Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ш. Р. РАШИДОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 75 ЙИЛЛИГИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари, Тошкент шаҳри меҳнаткашлари, республика ижодкор зиёлилари ва кенг жамоатчиликнинг атоқли давлат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидович Рашидов туғилганига 75 йил тўлишини кенг нишонлаш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. Юбилей комиссиясининг таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Комиссия бир ой муддат ичида Ш. Р. Рашидов таваллудининг 75 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқиб, уларни бажаришга киришсин.
*Илова берилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 6 июнь,
267-сон