Ҳужжат кучини йўқотган 12.02.1996 02.03.1995 йилдаги 76-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 12.02.1996
Ҳужжат 02.03.1995 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ, УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ ВА ТУГАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 февралдаги 55-сонли «Ўзбекистон Республикасида хоpижий инвестициялаp иштиpокидаги коpхоналаpни ташкил этиш, давлат pўйхатидан ўтказиш ва улаpнинг фаолияти таpтибини такомиллаштиpиш тўғpисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига хорижий сармоя иштирокидаги янги ташкил этилаётган корхоналарни ҳуқуқий экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиш функциялари юкланганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналари, халқаро бирлашмаларни ва ташкилотларни, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва фаолияти тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 11-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 6-банди қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г» — «л» кичик бандлари тегишли равишда «д» — «м» кичик бандлари деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги Низомдан 9-банднинг йигирма еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига 2-иловадаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бўйича» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин; кўрсатилган иловага жадвалнинг 1-бандидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 ноябрдаги 290-сон ва 1994 йил 17 ноябрдаги 559-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 2 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 2 мартдаги 76-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни, халқаро бирлашмаларни ва ташкилотларни, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва фаолияти тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ташкил этиш, фаолияти ва тугатишнинг умумий тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган, у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни, халқаро бирлашмаларни ва ташкилотларни (бундан кейин корхоналар деб аталади), шунингдек, уларнинг шуъба корхоналарини, филиалларини ва бошқа бўлинмаларини ташкил этиш, тугатиш ҳамда тадбиркорлик ва бошқа бўлинмаларини ташкил этиш, тугатиш ҳамда тадбиркорлик ва бошқа хил фаолиятни амалга ошириши тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра юридик шахслар ҳисобланади. Улар ўз номидан шартномалар тузишлари, мулки ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлишлари ҳамда мажбуриятлар олишлари, судда, хўжалик ва ҳакамлик судида даъвогар ва жавобгар бўлишлари мумкин. Корхона мустақил балансга эга бўлади ва валюта харажатларини тўлиқ ўзини ўзи қоплаш ҳамда ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш асосида ишлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тақиқланмаган ва ўз уставларида назарда тутилган мақсадларга жавоб берувчи фаолиятнинг ҳар қандай турларини амалга оширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар рўйхати Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланадиган алоҳида фаолият турлари билан фақат махсус рухсатнома асосида шуғулланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхоналар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида, тадбиркорлик ва бошқа хил фаолиятни амалга оширишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан уларнинг фаолияти тақиқланадиган алоҳида ҳудудлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Корхоналар муассис (муассислар) томонидан тасдиқланган таъсис ҳужжатлари асосида фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарнинг таъсис ҳужжатларида корхонанинг номи ва жойлашган ўрни, корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, фаолиятининг тури, мақсади ва муддати, қатнашчилари (муассислари, таркиби, устав фондининг миқдори ва уни вужудга келтириш тартиби, даромадлар (фойда)ни, дивидендларни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби, қатнашчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, бошқарув органлари, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби, қонунчиликка зид бўлмаган бошқа хил шарт-шароитлар белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхонанинг фаолият кўрсатиш муддати корхонанинг таъсис ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этиладиган корхоналар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг юридик шахс ҳуқуқини оладилар. Корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисидаги хабарлар матбуотда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Корхонанинг устав фонди унинг муассислари улушлари ҳисобига ташкил топади. У корхонанинг тадбиркорлик ва бошқа хил фаолиятидан олинган фойда ҳисобига, зарур ҳолларда эса унинг муассисларининг қўшимча улушлари ҳисобига ҳам тўлдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Улуш сифатида корхонанинг устав фондига муассислар томонидан қўшилган мулкнинг