Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 13.06.1992 йилдаги 279-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.06.1992 йилдаги 279-сон
Кучга кириш санаси
13.06.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ «НАВРЎ3» ХАЙРИЯ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Наврўз» хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари ва биржалари, уюшмаларига, вилоят, ноҳия, шаҳар ҳокимликларига, давлат ва жамоат ташкилотлари ва корхоналарига «Наврўз» хайрия жамғармасининг барча масалаларида яқиндан кўмак бериш ва қўллаб-қувватлаш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика Ташқи ишлар вазирлигига жамғарманинг хорижий хайрия ташкилотлари, айниқса чет эллардаги ватандошларнинг хайрия, маданият ташкилотлари билан алоқа боғлашларида, хориждан жамғарма фаолиятига боғлиқ масалаларда келадиган гуруҳлар ва мутахассисларни рухсатномалар билан таъминлаш борасида ёрдам бериш топширилсин,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига жамғармани ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиси сифатида рўйхатга олиш, жамғарманинг ҳамда унинг корхоналарининг ташқи иқтисодий фаолиятига, тижорат ишларига яқиндан ёрдам бериш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Давлат телерадиокомпанияси, Маданият ишлари вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, Давлат кинокомпанияси «Наврўз» хайрия жамғармаси фаолиятини кенг ёритсинлар, жамғарма ижодий гуруҳи илтимослари бўйича зарур шароитлар яратиб берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзшартномасавдо» уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги Наврўз хайрия жамғармаси фаолияти учун зарур бўлган моддий-техника ресурсларини ва транспорт воситаларини шу жамғарма буюртмасига асосан беришни таъминласинлар. Автомобиль транспорти вазирлиги корхонасида ишлатилаётган 1 та микроавтобусни хайрия сифатида жамғарма ҳисобига ўтказиб бериш масаласини кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар ҳокимлигига жамғармага хизмат биноси ажратиб бериш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси маданият, оммавий ахборот ва туризм бўлими (ўртоқ Кўчимов)га юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 13 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
279-сон