспорт харажатларининг 80 фоизини компенсация қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси харидорларидан субсидия ва компенсация олиш учун қонунчилик ва мазкур Низомда кўзда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ташкилотлар раҳбарлари тайёрланаётган ва тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва асослантирилганлиги юзасидан қонунчиликка мувофиқ масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидияларни ажратиш ва компенсацияларни тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Масъул ижрочилар, амалга ошириш механизми

Муддатлар


I. Қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи ва лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи миқдорида субсидия ажратиш


I босқич

Ишлаб чиқарувчи ташкилот ишлаб чиқарилаётган қишлоқ ўжалиги техникасининг маҳаллийлаштирилганлик даражасини аниқлаш учун Марказга тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.

ариза берувчининг ихтиёрига кўра


II босқич

Марказ ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан қишлоқ хўжалиги техникасининг маҳаллийлаштирилганлик даражасини аниқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва маҳаллийлаштириш даражаси ҳақида сертификат тақдим этади.

5 иш куни давомида


III босқич

Марказ сертификат олган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги маҳаллий ташкилотлари реестрини унга сертификатлар нусхаларини илова қилиб ва қишлоқ хўжалиги турларини кўрсатган ҳолда Жамғармага тақдим қилади.

3 иш куни давомида


IV босқич

Харидор олди-сотди тўғрисида шартномани тузганидан сўнг шартнома шартларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотларга техниканинг тўлиқ қийматини тўлаб беради.

шартномага асосан


V босқич

Харидор шартнома шартларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникаси учун тўловни амалга оширганидан сўнг қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи ва лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи миқдорида субсидия олиш учун Жамғармага тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.

харидор ихтиёрига кўра


VI босқич

Жамғарма субсидия ажратиш учун харидор томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

5 иш куни давомида


VII босқич

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Жамғарма қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи ва лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи миқдоридаги субсидияни харидорнинг аризасида кўрсатилган банк ҳисобрақамига пул маблағларини ўтказиш орқали ажратади.

5 иш куни давомида


II. Экспорт хизматларини кўрсатиш учун комбайнларни ташиш транспорт ҳаражатларини компенсация қилиш


I босқич

Қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи махаллий ташкилотлар Жамғармага хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) учун комбайнларни ташиш бўйича амалга оширилган транспорт харажатлари бўйича йиғма ахборот тақдим қилади.

ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20 санасига қадар


II босқич

Жамғарма қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

5 иш куни давомида


III босқич

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Жамғарма хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) учун комбайнларни ташиш бўйича амалга оширилган транспорт ҳаражатларининг 80 фоизини компенсация қилиб беради.

10 иш куни давомида

(1 илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 09/21/95/0147-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Маҳаллийлаштириш даражаси ҳақида
‎сертификат/субсидия ва/ёки компенсация олишга
‎АРИЗА


‎_______________________________________________________________________________
(юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи)

‎___________________________________________________________________________________________
‎(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами, телефон, факс)

‎Манзил бўйича рўйхатдан ўтказилган:_____________________________________________________________

‎___________________________________________________________________________________________
‎(гувоҳнома рақами, берилган санаси ва уни берган орган)

‎____________________________________________________________________________________ номидан
‎(ариза берувчи раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О.)

‎‎махаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилинганлиги муносабати билан маҳаллийлаштириш даражаси ҳақида сертификат тақдим қилишни/субсидия ажратиш ва/ёки хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) учун комбайнларни ташиш транспорт харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилишни сўраймиз.

‎‎Ташкилот почта манзили: ________________________________________________________________‎‎
‎СТИР рақами: ‎‎________________________________________________________________
‎‎Электрон почта манзили:‎‎ ‎‎‎‎________________________________________________________________
‎‎‎‎Ҳисобрақам ________________________________________________________________‎‎
‎‎Илова: ________ варақ

_____________________________________________________
‎‎‎(ариза берувчи раҳбар лавозими, Ф.И.О.)

____________________
‎‎‎(имзо)

‎‎20 ____ йил ___________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш прогноз параметрлари

Т/р

Маҳаллийлаш-тириладиган техника номи

Ў/б

Ишлаб чиқариш ва сотиш (соф тушум) ҳажми, маҳаллийлаштириш даражаси

биринчи йил — 20___ й.

