Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 22.07.1996 йилдаги 260-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН ГЎШТ ВА СУТ САНОАТИ ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК УЮШМАСИ ТИЗИМИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШГА ОИД КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси корхоналаридаги ишларнинг аҳволини ўрганиш жиддий камчиликларни ҳамда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларига расмиятчилик билан муносабатда бўлиш ҳолларини аниқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма ва унинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари амалдаги қонун ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 январдаги 30-сон қарорининг тармоқда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларга кенгроқ иқтисодий мустақиллик бериш, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда уларнинг ҳиссаларини кўпайтириш ва гўшт-сут саноати корхоналарида молиявий барқарорликни таъминлаш зарурлиги тўғрисидаги талаблари бажарилишини таъминламадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг биринчи босқичи расмиятчилик билан ўтказилди, у мулкчилик шаклларини бундан кейин ўзгартириш ва уюшма корхоналари ишини тубдан яхшилаш учун зарур шарт-шароитлар яратишнинг мустаҳкам негизига айланмади. Акцияларнинг эгалари амалда овоз бериш ҳуқуқига эга эмаслар, улар ишлаб чиқаришни бошқаришда қатнашмаяптилар, гўшт комбинатлари ва сут заводларининг директорлари ўз фаолиятини бошлаган акционерлик жамиятларининг асосий масалаларини ҳамон яккабошчилик билан ҳал этмоқдалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўплаб корхоналарда раҳбарларнинг маъмурий-буйруқбозлик бошқарув усули сақланиб қолмоқда, уларнинг кўпларига боқимандачилик, ташаббуснинг йўқлиги ва ишларни бозор қайта ўзгартиришларига мос амалий тарзда ташкил этиш хос эмас. Улар тармоққа хорижий сармояларни жалб этишда, қўшма корхоналар ташкил этишда, илғор технологияларни жорий этишда ва ишлаб чиқаришни модернизация қилишда изчиллик кўрсатмаяптилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буларнинг барчаси амалда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий принципларини бадном қилмоқда, мулкдорлар синфи шаклланишига тўсқинлик қилмоқда, меҳнат жамоаларининг амалга оширилаётган ислоҳотларнинг зарурлигига ишончини муайян даражада йўққа чиқармоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган ва бошқа камчиликлар ҳозир ишлаб турган янги таркибий бўлинмалар — акционерлик жамиятлари ва жамоа хўжаликлари, шунингдек умуман уюшманинг иқтисодий ва молиявий аҳволи ёмонлашишининг асосий сабабларидан бири бўлди. Тармоқда гўшт, қаймоғи олинмаган сут ва бошқа маҳсулотларни қайта ишлаш қисқарди, уларнинг турлари кенгаймаяпти, улар рақобатга бардошли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасининг раиси А. Ҳидоятовга тармоқда давлат тасарруфидан чиқаришнинг биринчи босқичини амалга оширишга доир республика Ҳукумати қарорларининг бажарилиши устидан зарур назорат ўрнатмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон гўшт ва сут саноати давлат-акционерлик уюшмаси тизимида мулкни давлат тасарруфидан чиқаришнинг биринчи босқичи якунларини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 мартдаги 101-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия (В.А. Чжен, М.З. Усмонов)га 20 кун муддатда тармоқда Хусусийлаштириш ва акциялаштириш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилсин, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшманинг чорвачилик хўжаликлари, қайта ишловчи ва бошқа корхоналарига имтиёзли солиқ солиш, имтиёзли кредитлар ажратиш, озуқалар, ёнилғи-мойлаш ва бошқа материаллар билан таъминлаш бўйича давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гўшт-сут саноати таркибий бўлинмаларини чуқур хусусийлаштириш, акцияларнинг иккиламчи эмиссиясини ўтказиш, акцияларни сотиш ҳамда кичик қувватли корхоналарни хусусий мулк қилиб ҳам Ўзбекистон Республикасининг резидентларига, ҳам норезидентларига сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда гўшт ва сутни чуқур қайта ишлашнинг илғор технологияларини жорий этиш, бу мақсадларда чет эл сармояларини фаол жалб этиш, гўшт комбинатлари ва сут заводлари негизида чет эл фирмалари билан уларнинг устав фондидаги улушини чекланмаган ҳолда қўшма корхоналар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгўштсутсаноат» уюшмасининг асосий таркибий ва ишлаб чиқариш бўғинларини, шунингдек унинг марказий аппаратини кадрлар билан мустаҳкамлаш масалаларини ҳал этишга алоҳида эътибор берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари В.А. Чжен, М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 22 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
260-сон