Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 30 майдаги ПҚ-4348-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 30 майдаги ПҚ-4348-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 10 октябрь,
860-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 октябрдаги 860-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 13-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«электротехника саноати тармоғи ташкилотларининг ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун технологик асбоб-ускуналарга нисбатан тузилган импорт контрактлари бўйича — тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 270 календарь кун;»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 14-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«электротехника ва электрмаиший маҳсулотлар экспорт операциялари бўйича — юк божхона декларацияси расмийлаштирилган кундан бошлаб 180 календарь кун;»;
учинчи ва тўртинчи хатбошлар тўртинчи ва бешинчи хатбошлар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 9 апрелдаги 86-сон қарорига илова* қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Илова рус тилидаги матнда берилган.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2019 й., 09/19/860/3898-сон; 15.05.2020 й., 09/20/283/0587-сон)