қиймати Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ баҳоланади, интеллектуал мулкнинг қиймати эса — мустақил эксперт комиссияси томонидан, қонунчилик билан белгиланган тартибда баҳоланади. Корхонанинг хорижий сармоя иштирокидаги устав фонди миқдори 10 минг АҚШ долларидан кам бўлиши мумкин эмас. Улушнинг қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг корхонани ташкил этиш ҳақидаги шартнома тасдиқланган кундаги курси бўйича сўмларда қайта ҳисобланади. Агар корхонанинг ўзбекистонлик муассиси мулкчиликнинг давлат шаклидаги корхона ёки устав фондида давлат мулки улуши бўлган корхона бўлса, улар томонидан корхонанинг устав фондига бериладиган мулкни бериш ва баҳолаш масалалари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари билан келишиб олинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Корхона муассислари томонидан устав фондидаги уларнинг улуши ҳисобига Ўзбекистон Республикасига келтириладиган асбоб-ускуналар, материаллар ва бошқа мулклар божхона божи тўлашдан озод қилинади ва улардан импорт солиғи олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Корхона мулки ва таваккалчиликларини суғурта қилиш унинг хоҳишига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан ўз мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишни ўз фаолиятининг мақсади ва мулкнинг нимага мўлжалланганига қараб амалга оширадилар. Уларнинг мулки маъмурий тартибда реквизиция ва мусодара қилинмайди. Давлат корхонанинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кафолатлайди. Корхона мулкини давлат томонидан олиб қўйишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек, табиий офат, авария, эпидемия, эпизоотия ҳоллари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳақдаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Бундай ҳолларда мулк учун кўрилган зарарга тенг миқдорда компенсация тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Корхонага тегишли саноат мулкига эгалик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, шу жумладан, патентлар шаклида муҳофаза қилинади. Саноат мулкига эгалик қилиш ҳуқуқини бошқа юридик шахсларга ва фуқароларга бериш, шунингдек, ушбу ҳуқуқлардан тижоратда фойдаланиш ва уларни чет элларда ҳимоя қилиш тартиби корхона устави билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Корхоналар ўз мажбуриятлари бўйича ўзларига тегишли бўлган барча мулк ва активлар билан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси уларнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, корхоналар эса Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотлари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан ўз фаолиятлари билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича низолари Ўзбекистон Республикаси судларида, хўжалик судларида, шунингдек, томонларнинг келишувига кўра ҳакамлар ва хориждаги холислар судида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Корхона бошқарув органларининг таркиби, ваколати, улар томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Корхоналар ўз хўжалик фаолияти дастурини мустақил равишда ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Корхоналарга ўз хўжалик фаолияти учун зарур бўлган экспорт ва импорт операцияларини мустақил равишда юритиш ҳуқуқи берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни лицензиясиз экспорт қилиш ва ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун маҳсулотларни импорт қилишга ҳақлидирлар. Ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси гувоҳномасини олиш учун корхона зарур ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига топширади. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати ариза берилган вақтдан бошлаб етти иш кунидан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20.Корхонанинг чет эл валютасидаги барча харажатлари ўзларининг валюта тушумлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан рухсат этилган валюталар олишнинг бошқа манбалари ҳисобига таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Корхоналар ўз фаолиятини амалга ошириш учун сўмлар ва чет эл валютасидаги кредитлардан фойдаланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Корхоналарда уларнинг фаолияти ва жамоани ижтимоий ривожлантириш учун зарур бўлган захира фонди ва бошқа фондлар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фондларнинг рўйхати, уларни вужудга келтириш ва фойдаланиш тартиби корхона уставида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Корхоналар солиқлар ва бошқа тўловларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Корхоналарнинг солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси бюджетига бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг қоладиган фойдаси, ундан корхона фондларини ташкил этишга ва тўлдиришга йўлланадиган суммаларни чегирган ҳолда, корхона муассислари ўртасида, таъсис ҳужжатларига мувофиқ тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ хорижий инвесторларга корхона фаолиятидан олинган фойдани тақсимлаш натижасида уларга тегишли бўлган хорижий валютадаги суммани чет элга ўтказиш кафолатланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Корхоналар асосий фондларни тўлиқ тиклаш учун амортизация ажратмаларини Ўзбекистон Республикаси корхоналари учун белгиланган нормалар бўйича ва тартибда ажратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Корхоналар оператив, бухгалтерия ва статистика ҳисоби ҳамда ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ юритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарнинг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига риоя қилишлари устидан назоратни солиқ ва махсус назорат функцияларига эга бўлган давлат бошқа органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Корхона ходимлари асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобига бутланади. Корхона маъмурияти корхонада ташкил этиладиган касаба уюшмаси ташкилотлари билан жамоа шартномалари тузишга мажбурдир. Бу шартномаларнинг мазмуни, шу жумладан, жамоани ижтимоий ривожлантириш тўғрисидаги қоидалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва корхона таъсис ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ходимларни ёллаш ва бўшатиш, меҳнатга ҳақ тўлаш, шунингдек, моддий рағбатлантириш шакллари ва миқдорларини корхона мустақил равишда ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Хорижий корхоналарни ташкил қилиш, уларнинг фаолияти ва тугатилиши тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Хорижий инвестициялар устав фондининг 100 фоизини ташкил қиладиган корхона ёки ташкилот Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий корхона ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Хорижий корхона бир ёки бир неча хорижий инвесторлар томонидан ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Хорижий корхона ташкил этиш тўғрисидаги таклиф хорижий инвестор (ёки унинг ваколати вакили) томонидан техник иқтисодий асослашлар ва таъсис ҳужжатлари лойиҳалари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (бундан кейин давлат органи деб аталади) киритилади, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий корхоналарни ташкил этиш тўғрисидаги қарор унинг розилиги билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Хорижий инвестор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб турган корхонани тўлиқ мулк қилиб сотиб олиш учун у корхона эгаси билан келишилган тегишли шартнома матнини, корхона мулкини ва фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишда эса мулк эгаси билан келишилган олди-сотди ёки шартномаси матнини ҳам тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Корхона унинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда, шунингдек, хўжалик суди қарорига биноан тугатилиши мумкин. Тугатиш тўғрисидаги хабар матбуотда эълон қилинади. Давлат рўйхатидан ўтказилганлик, қалбаки ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро бирлашмалар ва ташкилотларни, қўшма корхоналарни ташкил қилиш, фаолияти ва тугатилиши тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Бирлашмага, агар унинг фаолияти уставига кўра Ўзбекистон Республикаси ва бир ёки кўпроқ хорижий давлатлар ҳудудларига тегишли бўлса, халқаро бирлашма (ташкилот) деб тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мулкида ўзбекистонлик ва хорижий юридик шахслар ва фуқаролар иштирок этадиган корхона Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги қўшма корхона ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Халқаро бирлашмалар қўшма корхона учун белгиланган тартибда ташкил этилади, ўз фаолиятини амалга оширади ва тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Қўшма корхона:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги юридик шахсни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий юридик шахслар ва фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикасида ишлаб турган корхонадаги улушни сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари ва фуқаролари томонидан хорижий корхоналардаги улушни сотиб олиш йўли билан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Қўшма корхонани ташкил этиш тўғрисидаги қарор бевосита ўзбекистонлик ва хорижий иштирокчилар томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўшма корхона ташкил қилиш ёки 20 млн АҚШ долларига тенг суммадан кўп асосий фондларга эга бўлган Ўзбекистондаги корхонанинг акциялари ёки пайларини хорижий инвесторга сотиш йўли билан Ўзбекистондаги мавжуд корхонани қўшма корхонага айлантириш тўғрисидаги қарорни ўзбекистонлик қатнашчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг розилиги билан қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Бир ёки бир неча ўзбекистонлик юридик шахс ва фуқаро ҳамда бир ёки бир неча хорижий юридик шахс ва фуқаро қўшма корхона қанашчилари бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ўзбекистонлик ва хорижий қатнашчиларнинг устав фондига улушлари улар ўртасидаги келишувга кўра аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Улушларни, пайларни бир-бирига бериш, шунингдек, уларни учинчи шахсларга бериш масалаларни қўшма корхона қатнашчилари амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонлик қатнашчилар хорижий қатнашчилар улушлари ёки акцияларини олишда устунлик ҳуқуқига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма корхона қайта ташкил этилганда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисларга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Қатнашчи қўшма корхона тугатилганда ёки ундан чиққанида ўз улушини, бошқа қатнашчилар ва учинчи шахслар олдидаги мажбуриятларини бажарганидан сўнг, тугатиш ёки чиқиш вақтидаги қолдиқ қиймати бўйича пул ёки товар шаклида олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари иштирокида халқаро бирлашмалар ва ташкилотларни, қўшма корхоналарни ташкил қилиш, уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, шунингдек, қўшма корхоналарни (бундан кейин хорижий қўшма корхона деб аталади.) ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги розилиги билан, улар ташкил этилаётган ва фаолият кўрсатадиган давлатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай корхонанинг Ўзбекистон томонидан муассиси мулкчиликнинг давлат шаклидаги корхона бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги корхонага мулкни бериш ва баҳолаш масалалари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари билан келишиб олинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, қўшма корхоналарнинг шуъба корхоналари, филиаллари ва бошқа бўлинмаларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва тугатилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Халқаро ташкилот, қўшма корхоналар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам, агар бундай ҳуқуқ уларга таъсис ҳужжатлари билан берилган бўлса, шуъба корхоналар, филиаллар ва бошқа бўлинмаларни ташкил этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Бошқа корхона томонидан ўз мулкининг бир қисмини тўлиқ фойдаланиш учун бериш йўли билан юридик шахс сифатида ташкил этилган корхона шуъба корхона тарзида тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муассис шуъба корхона уставини тасдиқлайди, унинг раҳбарини тайинлайди ва шуъба корхонага нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган мулкка эгалик қилишнинг бошқа ҳуқуқларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Халқаро ташкилот, қўшма корхонанинг доимий жойлашган ўрнидан бошқа ерда жойлашган, улар функцияларининг барчасини ёки бир қисмини амалга оширувчи алоҳида бўлинма филиал ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро ташкилотларнинг шуъба корхоналари, филиаллари ва бошқа бўлинмаларини ташкил қилиш, тугатиш ва фаолияти қўшма корхонага татбиқан мазкур Низом билан белгиланган тартибда ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро ва ҳукуматлараро шартномаларида белгиланган истиснолар билан, шунингдек, бош корхона юқори органи тасдиқланган Низом (устав) га мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ташкил этилган ва ишлаб турган халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шуъба корхоналар ва филиалларни ташкил этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай шуъба корхоналар ҳамда филиалларни ташкил қилиш, тугатиш ва уларнинг фаолияти қўшма корхонага татбиқан мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро ва ҳукуматлараро шартномаларида белгиланган истиснолар билан, шунингдек, бош корхона юқори органи тасдиқланган Низом (устав) га мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Шуъба корхоналар халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, қўшма корхоналар мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, қўшма корхоналар ҳам шуъба корхоналарнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 2 мартдаги 76-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби мазкур Низом билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтиши лозим бўлган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар ҳисобланадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма корхоналар, шунингдек, акциялар (улушлар, пайлар) пакетлари хорижий юридик ва жисмоний шахсларга сотилган хўжалик жамиятлари ва ширкатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош корхоналари республика ҳудудидан ташқарида бўлган шуъба корхоналар, филиаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ҳудудларида ўзбекистонлик ва хорижий юридик шахслар ҳамда фуқаролар иштирокида ташкил этилган шуъба корхоналар, филиаллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудида жойлашган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоятлар ҳокимликларидаги адлия бошқармаларида ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизасидан ва давлат рўйхатидан ўтадилар. Устав фонди 100 минг АҚШ долларидан кўпроқ бўлган, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат рўйхатидан ўтиш тўғрисидаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) таъсис шартномаси ва устави қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис мажлиси (конференцияси) нинг баённомаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) таъсис шартномаси ва уставининг, товар белгиси ёки рамзининг нотариал тартибда тасдиқланган нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси ёки Россия Федерацияси консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган, нотариал тартибда тасдиқланган хорижий фирма устави (шуъба корхоналар, фирмаларни рўйхатга олишда) — таржимаси билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) савдо реестридан кўчирма (Ўзбекистон Республикаси ёки Россия Федерацияси консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган нотариал нусхаси, таржимаси билан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) хорижий фирма ёки жисмоний шахс хизматларидан фойдаланадиган банкнинг тавсия хати (Ўзбекистон Республикаси ёки Россия Федерацияси консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган нотариал нусхаси, таржимаси билан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) агар хорижий сармоя иштирокидаги корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти учун ер майдони талаб этилса, ердан фойдаланувчининг розилик хати);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарни рўйхатга олганлик учун белгиланган миқдорда пошлина тўлаганлик тўғрисида далолат берувчи банк тўлов ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) агар Ўзбекистон томонидан корхона муассиси давлат мулки билан улуш қўшган корхона бўлса, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва ёки унинг ҳудудий органларининг корхонага берилаётган мулкни бериш ва баҳолаш тўғрисидаги қарори қўшимча тарзда тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органларининг хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қўшма корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида, шунингдек, 500 АҚШ доллари ҳажмидаги суммада пошлина ундирилади. Бу маблағларнинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказий счётига, қолган қисми республика (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинганда) ёки вилоят бюджетига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий корхоналарни, уларнинг филиалларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун 2000 АҚШ доллари миқдорида пошлина ундирилади. Бу маблағларнинг 15 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказий счётига, қолган қисми республика (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинганда) ёки вилоят бюджетига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек, хорижий сармоя иштирокидаги корхона қайта ташкил этилганда қайта рўйхатга олиш амалга оширилиб, бунинг учун рўйхатга олишда тўланадиган сумманинг 20 фоизи миқдорида пошлина ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар таъсис ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза олинган вақтдан бошлаб 10 иш кунидан кечикмай амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари адлия бошқармалари давлат рўйхатидан ўтган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар реестрини юритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Рўйхатга олинган хорижий сармоя иштирокидаги корхонага рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Рўйхатга олинган хорижий сармоя иштирокидаги корхона банкда ҳисоб-китоб счётини очгандан сўнг бир ҳафта муддатда жойлашган ўрни бўйича солиқ инспекциясида, шунингдек, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси маҳаллий органида ҳисобга туришга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги рўйхатга олувчи орган сифатида хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарнинг ўз таъсис ҳужжатлари ва уставларига риоя қилишлари устидан назоратни амалга оширади. Қайта рўйхатдан ўтиш тартиби бузилган, шунингдек, таъсис ҳужжатларига риоя қилинмаган тақдирда (устав назарда тутилмаган фаолият турлари билан шуғулланиш, муассисларнинг умумий мажлисларини ўтказмаслик ва шу кабилар) рўйхатга олувчи орган корхонадан энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари миқдоридаги жаримани хўжалик суди орқали ундиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жарима республика бюджети даромадига ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг органлари бундай даъволар билан хўжалик судига мурожаат қилганларида давлат пошлинаси тўлашдан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ишлаб турган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритган тақдирда бир ҳафта муддатда рўйхатга олувчи органга қайта рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар тугатилганда улар рўйхатга олувчи органга тегишли ариза беришга мажбурдирлар. Бу ҳолатда корхонанинг тугатилишини рўйхатга олиш корхона юқори органи мажлисининг баённомаси ёки суд қарори асосида амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 3-сон, 8-модда)