16.10.2019 йилдаги 878-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 09.06.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Sergeli Industrial Park» кичик саноат зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналари фаолиятини фаоллаштириш, бўш турган ер майдонларидан унумли фойдаланиш, янги рақобатбардош саноат ишлаб чиқаришлари ва кичик корхоналарни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, шу асосда Тошкент шаҳрида янги иш ўринлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида инвестиция иқлимини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги ПФ-5511-сон Фармонига мувофиқ ҳамда топшириш ва қабул-қилиш далолатномалари асосида Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Райхон кўчасида жойлашган «САР» авиакомпаниясининг бинолари, иншоотлари ва бошқа инфратузилма объектлари кейинчалик уларнинг негизида «Sergeli Industrial Park» кичик саноат зонасини ташкил этиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига бепул берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги хамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг «Sergeli Industrial Park» кичик саноат зонаси ҳудудида давлат унитар корхонаси шаклида алоҳида Дирекция ташкил этиш орқали бошқарувнинг махсус тартибини жорий қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, Дирекцияга қуйидаги вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг функцияларини бажариш, «Sergeli Industrial Park» кичик саноат зонаси ҳудудидаги объектлар қурилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шу жумладан, кичик саноат зонаси ҳудудини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш, кириш йўллари, автомобиль тўхташ жойлари қурилиши билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи маҳаллий ва хорижий лойиҳалаш ташкилотларини жалб қилган ҳолда «Sergeli Industrial Park» кичик саноат зонасининг бош режаси ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бозорларда талаб юқори бўлган ва импортнинг ўрнини босадиган юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 августдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Sergeli Industrial Park» кичик саноат зонаси ҳудудида объектлар курилишини лойиҳалаштиришда лойиҳалаш ташкилотлари томонидан замонавий энергияни тежайдиган технологиялар, шунингдек, юқори технологик материаллар ва буюмлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш устидан назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Sergeli Industrial Park» кичик саноат зонаси ҳудудида умумий фойдаланиш жойлари, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Дирекция қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторлар томонидан ўз зиммасига олинган инвестицион ва ижтимоий мажбуриятлар зарур тарзда бажарилишини назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Sergeli Industrial Park» кичик саноат зонаси иштирокчилари томонидан битимлар ва шартнома шартлари бузилган, шунингдек, улар томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, ишлаб чиқариш майдонлари ижарасининг битимлари ва шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш ва тўхтатиш масалаларини Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашига (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) кўриб чиқиш учун киритиш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда инвесторлар, ишлар (хизматлар)ни бажарувчилар, бинолар, иншоотлар ва объектлар эгалари ва фойдаланувчилари томонидан ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидалари, қурилиш-монтаж ишлари ҳамда объектлардан фойдаланишда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан техник назоратни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Sergeli Industrial Park» кичик саноат зонаси ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаш инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ўз ичига олган инвесторларнинг буюртмалари асосида Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Sergeli Industrial Park» кичик саноат зонасининг лойиҳа-режа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материаллар тайёрлаш Дирекция томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекциянинг кичик саноат зонаси ҳудудларини тозалаш, ер ишларини амалга ошириш, муҳандислик-коммуникация объектларининг (электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва техник сув, канализация, автомобиль йўллари) ички майдонларини қуриш, умумий фойдаланиладиган ҳудудларни ободонлаштириш, реклама кампаниялари ва тақдимот тадбирлари ҳамда Дирекциянинг самарали фаолияти учун зарур бўлган маъмурий бино, конференц-зал ва бошқа иншоотларнинг қурилишига харажатлар «Sergeli Industrial Park» кичик саноат зонасида белгиланган тартибда доимий фойдаланиш учун ер ажратиш эвазига олинган маблағлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига тенг улушларда қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекцияни сақлаш Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Дирекция томонидан шартнома асосида ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш)дан олинган маблағлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маъмурий кенгашга ижарага бериладиган ер участкасининг ҳар бир гектари учун тўлов миқдорини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги 2020 йил 1 июлгача бўлган муддатда «Sergeli Industrial Park» кичик саноат зонаси чегарасигача мавжуд ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилма объектларини қуриш ва модернизация қилишни «Sergeli Industrial Park» кичик саноат зонаси ҳудудида тадбиркорлик субъектларини уларнинг узлуксиз ишлашини ҳисобга олган холда жойлаштиришнинг ишлаб чикилган лойиҳаларига мувофиқ кичик саноат зонаси ҳудудида белгиланган тартибда доимий фойдаланиш учун ер участкаларини ажратишдан тушган маблағлар ҳисобига таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дирекция Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Sergeli Industrial Park» кичик саноат зонаси бош режаси қурилишнинг қисқа ва ўрта муддатли истиқболларини ҳамда объектларни мақбул жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Sergeli Industrial Park» кичик саноат зонасининг самарали фаолият кўрсатиши бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши устидан таъсирчан назорат ва мониторинг ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Sergeli Industrial Park» кичик саноат зонасининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 16 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
878-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2019 й., 09/19/878/3929-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон)