Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1992 ЙИЛ 9 МАРТДАГИ 111-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1991 йил 10 апрелдаги 95-сон қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида» 1992 йил 9 мартдаги 111-сон қарори қуйидагича таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Белгилаб қўйилсинки, балиқ овлашга лицензия учун мазкур қарор билан жорий этилаётган тўлов (1-илова) «Ўзбалиқ» концернининг балиқ захираларини тиклаш ва балиқ овлаш билан шуғулланувчи корхоналарига тааллуқли эмас».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 8 июнь,
270-сон