11.10.2019 йилдаги 864-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.02.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Хорижий инвесторлар учун инвестиция визаси жорий этилганлиги ҳамда улар ва уларнинг оила аъзоларининг республика ҳудудида бўлиши учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, хорижий инвесторлар ва уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 11 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
864-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 864-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банднинг «б» кичик банди тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокида корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган хорижий фуқароларга кўп марталик уч йиллик инвестиция визаси (инвестиция визаси) берилади ва унинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда инвесторнинг оила аъзоларига (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандалари) инвестиция визаси амал қилиш муддатига мос равишда меҳмон визаси республикадан чиқмасдан туриб узайтириш ҳуқуқи билан расмийлаштирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги 6²-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6². Инвестиция визаси ноэлектрон шаклда берилган ишбилармонлик кириш визаси, меҳмон визаси ва ватандошлар учун кириш визаси бўйича Ўзбекистон Республикасига келган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ҳудудий органлари томонидан берилади ва узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқаро Ўзбекистон Республикасига инвестиция визаси билан келган тақдирда уни узайтириш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқаро инвестиция визасини олиш ва узайтириш учун вақтинча яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмаларига хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонасидан илтимосномани, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бирини илова қилиб ва миллий паспортини кўрсатиб белгиланган шаклдаги анкета билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотнома:

«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.

Инвестиция визасини олган хорижий фуқаро расмийлаштирилган визани инвестиция визаси амал қилишининг қолган муддати учун фуқаролиги бўлмаган шахснинг янги (алмаштиришда) миллий паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштириш учун вақтинча яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишга ҳақлидир»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидаги мазмундаги 6³-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6³. Инвестиция визаси берилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳисобни ва тегишли реестрни юритиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ва «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонасига ҳар ойда тегишли маълумотларни юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчилар улушлари ўзгарганлиги билан боғлиқ устав ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси кейинчалик инвестиция визасининг амал қилиш муддатини қисқартириш ёки бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш учун уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига маълумот юборади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қуйидаги мазмундаги 13¹-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13¹. Хорижда бўлган хорижий фуқароларга инвестиция визасини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда бўлган хорижий фуқароларга инвестиция визасини расмийлаштириш учун илтимос қилувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонасидан илтимосномани, таклиф қилаётган шахс паспорти нусхасини, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бирини илова қилиб белгиланган намунадаги анкета билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотнома:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция визаси Ўзбекистон Республикасининг чет эддаги консуллик муассасалари томонидан миллий паспорт илова қилинган ҳолда белгиланган шаклдаги виза анкетасини тўлдиришда ёхуд келганидан кейин — халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаган давлатлардан келган шахсга илтимосномани расмийлаштирувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона инвестиция визасини келганидан кейин халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмийлаштириш масаласини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари билан олдиндан ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция визасини олган хорижий фуқаро расмийлаштирилган визани инвестиция визаси амал қилишининг қолган муддати учун фуқаролиги бўлмаган шахснинг янги (алмаштирилганда) миллий паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштириш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасига ёхуд
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишга ҳақлидир».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.02.2020 й., 09/20/59/0126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 09/10/1049/4245-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-илованинг 8-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий ўқув юртидан кейинги ташкилотларга ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир»;

5-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий ўқув юртидан кейинги ташкилотларга ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий ўқув юртидан кейинги ташкилотларга ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 472-модда) 2-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йи 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқароси — хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси) мурожаат қилганида, киритилган инвестициялар ҳақидаги тегишли маълумотномалардан бири ариза-анкетага илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотнома:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. ТШИИБ МваФРБ ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг икки ҳафта муддатда уларни расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсини текширади. Чет эл фуқароси ушбу Низомнинг 7-банди ўнинчи хатбошида кўрсатилган ҳолларда мурожаат қилганида, ТШИИБ МваФРБ амалда киритилган инвестициялар ҳақидаги тегишли маълумотни текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш натижалари бўйича ТШИИБ МваФРБ ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда ҚР ИИВ МваФРБ деб аталади) ёки вилоятлар ички ишлар бошқармасининг МваФРБга (кейинги ўринларда ИИБ МваФРБ деб аталади) юборади, улар уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва материалларни тегишли ваколатли органга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда ҚР ИИВ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБ ариза берувчининг шахсини ва бошқа давлат фуқаролигига мансублигини аниқлаш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органларига сўровнома юбориши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 10-банднинг биринчи хатбошига «ушбу Низомнинг 111-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қуйидаги мазмундаги 111-банд билан қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«111. Ушбу Низомнинг 7-банди ўнинчи хатбошида қўрсатилган чет эл фуқароларига нисбатан тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби, шунингдек, сўровга хорижий давлатнинг ваколатли органларининг жавоби (жавоб уч ой мобайнида олинганда) олинган тақдирда, ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ ўн кун муддатда ИИВ МваФРББ билан келишмасдан қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБнинг ижобий қарори бошқа давлатлардан вилоятга келган чет эл фуқароларига белгиланган тартибда яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш учун асос ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл фуқароларига — 5 йил муддатга, бироқ миллий паспортнинг амал қилишидан ортиқ бўлмаган муддатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 7-банди ўнинчи хатбошида кўрсатилган чет эл фуқароларига — 10 йил муддатга, бироқ миллий паспортнинг амал қилишидан ортиқ бўлмаган муддатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60 ёшга тўлган чет эл фуқароларига — миллий паспортнинг амал қилиш муддатига берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 22-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хорижий инвесторларни, улар томонидан чел эл фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассисларни ва уларнинг оила аъзоларини ҳудудида инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган аҳоли пунктида вақтинча прописка қилишда, улар бошқа вилоят ҳудудида бўлганда вақтинча пропискани қайта рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳақидаги маълумотлар — вилоят ҳудудида инвестиция лойиҳаси амалга оширилган тақдирда хорижий инвесторлар, улар томонидан чел эл фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) 33-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хорижий инвесторларни, улар томонидан чел эл фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассисларни ва уларнинг оила аъзоларини вилоят ҳудудида вақтинча прописка қилиш хорижий инвесторлар томонидан ушбу ҳудудда инвестиция лойиҳаси амалга оширилган ҳолларда — визанинг амал қилиш муддатига (улар учун халқаро шартномалар асосида визасиз режим ўрнатилган хорижий давлатлар фуқаролари учун — доимий яшаш жойидан ўчирмасдан — 1 йил муддатга) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган шахсларга вақтинча пропискани расмийлаштиришда ТШИИББ МваФРБ томонидан яшил рангли штамп қўйилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/864/3902-сон, 30.12.2019 й., 09/10/1049/4245-сон; 01.02.2020 й., 09/20/59/0126-сон)