14.10.2019 йилдаги 868-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги ПФ-5715-сон Фармони ижросини таъминлаш, республика ипотека бозорини бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида қўшимча ривожлантириш ва янги молиявий воситаларни татбиқ этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги ПФ-5715-сон Фармонида республикада акциядорлик жамияти шаклидаги ипотекани қайта молиялаштириш компаниясини ташкил қилиш ва 2019 йилда унинг фаолият кўрсатишини йўлга қўйиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.