«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг бошқарув тизими самарадорлигини ошириш, шунингдек, кўмир қазиб олишни янада кўпайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4234-сон қарорида:
6-банддаги «ПрогрессГорТех» МЧЖ (Россия Федерацияси)» сўзлари «ишончли бошқарувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошиси «божхона расмийлаштируви» сўзларидан олдин «қўшилган қиймат солиғи ва» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.А. Гулямов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.