Ҳужжат кучини йўқотган 22.08.2022 19.11.2019 йилдаги 916-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.08.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш инжиниринг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 465-сонли «Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда спорт инвентарлари билан жиҳозлаш лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачи функциясини бажарувчи давлат унитар корхонаси шаклидаги Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси (кейинги ўринларда Инжиниринг компанияси деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Инжиниринг компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча ташкилотларининг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда спорт жиҳозлари ва инвентарлари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт иншоотлари қурилишида белгиланган тартибда пудратчи ва лойиҳа ташкилотларини танлаш, пудрат шартномаларини тузиш, қурилиш-тиклаш ишларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт иншоотларининг белгиланган истиқболли режаларда назарда тутилган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ечимларининг самарадорлигини, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда архитектура талабларига мос келишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт объектларини спорт инвентарлари билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро федерациялар (уюшмалар) талабларига жавоб берадиган спорт иншоотларини барпо этиш мақсадида хорижий мутахассисларни (дизайнерлар, конструкторлар, спорт йўналишлари бўйича бошқа мутахассислар), пудратчи ва лойиҳа ташкилотларини шартнома асосида жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларини, спорт иншоотларининг намунавий лойиҳаларини такомиллаштириш мақсадида хорижий тажрибани ўрганган ҳолда энергиятежамкор ҳамда бино ва иншоотлардан фойдаланиш самарадорилигини оширадиган технологиялар ва қурилиш материалларини қўллаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Инжиниринг компанияси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спорт объектларини, жисмоний тарбия ва спорт тизимининг маъмурий биноларини ва бошқа иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш қийматидан ажратмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва хорижий молия институтлари, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инжиниринг компаниясига спорт объектларини халқаро федерациялар (уюшмалар) стандартларига ҳамда халқаро мусобақалар ўтказиш талабларига жавоб берадиган иншоотлар қурилишини таъминлаш мақсадида, зарурат бўлганда, спорт объектларининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда хорижий мутахассисларни, жумладан, пудратчи ва лойиҳа ташкилотларини белгиланган тартибда жалб қилишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жисмоний тарбия ва спорт объектларини жиҳозлаш бўйича манзилли дастури лойиҳасини ҳар йили 1 декабрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда, мазкур мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида шакллантиради ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгиланган тартибда 2019 йил 1 декабрга қадар 2020 йил Инвестиция дастурига киритилган спорт объектларида лойиҳа-смета ҳужжатлари, қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари юзасидан тузилган шартномалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг Инжиниринг компаниясига топширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Инжиниринг компанияси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Тошкент шаҳар, А. Қодирий кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Инжиниринг компаниясининг тузилмаси ва уставини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инжиниринг компаниясини малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 19 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
916-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2019 й., 09/19/916/4034-сон)