12.11.2019 йилдаги ПҚ-4518-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 13.11.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3286-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дарё ўзанларида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларини бажаришда хавфсизлик қоидаларини таъминлаш ва мазкур участкаларда қазиб олиш ишлари устидан ягона давлат назоратини ўрнатиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3286-сон қарори 1-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«дарёлар ўзанлари ва қирғоқбўйи минтақаларида норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш (қум-шағал материалларини қазиб олиш бундан мустасно) тасдиқланган захиралар мавжудлиги ва сув режимига салбий таъсирга йўл қўймаслик шарти билан норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияга қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«дарёлар ўзанларида қум-шағал материалларини қазиб олиш фақат уларни тозалаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги «Хавфсиз дарё» давлат унитар корхонаси томонидан белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари томонидан дарёлар ўзанларида қум-шағал материалларини қазиб олиш учун олинган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларнинг амал қилиши уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар кучда бўлади (ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳолатлари бундан мустасно), ушбу муддатни узайтириш ёхуд лицензияларнинг қайта расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарё ўзанларида ва қирғоқбўйи минтақаларидаги истиқболли участкаларда геологик ўрганиш учун 2019 йил 1 июль кунига қадар лицензиялар олган тадбиркорлик субъектларига, истисно тариқасида, «Хавфсиз дарё» давлат унитар корхонаси билан қум-шағал материалларини қазиб олиш юзасидан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 12 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4518-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 07/19/4518/4020-сон)