иккинчи йил — 20___ й.

учинчи йил — 20___й.

миқдор

сумма, млн сўм *

маҳаллийлаштириш даражаси,
% **

миқдор

маҳаллийлаштириш даражаси,
%

миқдор

маҳаллийлаштириш даражаси,
%





Раҳбар


___________________

(имзо)



___________
_____________

(Ф.И.О.)


Бош бухгалтер


___________________

(имзо)


__________
______________

(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Сотиш (соф тушум) суммаси мазкур илованинг «II. Қишлоқ хўжалиги техникалари нархини ҳисоблаш» бўлимида кўрсатилган маҳсулот бирлигининг сотиш нархи ва миқдорини кўпайтириш натижасига тенгдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштириш даражаси қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мд=(1 — И/Т)*100%. Бу ерда 0< И < Т:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мд– маҳсулотнинг маҳаллийлаштириш даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
И — импорт қилинадиган хом ашё, материаллар, бутловчи қисмларнинг сўмда ифодаланган валюта қиймати (божхона тўловлари билан бирга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т — маҳсулот бирлигининг ишлаб чиқариш таннархи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Маҳаллий етказиб берувчилардан сотиб олинадиган импорт хом ашёлари маҳаллий деб эътироф этилмаслик керак).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллийлаштириш даражаси босқичма-босқич ошиган тақдирда, маҳаллийлаштириш даражасининг ошишини асословчи бутловчи қисмлар, хом ашё ва материалларнинг аниқ номлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

II. Қишлоқ хўжалиги техникаси таннархининг

КАЛЬКУЛЯЦИЯСИ*


Т/р

Техника номи

Ў/б

Миқдор

Нарх,
минг сўм

Сумма,
минг сўм

Ишлаб чиқариш таннархидаги улуш, %

1.

Материаллар, жумладан:

импорт

маҳаллий

2.

Бутловчи қисмлар, жумладан:

импорт

маҳаллий

3.

Бошқа харажатлар

4.

Ишлаб чиқариш таннархи

5.

Бир дона учун жами

6.

Маҳсулот бирлигининг сотиш нархи


Раҳбар


___________________

(имзо)


____
______________________

(Ф.И.О.)


Бош бухгалтер


___________________

(имзо)


_____
_____________________

(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Қишлоқ хўжалиги техникаси таннархининг калькуляцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Махсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ сотиш нарх шакллантиригунигача барча харажатлар батафсил кўрсатилган ҳолда, махаллийлаштирилган ҳар бир маҳсулот бўйича тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) учун комбайнларни ташиш бўйича амалга оширилган транспорт харажатлари тўғрисида

ЙИҒМА АХБОРОТ

Экспорт

Қайтариш

Жами

(устун 8-устун 11)

Ташувчи

Йўналиш ва транспорт тури

Етказиб берувчини танлаш бўйича баённома

Транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатиш учун шартнома

ЮБД рақами ва санаси

Ташиш харажатлари

Бошқа транспорт харажатлари

Компенсация қилинадиган транспорт харажатлари жами = 80%*(устун.6 + устун 7)

ЮБД рақами ва санаси

Транспорт харажатларини компенсация қилиш санаси

Қайтариш суммаси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12



Раҳбар

___________________

(имзо)

_________________________________

(Ф.И.О.)

Бош бухгалтер

___________________

(имзо)

________________________________

(Ф.И.О.)

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 09/19/952/4077-сон; 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон; 24.02.2021 й., 09/21/95/0147-сон, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2022 й., 09/22/78/0151-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон; 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон; 14.08.2023 й., 09/23/364/0594-сон; 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)