Сурхондарё вилояти ҳокимининг
қарори
Вилоят ичимлик сув таъминоти тарифларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2019 йил 30 мартдаги Қ-130-сонли «Вилоятдаги ичимлик суви ва канализация хизматлари учун белгиланган махсус устама ҳақ миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5017-сонли Фармони ҳамда 2017 йил 18 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2900-сонли қарорига асосан «Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси»нинг молиявий манбасини шакллантириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2017 йил 15 декабрдаги 05/1-804-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2017 йил 15 декабрдаги 05/1-804-сонли топшириғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Вилоят молия бош бошқармаси (Б. Худойберганов), Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (Э. Эшкелдиев), вилоят «Сувоқова» ДУК (Ю. Менглиев):
2018 йил 1 январдан бошлаб, истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик сув таъминоти тарифига 20 сўм миқдорда махсус устама ҳақ миқдорини харажатлар таркибига киритсин.
3. «Сувоқова» ДУК (Ю. Менглиев) 2018 йил 1 январдан бошлаб хизмат кўрсатувчи банкларда махсус ҳисоб-варақ (226260.,.)да тўпланган махсус устама ҳақ маблағларини ҳар ойда уч марта, яъни ҳар 10 банк иш кунида қуйидаги Молия вазирлигининг ғазначилик ҳисоб-рақамига ўтказиб борилишини таъминласин;
23402000300100001010 Тошкент шаҳар МБ ХККМ, МФО 00014, СТИР 201122919;
уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисоб-варақаси 401010860262667950100110001 СТИР 304931516 ОКЭД 84111.
4. «Сувоқова» ДУК (Ю. Менглиев) ичимлик суви корхоналари, хизмат кўрсатувчи тижорат банклари раҳбарлари билан биргаликда уй-жой коммунал хужалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисоб-варақасига ўтказиш тўғрисида банк хизмат кўрсатиш шартномасига тегишли қўшимчалар киритсин.
5. Ушбу қарорни ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Амиров зиммасига юклатилсин.
Вилоят ҳокими Э. ТУРДИМОВ
Термиз ш.,
2018 йил 29 январь,
Қ-88-сон