LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Банк, молия, солиқ тузилмалари, бозор инфраструктураси ташкилотлари учун малакали кадрлар тайёрлаш ва Банк тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастурини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Банклар уюшмаси, Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, бир қанча вилоятлар ҳокимликларининг 1996/97 ўқув йилидан бошлаб тўлиқсиз олий маълумотли кичик мутахассислар тайёрлаш бўйича:
Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳар, Талабалар шаҳарчаси, Тошкент давлат техника университетининг 75-ётоқхонаси биносида жойлашган Тошкент давлат молия институти ҳузуридаги банк коллежи;
Андижон вилоятида — бинолар мажмуини Ўзбекбирлашув балансидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги балансига берган ҳолда Олтинкўл тумани, Туркистон кўчаси, 6-уйда жойлашган банк коллежи;
Самарқанд шаҳрида — бинолар мажмуини Самарқанд шаҳар ҳокимлиги балансидан Олий ва ўрта махсус таълим балансига текин берган ҳолда Доғбет кўчаси, 6-уйда жойлашган банк коллежи;
Урганч шаҳрида — бинолар мажмуини «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси балансидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги балансига берган холда Тинчлик кўчаси, 29-уйда жойлашган банк коллежи;
Қорақалпоғистон Республикасида — бинолар мажмуини «Пахта-банк» балансидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги балансига берган ҳолда Тўрткўл шаҳри, Тўрткўл кўчаси, 59-уйда жойлашган банк коллежи ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон вилояти, Урганч шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекбирлашув, «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси ва «Пахта-банк» томонидан унга берилаётган биноларнинг ҳаққини бир ой муддатда 1996 йил 1 июлдаги ҳолатига кўра қолдиқ қиймат бўйича тўласин.
қимматли қоғозлар ва кўчмас мулк билан операциялар ўтказиш бўйича мутахассислар тайёрлаш банк коллежлари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин.
4. Банк коллежларини маблағ билан таъминлаш республика бюджети ва Банклар уюшмасининг марказлаштирилган фонди ҳисобидан тегишлича 30:70 фоиз нисбатида оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
5. 1996/97 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус ўқув юртларида ўқиш учун белгиланган давлат грантлари доирасида талабалар қабул қилиш Тошкент, Андижон, Самарқанд, Урганч банк коллежларининг ҳар бирига 100 тадан, Тўрткўл банк коллежига 60 киши этиб белгилансин.
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Банклар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда:
бир ой муддатда янгидан ташкил этилаётган коллежлар уставларини ва тузилмасини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
1996/1997 ўқув йилидан бошлаб белгиланган тартибда талабалар қабул қилиш ва ўқув жараёни бошланишини таъминловчи зарур чора-тадбирларни кўрсин;
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ташкил этилаётган коллежларни жойлаштириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалаларини ўн кун муддатда ҳал этсинлар.
8. Банклар уюшмаси, Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси янги банк коллежларига уларнинг ўқув-лаборатория базаларини замонавий асбоб-ускуналар, компьютер ва аудио-видеотехника билан жиҳозлашда мунтазам моддий ва ташкилий-техник ёрдам берсинлар.
9. Белгилаб қўйилсинки, янгидан ташкил этилган банк коллежлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тузилмасига киради.
10. Молия вазирлиги юқорида санаб ўтилган коллежлар ташкил этилиши муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бюджети параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.