Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.2024 15.10.2019 йилдаги 964-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 5 июндаги 1339-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги 924-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 981-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«981. Участка сайлов комиссиясининг овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги қароридан норози бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига ёки маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзодлар ёҳуд сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари овозларни қайта санаб чиқилишини сўраб тегишли округ сайлов комиссиясига, округ сайлов комиссияси томонидан сайлов округи бўйича сайлов натижалари юзасидан қарор қабул қилингунига қадар асосларни келтирган ҳолда, мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли округ сайлов комиссияси мурожаатни дарҳол кўриб чиқади. Агар мурожаатда келтирилган важлар асосли деб топилса, округ сайлов комиссияси участка сайлов комиссиясида овозларни қайта санаб чиқиш ҳақида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссиясининг камида бир нафар аъзоси иштирокида тегишли сайлов участкасида сайлов бюллетенларини қайта санаб чиқади. Овозларни дастлабки санаб чиқиш чоғида хатоликка йўл қўйилгани аниқланса, участка сайлов комиссияси аниқланган хатоликларни тузатади. Бу ҳақида мажлис ўтказиб, дастлабки баённомани бекор қилиш асосларини кўрсатган ҳолда қарор қабул қилади ҳамда янги қарор билан тузатилган баённомани тасдиқлайди. Ҳамма танишиб чиқиши учун осиб қўйилган дастлабки баённома дарҳол янгиси билан алмаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар сайлов бюллетенларини қайта санаб чиқиш натижасига кўра дастлабки натижалар тўғри бўлганлиги аниқланса, бу ҳақда баённома тузилади ва ўқиб эшиттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, мурожаатда келтирилган важлар округ сайлов комиссияси томонидан асоссиз деб топилса, бу ҳақда мурожаатчи хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссиясининг баённомаси ушбу Низомнинг 98-банди биринчи хатбошида белгиланган тартибда округ сайлов комиссиясига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига ёки маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзодлар ёхуд сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари қайта овозларни санаб чиқиш натижаларидан ҳам норози бўлган тақдирда, юқори турувчи сайлов комиссиясига ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овозларни такроран қайта санаб чиқиш юқори турувчи сайлов комиссияси ёки суднинг қарорига асосан мазкур банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган тартибда юқори турувчи сайлов комиссияси аъзоси иштирокида амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис М. АБДУСАЛОМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 15 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
964-сон